Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш 
ҳақи да»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 18-моддасининг 
биринчи қисмига асосан монополияга қарши қонун 
ҳужжатлари бузилишларини тугатиш, дастлабки ҳолатни 
тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш 
тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаган-
лик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун давлат ва хўжалик 
бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органла-
рига ва юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектлар-
га – энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараварига-
ча миқдорда жарима қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 1997 
йил 31 мартдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланган Нарх-
лар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини 
назорат қилиш тартибининг 28-бандига кўра, ушбу Тартиб-
нинг бузилганлигини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг 
натижасида ортиқча сумма олган хўжалик юритувчи субъект 
уларни истеъмолчиларга қайтаради ёхуд истеъмолчиларни 
аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Молия вазирлигининг 
бюджетдан ташқари Нархларни бошқариш жамғармаси ҳисоб 
рақамига ёки тегишли бюджетга ўтказади, бу ҳолда жарима 
қўлланмайди. Ушбу Тартибнинг бузилганлиги монополияга 
қарши орган томонидан аниқланган тақдирда 10 фоиздан 20 
фоизгача миқдорда жарима қўлланади, худди шундай бузи-
лиш жарима қўллангандан кейин бир йил мобайнида такро-
ран аниқланган тақдирда ушбу Тартиб 22-бандининг биринчи 


213
ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ қайтариладиган (олиб 
қўйиладиган) сумманинг 20 фоизидан 50 фоизигача миқдорда 
жарима қўлланади.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш давлат қўмитаси сурхондарё вилоят ҳудудий бошқар-
масининг «денов қурилиш» МЧждан 15 119 397 сўм асоссиз олин
-
ган даромадни ундиришни ва унга нисбатан асоссиз олинган да
-
ромаднинг 20 фоизи миқдорида 3 023 879 сўм ҳамда энг кам иш 
ҳақининг юз баравари миқдорида 1 863 000 сўм молиявий санкция 
қўллаш тўғрисидаги аризаси суднинг ҳал қилув қарори билан рад 
этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
бекор қилиниб, жавобгардан асоссиз олинган даромадни ундириш 
ҳамда унга асоссиз олинган даромаднинг 10 фоизи миқдорида 
санкция қўлланилган.
аризачи томонидан марказлаштирилган манбалар ҳисобидан 
қурилаётган бино ва иншоотларда шартномавий жорий нарх
-
ларнинг қўлланилиши юзасидан «денов қурилиш» МЧжда 
ўтказилган текширишда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари 
бўйича МЧж томонидан 15 119 397 сўмлик ноқонуний даромад 
олинганлиги аниқланиб, тегишли қарор қабул қилиниб, ушбу 
маблағларни тегишли ҳисобварақларга қайтариш тўғрисида 
МЧжга ёзма кўрсатма берилган. «денов қурилиш» МЧж эса 
кўрсатмани бажармасдан, ушбу пул маблағларини қайтармаган.
биринчи инстанция суди буюртмачи ҳисобланган сурхон
-
дарё вилоят ягона буюртмачи инжиниринг компанияси асос
-
сиз олинган пул маблағларини қайтариш ҳақида даъво берма
-
ганлигини асос сифатида кўрсатиб, арз қилинган талабларни 
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келган. аммо 
мактаб ва касб-ҳунар коллежлари қурилиши давлат бюджетидан 
молиялаштирилганлиги сабабли қурилишда тежалган маблағлар 
бюджетга қайтарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 
31 мартдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланган нархлар (та
-
рифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат 
қилиш тартибининг 22-бандига кўра, ушбу тартибни бузиш нати
-


214
жасида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)
нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафо
-
вутдан ташқари) истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчи
-
ларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Молия вазирлигининг 
бюджетдан ташқари нархларни бошқариш жамғармаси ҳисоб 
рақамига ундириб олинади.
«товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш 
ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида 
белгиланган қоидаларни бузганлик учун энг кам иш ҳақининг ет
-
миш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши 
белгиланган. аммо амалдаги қонун ҳужжатларида асоссиз унди
-
рилган пул маблағларини қайтариш ҳақидаги кўрсатмани бажар
-
маганлик учун жарима қўллаш ҳақида нормалар мавжуд эмас. 
шунинг учун аризачининг МЧжга нисбатан энг кам иш ҳақининг 
юз баравари миқдорида жарима қўллаш ҳақидаги талаби рад эти
-
лиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди суд 
қарорларини бекор қилиб, МЧждан асоссиз олинган даромад
-
ни ундириш ҳамда унга асоссиз олинган даромаднинг 10 фоизи 
миқдорида молиявий санкция қўллаш ҳақида янги қарор қабул 
қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish