Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқ-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқ-
ларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика-
си қонунининг 53-моддасига кўра, жамият акцияларининг 
ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши 
шарт.
бухоро вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси хўжалик суди
-
га даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «бухоро вилоят Мтп 
бирлашмаси» оаждан 22 587 100 сўмлик дивидендларни ва ўз 
вақтида тўланмаган дивидендлар учун 2 788 593 сўмлик пеня, 
жами 24 695 100 сўмни ундиришни сўраган.
суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби 
қисман қаноатлантирилган. «бухоро вилоят Мтп бирлашмаси» 
оаждан республика бюджети фойдасига 15 725 100 сўмлик ди
-
виденд, 379 440 сўмлик пеня, бухоро вилоят ҳокимлиги молия 
бошқармаси фойдасига эса 42 160 сўм пеня ундирилган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республика
-
си давлат мулки қўмитаси бухоро вилоят бошқармасининг 2000 
йил 28 ноябрдаги 761-сонли буйруғига асосан «бухоро вилоят 
Мтп бирлашмаси» оаж ташкил этилган. 2001 йил 22 мартда жа
-
миятга мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ордер берилган. жамият бу
-
хоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2007 йил 27 февралда 
рўйхатга олинган.
«акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
53-моддасига кўра жамият акцияларининг ҳар бир тури бўйича 
эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт. Фкнинг 236-
моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун 


92
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши 
керак. «бухоро вилоят Мтп бирлашмаси» оаж томонидан давлат 
фойдасига ҳисобланган 22 587 100 сўмлик дивиденд ўз вақтида 
тўланмаган.
шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожа
-
ат қилиб, жавобгардан 22 587 100 сўм дивидендни ундиришни 
сўраган.
Фкнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда 
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаган
-
лиги учун жавоб беради. лекин иш судда кўрилган кунга қадар 
жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган қарз, яъни, 
6 862 000 сўм тўлов амалга оширилган. бу ҳолат, жавобгар томо
-
нидан судга тақдим этилган тўлов топшириқномаси билан исбот
-
ланади. шу сабабли, суд асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво 
талабини 15 725 100 сўм миқдорда қаноатлантиришни лозим топ
-
ган.
шунингдек, даъвогар дивидендлар ўз вақтида тўланмаганлиги 
учун 2 108 000 сўм пеня ҳам ундиришни сўраган.
дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби жамият уставида ёки 
акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгилана
-
ди. дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган 
кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим. Эмитент ак
-
циядорларнинг умумий йиғилиши белгиланган муддатларда ди
-
видендларни ўз айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган ва 
тўлиқ олинмаган дивидендлар юзасидан Марказий банк белгила
-
ган такрор молиялаш ставкалари бўйича пеня ҳисобланади.
даъвогарнинг ўзи дебиторлик қарзини ундириш чорасини ўз 
вақтида кўрмаганлиги ва бу билан пеня миқдорининг кўпайишига 
кўмаклашганлигини инобатга олиб, суд, Фкнинг 326-моддасига 
асосланган ҳолда, даъвогар томонидан талаб қилинган неустойка
-
ни 421 600 сўм миқдорда қаноатлантиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish