Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


СКнинг 32 ва 34-моддаларига асосан солиқ тўловчилар



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

9. СКнинг 32 ва 34-моддаларига асосан солиқ тўловчилар 
ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажа-
риши, қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини 
юритиши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда 
солиқ мажбуриятини бажариш учун солиқ солиш объектлари 
ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаши ҳамда 
уларнинг ҳисобини юритиши шарт.
Юнусобод туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, 
жавобгар «анвар азиз сервис» хкга нисбатан 9 382 002 сўм 
миқдорида молиявий санкция қўллашни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тошкент шаҳар дсб 
бошлиғининг буйруғи асосида «анвар азиз сервис» хкга 
қарашли савдо тармоғида қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текшириш натижалари бўйича тузилган далолатномага кўра, 
сотувчи Р. Қурбонов харидорга сотилган 14 000 сўмлик товар учун 
харид чеки уриб бермаган ва 40 500 сўм кунлик савдо тушумини 
нкМ хотирасига киритмаган. шунингдек, дўкон сотувчиси а. хо
-
жимуратов кунлик ҳисобот бўйича 3 100 сўм ва даврий ҳисобот 
бўйича 796 886 сўм савдо пулларини нкМ хотирасига киритма
-
ган. бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти томонидан 937 702 
сўм савдо пуллари ўз вақтида банкка топширилмаган. дўконда 
кирим ҳужжатлари ва сифат сертификатлари бўлмаган 15 турдаги 
40 дона 227 600 сўмлик акциз маркали спиртли ичимликлар ва 120 
турдаги 1 568 дона 1 767 500 сўмлик ноозиқ-овқат моллари, жами 
1 995 100 сўмлик маҳсулотлар борлиги аниқланган.
ишни кўриш жараёнида аризачининг вакили Миллий банк 
Юнусобод бўлимининг маълумотномасига асосланган ҳолда «ан
-
вар азиз сервис» хк томонидан 2009 йил 20 ноябрда 878 531 сўм 
пул маблағи махсус ҳисоб рақамларга ўтказилганлиги сабабли, 


298
жавобгарга нисбатан 8 503 471 сўм миқдорида молиявий жарима 
қўллашни сўраган.
ск 119-моддасига кўра фискал хотирали назорат-касса маши
-
наларини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул 
қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий 
бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик 
ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига кви
-
танциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглашти
-
рилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бун
-
дай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва 
хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан 
эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
ск 114-моддасига кўра кирим қилинмаган товарларни сақлаш, 
бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар 
мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация 
қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш);
кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб 
кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2007 йил 16 март
-
даги пҚ–605-сонли «алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо 
қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Қарорининг 3-бандига кўра, мазкур қарорда тасдиқланган алко
-
голли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузил
-
ганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан 
савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда энг кам ойлик иш 
ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима со
-
линади.
шу боис, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори би
-
лан «анвар азиз сервис» хкга нисбатан 8 503 471 сўм миқдорида 
молиявий жарима қўлланилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish