Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 Давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан тек-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet237/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

4. Давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан тек-
шириш далолатномасининг нусхаси тадбиркорлик субъекти 
раҳбарига эмас (раҳбар далолатномани қабул қилиб олишдан 
бош тортганлиги сабабли), балки унинг ходимига топшири-
либ бу ҳақда баённома расмийлаштирилганлиги текшириш 


351
тартиби ва қоидаларини бузиш ҳисобланмайди. Шу боис, тад-
биркорлик субъекти раҳбарига текшириш далолатномасининг 
топширилмаганлиги аризани қаноатлантиришни рад этишга 
асос бўлмайди.
когон шаҳар дси хўжалик судига мурожаат қилиб, «дил
-
шод» МЧжга нисбатан ск 119-моддасининг биринчи қисмига 
асосан энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача, 
114-моддасига асосан 44 400 сўм молиявий санкция қўллашни 
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз 
қилинган талабларни қаноатлантириш рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан суд қарорлари 
ўзгартирилиб, арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши когон шаҳар ҳудудий комиссиясининг рух
-
сатномаси ва когон шаҳар дсининг буйруғига асосан «дилшод» 
МЧжга қарашли уяли алоқа хизмати кўрсатиш шохобчасида 
қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
текширишда хизмат кўрсатиш шохобчаси ходими мижоздан 
олган 3 000 сўм нақд пулга нкМ чеки бермаганлиги, шохобча 
ғазнасида нкМга кирим қилинмаган 44 400 сўм нақд савдо пул
-
ларининг мавжудлиги аниқланган.
шу сабабли дси МЧжга скнинг 114-моддасига асосан 
44 400 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш 
ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда молиявий 
санкция қўллашни сўраган.
биринчи инстанция суди текшириш далолатномаси нусхаси 
МЧж раҳбарига топширилмаганлигига асосланиб, арз қилинган 
талабларни қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида хулоса қилган. 
Чунки МЧж раҳбарининг текшириш куни ёзиб берган тушунти
-
риш хатидан кўринишича, текширишга асос бўлган ҳужжатлар 
шохобча ходимига тилхат асосида топширилган. далолатнома 
эса шохобча ходими томонидан имзоланган бўлиб, унга нусхаси 
қолдирилган.
скнинг 101-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи солиқ текширу
-
ви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ 


352
хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текшируви 
далолатномасига тегишли ёзув киритади.
текшириш жараёнида етиб келган МЧж раҳбари текши
-
ришда аниқланган ҳолат бўйича тушунтириш хати ёзиб берган 
бўлса-да, текширишга асос бўлган ва текшириш натижасида ту
-
зилган ҳужжатларни шахсан олишдан ҳамда текшириш далолат
-
номасига имзо қўйишдан бош тортган. натижада давлат солиқ 
хизмати органи ходимлари бу ҳақда юқоридаги қонун талабига 
мувофиқ ҳолда холислар иштирокида баённома расмийлаштир
-
ган.
Мазкур баённомада унинг тузилган санаси ҳақидаги ёзув 
мавжуд бўлиб, у апелляция инстанцияси судига тақдим этилган 
бўлса-да, баённоманинг тузилган вақти кўрсатилмаганлигига 
асосланиб, у инобатга олинмаган. шу сабабли давлат солиқ хиз
-
мати органи томонидан МЧжга тегишли шохобчада ўтказилган 
текшириш амалдаги қонун талабларига мувофиқ ҳолда ўтказилган 
ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди 
суд қарорларини ўзгартириб, хизмат кўрсатиш шохобчасида ми
-
жоздан олинган 3 000 сўм нақд пулга нкМ чеки берилмаганлиги 
ҳолати бўйича МЧжга ск 119-моддасининг биринчи қисмига асо
-
сан энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида молиявий санк
-
ция қўллашни лозим топган. аммо скнинг 114-моддасига асосан 
44 400 сўм молиявий санкция қўллаш ҳақидаги талаб шохобча 
ғазнасидан олинган, хизмат кўрсатишдан тушган 44 400 сўм нақд 
пуллар банк муассасасига топширилмасдан, тушум яширилганли
-
ги ҳолати исботланмаган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish