Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Агар шахс шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарма-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

6. Агар шахс шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарма-
ган бўлса, ушбу шартнома айнан шу шахснинг даъвоси асоси-
да ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
даъвогар «268-хикМк» МЧж хўжалик судига даъво ари
-
заси билан мурожаат қилиб, Марғилон магистрал автомобиль 
йўлини эксплуатация қилиш бўлими ва «268-хикМк» отаж 
ўртасида тузилган олди-сотди ва ўзаро ҳамкорлик шартномалари
-
ни ҳақиқий эмас деб топишни, шартнома асосида тарафлар бир-
бирларига берган мулкларни асл ҳолича қайтариб бериш мажбу
-
риятини юклашни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
қаноатлантирилган.
«268-хикМк» отаж ҳамда Марғилон автомобиль йўллар 
бошқармаси (шарқий халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомо
-
биль йўлларини сақлашга ихтисослаш ган таъмирлаш фойдаланиш 
дкнинг Марғилон филиали) ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик 
шартномаси ҳамда «268-хикМк» отаж ва Фарғона автомобиль 
йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси ўртасида тузил
-
ган бино ва иншоотларни олди-сотди тўғрисидаги шартномалар 
ҳақиқий эмас деб топилиб, тарафлар зиммасига шартнома асосида 
бир-бирларига берган мулкларни (пул маблағларини) асл ҳолича 
қайтариш мажбурияти юклатилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, «268-хикМк» отаж 
ҳамда Марғилон автомобиль йўллар бошқармаси (Марғилон айб) 
ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномасида «268-хикМк» 
отаж ўзининг балансида бўлган тп–250-трансформатор под
-
станцияси, «козловой кран», «ГпР» газ ва электр тармоқларини 
Марғилон айбга бепул бериши кўрсатилган.
шунингдек, «268-хикМк» отаж (сотувчи) билан Фарғона 
автомобиль йўллардан мунтазам фойдаланиш бошқармаси (со
-


58
тиб олувчи) ўртасида тузилган бино ва иншоотларни олди-
сотди шарт номасига асосан сотувчи ўзига тегишли бўлган икки 
қаватдан иборат маъмурий бино, материаллар, тайёрлаш цехи, 
механика устахонаси, козловой кран, артезиан қудуғи, металл 
тўсиқлар, темир бетон тўсиқлар, сўриток майдонларни сотиш, (со
-
тиб олувчи) эса мазкур мулклар учун жами 37 554 200 сўм ҳақ 
тўлаш мажбуриятини олган.
даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, кўчмас 
мулкларни топшириш-қабул қилиш далолатномалари қонун 
талабларига асосан тегишли тартибда давлат рўйхатидан 
ўтказилмаганлиги ҳақидаги важ билан юқорида қайд этилган 
шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни, шартнома асосида та
-
рафлар бир-бирларига берган мулкларни асл ҳолича қайтариб бе
-
риш мажбуриятини юклашни сўраган.
кассация инстанцияси суди, биринчи инстанция суди даъвони 
қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган, апелляция ин
-
станцияси суди эса бу хатога эътибор бермаган.
тарафлар ўртасида тузилган бино ва иншоотларни олди-сотди 
тўғрисидаги шартномада сотиб олувчига топширилиши лозим 
бўлган мулклар аниқ кўрсатилган. шунингдек, шартноманинг 
3.4-бандида ҳужжатларни расмийлаштириш ва давлат кадастр 
рўйхатидан ўтказиш мажбурияти сотувчи, яъни, даъвогар «268-
XикМк» отаж зиммасига юклатилган.
Фкнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шарт
-
ларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шарт
-
лар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки 
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада 
бажарилиши керак.
даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажармаган. шу
-
нинг учун ушбу шартнома айнан даъвогарнинг даъвоси асосида 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
Фарғона вилоят хўжалик судининг 15–0402/1378-сонли 
бошқа хўжалик иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига 
асосан Фарғона автомобиль йўллардан мунтазам фойдаланиш 
бошқармаси билан тарафлар ўртасида тузилган бино ва иншо
-
отларни олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинган мулк-
лар учун тўланиши лозим бўлган 23 197 230 сўм «268-хикМк» 
отаж фойдасига ундирилган.


59
Қайд этилганларга асосан кассация инстанцияси суди бирин
-
чи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция 
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш 
ҳақида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish