Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

2. Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, 
бошқалари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган 
бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар 
умумий юрисдикция судида кўрилиши керак.


179
«IJODCHI» МЧжнинг иштирокчиси Р. адилов 2010 йил 
22 июнда фуқаро б. адиловга жамият иштирокчиларининг 
йиғилишида ўзининг ўрнига иштирок этиш учун ишончно
-
ма берган. ушбу ишончнома уЯ64/си–1 бошлиғи томонидан 
тасдиқланган.
2010 йил 15 июлда бўлиб ўтган МЧж иштирокчиларининг 
йиғилишида б. адилов унга берилган ишончнома асосида Р. ади
-
лов номидан иштирок этган ва ушбу йиғилишда МЧж устав фон
-
ди (устав капитали)даги Р. адиловнинг улушидан б. Мамадали
-
ев фойдасига воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинган ҳамда 
Р. адилов МЧждан чиқарилиб, уни ўрнига б. Мамадалиевни иш
-
тирокчи сифатида киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
МЧж иштирокчиларининг ушбу қарорига асосан Р. адилов 
номидан ҳаракат қилувчи б. адилов ва б. Мамадалиев ўртасида 
2010 йил 15 июлда МЧж устав фонди (устав капитали)даги улу
-
шидан б. Мамадалиев фойдасига воз кечиш ҳақида битим тузил
-
ган. ушбу битим нотариал тартибда тасдиқланган.
Р. адилов хўжалик судига МЧж, б. Мамадалиев, уЯ64/си–1 
ва давлат нотариал идорасига нисбатан даъво аризаси билан му
-
рожаат қилиб, 2010 йил 22 июндаги б. адиловга берилган ишонч
-
нома, МЧж иштирокчилари йиғилишининг 2010 йил 15 йилдаги 
қарори ва б. адилов ва б. Мамадалиев ўртасида 2010 йил 15 июл
-
да МЧж устав фонди (устав капитали)даги улушидан б. Мамада
-
лиев фойдасига воз кечиш ҳақида тузилган битимни ҳақиқий эмас 
деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво 
тўлиқ қаноатлантирилган.
апелляция инстацияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
хпк 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра ишти
-
рокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва 
жамиятлари ўртасида, шу жумладан, акциядорлар ўртасида, ак
-
циядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатла
-
ри ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир 
ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно, хўжалик судига 
тааллуқлидир.
хпк 23-моддасининг бешинчи қисмига асосан ушбу модда 
биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган ишлар низо вужуд
-
га келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси ташкилотлар ёки 


180
жисмоний шахслар бўлишидан қатъи назар, хўжалик суди томо
-
нидан кўриб чиқилади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг талаблари учтадан иборат бўлиб, 
улардан биттаси хпк 23-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида 
кўрсатилган ишлар туркумига киради. Қолган 2 та талабни кўриш 
эса фуқаролик ишлари бўйича суднинг ваколатига киради.
хпк 23-моддасининг тўртинчи қисмига биноан ўзаро боғлиқ 
бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий юрисдикция 
судига тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, 
ҳамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилиши керак.
шу боис кассация инстанцияси суди иш юзасидан қабул 
қилинган суд ҳужжатларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш 
тўғрисида янги қарор қабул қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish