Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Мчж иштирокчилари умумий йиғилиши ноқонуний



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

10. Мчж иштирокчилари умумий йиғилиши ноқонуний 
ўтказилганлиги асос қилиниб, битимни ҳақиқий эмас деб то-
пиш сўралган даъво аризаси рад этилиши лозим.
даъвогар «ZAR-DS» МЧж жавобгарлар «нилуфар ст» МЧж, 
1-сонли давлат нотариал идораси ва дат «асакабанк»га нисба
-
тан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 2004 йил 24 фев
-
ралда тузилган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
рад этилган.
иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилмаган.
ишдаги ҳужжатларга кўра, 2004 йилнинг февраль ойида бу
-
юртмачи МЧж шаклидаги «FARM GLASS» Қк буюртмаси асо
-
сида «баҳолаш ва консалтинг маркази» МЧж томонидан «ни
-
луфар ст» МЧжга тегишли бўлган мол-мулк баҳоланиб, унинг 
баҳоси 11 727 801,5 сўм ёки 9 544 886,1 евро миқдорида белги
-
ланган.
2004 йилнинг февраль ойида дат «асакабанк», МЧж шакли
-
даги «FARM GLASS» Қк ва «нилуфар ст» МЧж томонидан «ни
-


65
луфар ст» МЧжга тегишли бўлган мол-мулк қиймати тўғрисида 
иккита қўшма далолатнома тузилиб, гаровга қўйилаётган мол-
мулк ҳужжатлар асосида ҳақиқатда «нилуфар ст» МЧжга те
-
гишли эканлиги аниқланган.
«Гаровга олувчи» дат «асакабанк» ва «гаровга қўюв-
чилар» – «нилуфар ст» МЧж, «сарбонтекс» Қк ўртасида ту
-
зилган гаров шартномаси 2004 йил 24 февралда Гулистон шаҳар 
1-сонли давлат нотариал идорасида 1–1081-рақами билан рўйхатга 
олинган.
Гаров шартномасига мувофиқ, гаровга қўювчи «нилуфар ст» 
МЧжнинг жами 9 339 950 евро қийматидаги мол-мулки «нилу
-
фар ст»
 
МЧж таъсисчилари умумий йиғилишининг қарори асо
-
сида банк томонидан гаровга олинган.
«ZAR-DS» МЧжнинг даъво аризасида «нилуфар ст»
 
МЧж 
таъсисчилари умумий йиғилишининг 2004 йил 14 январда
-
ги қарори ноқонунийлиги асос қилиниб, гаров шартномасини 
ҳақиқий эмас деб топиш сўралган.
«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жами
-
ятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддасига асосан, агар жами
-
ятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори на
-
зарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги 
қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври 
учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган 
жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоиздан ортиқ 
қийматга эга бўлган мол-мулкни тассаруфидан чиқариш эҳтимоли 
билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йи
-
рик битим деб ҳисобланади, йирик битимни тузиш тўғрисидаги 
қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан 
қабул қилинади.
«нилуфар ст» МЧжнинг таъсисчилари умумий йиғилишига 
жамиятнинг 94,2 фоизлик улушига эга бўлган таъсисчи «ZAR-DS» 
МЧж раиси а. исмоилов раҳбарлик қилган.
Қонуннинг 41-моддасида жамият иштирокчилари умумий 
йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жами
-
ятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда 
жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат
-
ларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган, ёки 
баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг 


66
аризасига кўра, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши бел
-
гиланган.
«нилуфар ст»
 
МЧж таъсисчилари умумий йиғилишининг 
МЧж мол-мулкини гаровга қўйиш тўғрисидаги қарори қонуний 
кучда бўлиб, белгиланган тартибда бекор қилинмаган ва ҳақиқий 
эмас деб топилмаган.
шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлан-
тиришни рад этган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish