Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

3. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини 
ижро этиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ чет эл судлари ва 
арбитражлари қарорлари Ўзбекистон Республикаси судлари 
томонидан бериладиган ижро варақалари асосида ижро эти-
лади.
Россия Федерациясининг иркутск вилоят арбитраж суди 
Фарғона вилоят хўжалик судига мурожаат қилиб, арбитраж суди
-
нинг ҳал қилув қарорини ижрога қаратишни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «сибметапак» МЧж 
(Россия Федерацияси) арбитраж судига даъво аризаси билан му
-
рожаат қилиб, «белла терра» шкдан етказиб берилган маҳсулот 
учун 403 556 рубль ундиришни сўраган.
арбитраж судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби 
тўлиқ қаноатлантирилган.
«сибметапак» МЧж арбитраж судига мурожаат қилиб, ҳал 
қилув қарорини мажбурий ижрога қаратишни сўраган.
арбитраж суди даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш 
тўғрисида ажрим чиқариб, Фарғона вилоят хўжалик судига суд 
топшириғи юборган. унда Фарғона вилоят хўжалик судидан арби
-
траж судининг ҳал қилув қарорини киев битимига мувофиқ тан 
олиш ва ижрога қаратиш сўралган. киев битимининг 8-моддасига 
асосан суд топшириғи ва ундирувчининг илтимосномасига те
-
гишли ҳужжатлар билан бирга арбитраж судининг ижро варақаси 
ҳам илова қилинган.
Фарғона вилоят хўжалик суди арбитраж судининг ҳал 
қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида ажрим 
чиқарган. унда суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини 
моддий техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департамен
-
тининг Фарғона вилоят бошқармасига арбитраж судининг ижро 
варақаси асосида мажбурий ижрони амалга ошириш мажбурияти 
юклатилиб, ижро варақаси юборилган.
Ваҳоланки, 
«
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжат-
ларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун 7-моддасининг биринчи 
қисмига кўра, чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асоси
-


466
да Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари 
ижро ҳужжатлари ҳисобланади.
Қонуннинг мазкур моддасига асосланиб суд қарорларини 
ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника жиҳатидан ва мо
-
лиявий таъминлаш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси 
хўжалик судининг юқоридаги кузатув хати ва арбитраж судининг 
ижро варақасини судга қайтарган.
шундан сўнг, хўжалик суди томонидан Россия Федерацияси 
иркутск вилоят арбитраж судининг ҳал қилув қарорини тан олиш 
ва ижрога қаратиш тўғрисидаги Фарғона вилоят хўжалик суди
-
нинг ажрими асосида ижро варақаси чиқарилиб, суд қарорларини 
ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника жиҳатидан 
ва молиявий таъминлаш департаментининг Фарғона вилоят 
бошқармасига ижро этиш учун юборилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish