Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


кун ичида  тақдим этиш мажбуриятини юклайди. (Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

 
кун ичида 
тақдим этиш мажбуриятини юклайди.
(Олий хўжалик суди Раёсатининг
2010 йил 28 октябрдаги 125-сонли қарори
билан тасдиқланган)


86
1.8.
 
ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНг «АКцИЯДОРЛИК 
жАМИЯТЛАРИ вА АКцИЯДОРЛАРНИНг ҳУқУқЛАРИНИ 
ҳИМОЯ қИЛИШ ТЎғРИСИДА»гИ қОНУНИНИ қЎЛЛАШ 
БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ (2005–2010 йиллар)
1. «қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси қонуни 55-моддасининг 4-хатбошига кўра, ин-
весторлар, текширувчи органлар ва назорат қилувчи орган-
ларни атайин нотўғри маълумотлар тарқатиш (тақдим этиш) 
орқали чалғитганлик учун энг кам иш ҳақининг уч юз бара-
варидан тўрт юз бараваригача миқдорда иқтисодий санкция-
лар қўлланилади.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва 
назорат қилиш Маркази самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси 
хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, «самарқанд ту
-
ман Мтп» оажга энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида 
иқтисодий жарима қўллашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони 
қаноатлантириш рад этилган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Қимматли қоғозлар бо
-
зори тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид иш
-
ларни кўриб чиқиш комиссияси томонидан 2008 йил 24 октябр-
да «самарқанд туман Мтп» оаж акциядорлари реестри ҳамда 
жамиятнинг 2-Цб ҳисоботлари асосида қонун ҳужжатларига 
риоя қилиниши масаласи оаж вакиллари иштирокида кўриб 
чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори 
тўғрисида қонун ҳужжатларининг бузилишига оид ишлар
-
ни кўриб чиқиш комиссиясининг 2008 йил 24 октябрдаги 
йиғилишида жамият томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда 
акциядорларнинг умумий йиғилишлари 60 фоиздан ортиқ овоз
-
га эга акциялар тўпланганлиги тўғрисида атайин нотўғри маълу
-
мотлар тақдим қилиш йўли билан инвесторлар ва давлат назорати 
органларини чалғитишга йўл қўйилганлиги, жамият акциядорлар 
реестрида «Ўзбекистон» ширкат хўжалиги депо ҳисобига номи
-
нал қиймати 1 000 сўмдан бўлган 800 дона 800 000 сўмлик од
-
дий акциялар жойлаштирилган бўлса-да, акциядорлар реестрида 
ширкат хўжалиги ҳисобига қўшимча 1 700 дона 1 700 000 сўмлик 
оддий акциялар топшириқномаларсиз ўтказиб юборилганли
-


87
ги, жамият акциядори и. негматовага депо ҳисобида жойлаш
-
ган 1500 дона 1 500 000 сўм акцияларга 2004–2005 йиллар учун 
ҳисобланган дивидендлар 2007 йил октябрга қадар тўланмаган 
бўлса-да, 2004–2005 йиллар якунлари бўйича 2-Цб ҳисоботларда 
ушбу дивидендлар тўлиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумот
-
лар тақдим қилинганлиги, акциядорлар умумий йиғилишида 
тасдиқланмаган «консаудитинформ» Ёаж аудиторлик ташки
-
лоти томонидан аудиторлик текшируви ўтказилганлиги, жамият 
низом жамғармасига 72 893 дона 72 893 000 сўмлик оддий акция
-
лар чиқарилган бўлса-да, бошқармага тақдим қилинган акция
-
дорлар реестрида 73 069 дона 73 069 000 сўмлик (176 дона кўп) од
-
дий акциялар акциядорлар ўртасида жойлаштирилганлиги, 2-Цб 
ҳисоботи биринчи қисмининг 11-банди талабларига зид равиш
-
да кузатув кенгаши аъзоси а. Ҳакимов 2008 йил 24 июндаги ак
-
циядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган бўлса-
да, жамият кузатув кенгаши аъзолари рўйхатига киритилмасдан 
маълумот берилганлиги, 2008 йил 24 июндаги умумий йиғилиш 
натижаси бўйича саноқ комиссиясининг баённомасида умумий 
йиғилиш кун тартибидаги 9 та масаладан фақатгина 5-масала 
юзасидан овозлар ҳисобланган бўлиб, кун тартибидаги 8 та маса
-
ла бўйича овоз бериш натижалари юзасидан акциялар сони қайд 
қилинмаганлиги, жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда 
кумулятив овоз бериш тартиби қўлланилмаганлиги аниқланган.
умумий йиғилишда «самарқанд туман Мтп» оажга энг 
кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида иқтисодий санкция 
қўллаш, уни жамият ихтиёрий равишда тўлашга рози бўлмаса, 
хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш ҳақида қарор қабул 
қилинган.
аниқланган ҳолатлар юзасидан қўлланилиши лозим бўлган 
жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақидаги 2008 йил 24 октябрда жа
-
вобгарга йўлланган 02/686–1-сонли хат жавобгар томонидан 
қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
«самарқанд туман Мтп» оаж томонидан собиқ ширкат 
хўжаликлари номидаги акциялар қонунда белгиланган тартибда 
қайта расмийлаштирилмасдан туриб, тумандаги муқобил машина-
трактор паркларига асоссиз равишда депонент мақоми берилиб, 
оажнинг 2006 ва 2007 йиллар якунлари бўйича ўтказилган 
умумий йиғилишларида уларнинг иштирок этишига йўл қўйиб, 


88
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республи
-
каси Қонуни 36-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбури
-
ятлардан фойдаланишга ҳамда умумий йиғилишларда иштирок 
этиш орқали акциядорлик жамиятини бошқаришга рухсат бери
-
либ, амалдаги қонун талаби бузилишига йўл қўйилган.
шунингдек, оаж акциядори и. негматовага депо ҳисобида 
жойлашган 1 500 дона 1 500 000 сўмлик акцияларга 2004–2005 йил
-
лар учун ҳисобланган дивидендлар 2007 йил октябрь ойига қадар 
тўланмаган бўлса-да, жамият томонидан 2005 йил 30 майдаги, 2006 
йил 5 июндаги кузатув хатлари орқали бошқармага тақдим этилган 
2004 ҳамда 2005 йил якунлари бўйича 2-Цб ҳисоботларида ушбу 
дивидендлар тўлиқ тўланганлиги кўрсатилган.
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Рес-
публикаси Қонуни 55-моддасининг 4-хатбошисига кўра, инвес-
торлар, текширувчи органлар ва назорат қилувчи органларни 
атайин нотўғри маълумотлар тарқатиш (тақдим этиш) орқали 
чалғитганлик учун – энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт 
юз бараваригача миқдорда иқтисодий санкциялар қўлланилади.
шу боис кассация инстанцияси суди қарори билан бирин
-
чи инстанция судининг даъвони рад этиш ҳақидаги ҳал қилув 
қарори бекор қилиниб, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази самарқанд вило
-
ят ҳудудий бошқармасининг даъвосини қисман қаноатлантириш 
ҳақида қарор қабул қилган. «самарқанд туман Мтп» оажга 
нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги энг кам иш ҳақи 
25 040 сўмнинг 300 баравари миқдорида, яъни 7 512 000 сўм жари
-
ма қўлланилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish