Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


нидан ҳал қилинган бўлса, чет давлат судининг қарорини



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet314/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

нидан ҳал қилинган бўлса, чет давлат судининг қарорини 
тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани 
қаноатлантириш рад этилади.
беларусь Республикаси Минск шаҳар хўжалик судининг 2010 
йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан тошкент шаҳрида жой
-
лашган «Tat-Instrument» МЧж ва «Osiyotexnosanoat» МЧждан 
«белэксимгарант» экспорт-импорт суғурта ук (беларусь Респуб-
ликаси) фойдасига солидар тартибда 92 529 аҚш доллари унди
-
рилган.
«белэксимгарант» ук хўжалик судига илтимоснома билан му
-
рожаат қилиб, ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни 
сўраган.
хўжалик судининг ажрими билан «белэксимгарант» укнинг 
илтимосномаси қаноатлантирилган. Минск шаҳар хўжалик су
-
дининг ҳал қилув қарори тан олинган ва ижрога қаратилган, шу 
ҳақда ижро варақаси берилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «Электродвигатель» оаж 
(беларусь Республикаси) ва «Tat-Instrument» МЧж ўртасида кон
-
тракт тузилган. унга кўра «Электродвигатель» оаж маҳсулот ет
-
казиб бериши, «Tat-Instrument» МЧж эса маҳсулотни қабул қилиб 
олиши ва унинг қийматини тўлаб бериши лозим бўлган.
«Tat-Instrument» МЧжнинг контракт бўйича мажбуриятини 
таъминлаш мақсадида «Электродвигатель» оаж, «Tat-Instrument» 
МЧж ва «Osiyotexnosanoat» МЧж (кафил) ўртасида кафиллик 
шартномаси имзоланган. унга асосан кафил «Tat-Instrument» 
МЧж ўз мажбуриятини тўла бажариши учун «Электродвигатель» 
оаж олдида жавоб беришни ўз зиммасига олган.


464
шунингдек, «Электродвигатель» оаж ва «белэксимгарант» 
ук ўртасида тузилган контрактни суғурталаш ҳақида бош ке
-
лишув имзоланган. унга кўра, контракт бўйича «Tat-Instrument» 
МЧж томонидан мажбуриятлар бажарилмаганда «Электродвига
-
тель» оажга етказилиши мумкин бўлган зарар суғурталанган.
«Электродвигатель» оаж контрактга асосан «Tat-Instrument» 
МЧжга 102 810 аҚш доллари миқдоридаги маҳсулотни жўнатган. 
«Tat-Instrument» МЧж маҳсулотни қабул қилиб олган бўлса-да, 
унинг ҳақини қисман тўлаган. натижада «Tat-Instrument» МЧж 
«Электродвигатель» оаждан 92 529 аҚш доллари миқдорида 
қарз бўлиб қолган.
«Электродвигатель» оаж бу қарзни тўлаб беришни сўраб, 
«Tat-Instrument» МЧж ва «Osiyotexnosanoat» МЧжга мурожаат 
қилган. бироқ, улар томонидан қарз суммаси тўлаб берилмаган
-
лиги сабабли, суғурта шартномасига асосан «белэксимгарант» ук 
92 529 аҚш доллари тўлаб берган.
шу боис, «белэксимгарант» ук Минск шаҳар хўжалик су
-
дига даъво билан мурожаат қилиб, «Tat-Instrument» МЧж ва 
«Osiyotexnosanoat» МЧждан суброгация тартибида 92 529 аҚш 
доллари ундиришни сўраган.
Минск шаҳар хўжалик суди низо беларусь Республика
-
си ҳудудида ижро этилиши лозим бўлган шартномадан келиб 
чиққанлиги боис, у Минск шаҳар хўжалик судига тааллуқли, де
-
ган хулосага келган.
аммо суғурта қонунчилиги бўйича суғурта қилдирувчининг 
зарар қопланишига бўлган ҳуқуқлари суғурталовчига ўтади ва 
суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан 
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган 
шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга 
риоя қилган ҳолда амалга оширилади. суғурта қилдирувчи (наф 
олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амал
-
га ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни 
суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум 
қилиши шарт.
«Электродвигатель» оаж ва «Tat-Instrument» МЧж ўртасида 
тузилган контрактдан келиб чиқадиган барча низолар Могилев 
вилоят хўжалик судида ҳал этилиши белгиланган. Ваҳоланки, 
мазкур низо Минск шаҳар хўжалик суди томонидан кўрилган.


465
киев битими 9-моддасининг «в» бандига кўра, низо ваколатга 
эга бўлмаган суд томонидан ҳал қилинган бўлса, чет давлат суди
-
нинг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илти
-
мосномани қаноатлантириш рад этилади.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish