Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2011 йил 22 мартдаги 37-сонли қарори
билан тасдиқланган)
1.9.
 
ЛИзИНг ШАРТНОМАСИДАН КЕЛИБ чИққАН 
НИзОЛАРНИ КЎРИШ БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ 
(2008–2010 йиллар)
1. Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз 
бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун 
жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, 
кафиллик бекор бўлади.
Ўзбекистон савдо-саноат паласи «Ўзқишлоқхўжаликмаш-
лизинг» ак наманган вилояти филиали манфаатида хўжалик су
-
дига мурожаат қилиб, жавобгарлар «дуккортепа қўш толи» Фх 
ва «косонсой пахта толаси» аждан солидар тартибда 1 796 500 
сўм асосий қарз, 898 200 сўм пеня, жами 2 694 700 сўм ундиришни 
сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Ўзқишлоқхўжалик-
машлизинг» ак наманган вилоят филиали ва «ш. Рашидов» 
ширкат хўжалиги ўртасида 2002 йил 28 январда лизинг шар
-
тномаси тузилган. ушбу шартномада даъвогар «ш. Рашидов» 
ширкат хўжалигига 1 дона ттз–80.11-русумли тракторни ли
-
зингга бериши, ширкат хўжалиги эса тўлов жадвалига асо
-
сан лизинг тўловларини тўлаб бориши белгиланган. шу куни 
тарафлар ва «косонсой пахта толаси» аж ўртасида кафиллик 
шартномаси тузилган. унга кўра, «косонсой пахта толаси» аж 
кафил сифатида ширкат хўжалиги лизинг тўловлари бўйича 
мажбуриятларини белгиланган муддатларда ва миқдорда ба
-
жармаган тақдирда, унинг мажбуриятларини бажаришни ўз 
зиммасига олган.
«ш. Рашидов» ширкат хўжалиги тугатилганлиги боис, 2006 
йил 22 майда қўшимча келишув тузилиб, юқоридаги лизинг объ
-
екти «дуккортепа қўш толи» Фхга расмийлаштириб берилган. 


104
Қўшимча келишувга мувофиқ ширкат хўжалиги, яъни лизинг 
олувчининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари Фхга ўтказилган. 
бироқ кредитор, яъни «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» ак на
-
манган вилояти филиали «косонсой пахта толаси» аждан янги 
қарздорга кафил бўлиш тўғрисидаги розиликни олмаган.
Ваҳоланки, Фк 298-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ка
-
филлик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахс-
га ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш 
ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил 
таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кре
-
дитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул 
қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади.
Фкнинг мазкур нормасига асосан кафиллик шартномаси бекор 
бўлган бўлса-да, суд даъвони қисман қаноатлантириб, «дуккор
-
тепа қўш толи» Фх ва «косонсой пахта толаси» аждан солидар 
тартибда 1 196 500 сўм асосий қарз, 44 910 сўм пеня ва 5000 сўм 
почта харажатларини ундирган.
кассация инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори 
ўзгартирилиб, «косонсой пахта толаси» аж жавобгарликдан озод 
қилинган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish