Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 СКнинг 103-моддасига асосан давлат солиқ хизмати орга-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. СКнинг 103-моддасига асосан давлат солиқ хизмати орга-
нининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан текшириш 
натижалари бўйича қарор қабул қилинади. Бироқ ушбу қарор 
солиқ тўловчи учун фақатгина кўрсатилган тўловларни их-
тиёрий тўлаш учун асос бўлади. Молиявий жаримани қўллаш 
эса суд тартибида амалга оширилади.
«Раҳим бобо» МЧж хўжалик судига мурожаат қилиб, 
самарқанд шаҳар дсининг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги 


337
қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда самарқанд шаҳар 
дсининг инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин 
эмас деб топишни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан 
самарқанд шаҳар дсининг молиявий жарима қўллаш тўғриси-
даги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво тала
-
бини қаноатлантириш рад этилган, инкассо топшириқномаси эса 
ижро этилиши мумкин эмас деб топилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи 
Республика кенгаши самарқанд вилоят ҳудудий комиссиясининг 
рухсатномаси ва самарқанд шаҳар дсининг буйруғига асосан 
«Раҳим бобо» МЧжга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида қисқа 
муддатли текшириш ўтказилган. текширишда «Раҳим бобо» 
МЧж ходими харидорга хизмат кўрсатиб 4200 сўмга харид чеки 
бермаганлиги ҳолати аниқланган. текшириш натижалари бўйича 
далолатнома расмийлаштирилган. дси ходимлари томонидан тек
-
шириш тартиби ва қоидалари бузилмаган.
текшириш далолатномасига асосан самарқанд шаҳар дси
-
нинг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарори қабул 
қилинган. унга кўра, МЧжга нисбатан ск 119-моддасининг би
-
ринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари 
миқдорида, яъни 841 200 сўм молиявий жарима қўлланилиши бел
-
гиланган. давлат солиқ хизмати органининг қарори ихтиёрий ба
-
жарилмаганлиги сабабли дси қўлланилган молиявий жаримани 
ундириш учун банкдаги ҳисобварағига инкассо топшириқномаси 
қўйган.
аризачи дси томонидан МЧжга нисбатан молиявий жарима 
қўллашда Ўзбекистон Республикаси президентининг «тадбиркор
-
лик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада тако
-
миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги 
пФ–3619-сонли Фармони ҳамда ск 104-моддасининг талаблари 
бузилганлигини важ сифатида келтирган.
Ҳақиқатан ҳам мазкур Фармоннинг 1-бандига кўра, 2005 йил
-
нинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чоралари (иловага мувофиқ) фақат суд тартибида 
қўлланиши тартиби жорий этилган.
аммо скнинг 103-моддасида давлат солиқ хизмати органи
-
нинг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материал
-


338
лари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан 
қарор қабул қилиши, унда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбу
-
рий тўловлар, пеня, шунингдек қўлланилган жарима суммаси 
кўрсатилиши шартлиги белгиланган.
скнинг 104-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органи
-
нинг қарори солиқ тўловчига нисбатан жарима қўлланилишини 
назарда тутса, солиқ тўловчи қарор нусхасини олган кундан эъ
-
тиборан беш иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати 
органига мазкур ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва 
ихтиёрий равишда жарима тўлаши тўғрисида ёки уни рад этиши 
тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши (юбориши) шартлиги, 
солиқ тўловчи жаримани ихтиёрий равишда тўлашни рад этган
-
лиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда давлат 
солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш 
тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилиши белги
-
ланган.
Мазкур ҳолатда, самарқанд шаҳар дси томонидан солиқ тек
-
шируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин ск нормалари
-
га мувофиқ тўғри қарор қабул қилинган.
бироқ аризачи ушбу қарор нусхасини олганидан кейин бел
-
гиланган муддатда унга муносабат билдирмаганлиги ва молия
-
вий жаримани ихтиёрий тўлаб бермаганлиги сабабли давлат 
солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига инкас
-
со топшириқномаси қўймасдан, балки солиқ тўловчига нисбатан 
жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат 
қилиши лозим эди.
шу боис, биринчи инстанция суди самарқанд шаҳар дси
-
нинг инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин 
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини асосли равиш
-
да қаноатлантирган, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги 
қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини 
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish