208
раваригача миқдорда молиявий санкция қўллашни сўраб хўжалик
судига ариза берган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз
қилинган талаблар қисман қаноатлантирилиб, Ятт В. урбано
-
вичга ск 119-моддасининг биринчи қисмига
асосан энг кам иш
ҳақининг ўттиз баравари миқдорида 558 900 сўм молиявий санк
-
ция қўлланилган. шунингдек қонун бузилишига йўл қўйган дси
ходимларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилиб, сирдарё вилоят
дсбга юборилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув
қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг Ятт В. урбано
-
вичга ск 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш
ҳақининг ўттиз баравари миқдорида 558 900 сўм молиявий санк
-
ция қўллаш ва ундан Гулистон шаҳар дси фойдасига 6 000 сўм
почта харажатларини ундириш қисми бекор қилинган ва арз
қилинган ушбу талабни ҳам қаноатлантириш рад этилган.
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи
Республика кенгаши сирдарё вилоят ҳудудий
комиссияси томо
-
нидан тасдиқланган рўйхат, сирдарё вилоят дсбнинг буйруғи
ва текшириш режасига асосан Ятт В. урбановичга қарашли сав
-
до дўконида ўтказилган текширишда харидорга 4 200 сўм харид
чеки берилмаган, ушбу сумма ҳамда 1 654 890 сўм савдо пулла
-
ри нкМга
киритилмасдан тушум яширилган, деб ҳисобланиб,
бу ҳақда далолатнома тузилган. текшириш натижаларига асосан,
Яттга молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида юборилган
тақдимнома оқибатсиз қолдирилганидан кейин Гулистон шаҳар
дси унга нисбатан молиявий санкция қўллашни сўраб хўжалик
судига ариза берган.
биринчи инстанция суди дсининг Яттга нисбатан 1 654
890 сўм молиявий санкция қўллаш хусусидаги талабини
қаноатлантиришни рад қилган ва текширишда йўл қўйилган хато
-
ликлар ва қонун бузилишлари юзасидан хусусий ажрим чиқариб,
тегишли чора-тадбирлар кўриш учун вилоят дсбга юборган. суд
-
нинг ушбу хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади. аммо суд
-
нинг Яттга 558 900 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги
хулосаси юқорида қайд этилган хулосага қарама-қаршидир.
Чунки ишдаги барча далиллар текшириш унинг қоидалари
ва тартибини бузган ҳолда ўтказилганлигидан далолат беради.
209
жумладан текшириш учун асос бўлган ҳужжатларнинг биронтаси
(текширишларни мувофиқлаштириш режасидан кўчирма, назорат
қилувчи органнинг текшириш режа жадвали асосида чиқарган
буйруғи, текшириш режаси) белгиланган тартибда тилхат асосида
Яттга топширилмаган. текшириш натижаси юзасидан тузилган
далолатноманинг нусхаси ҳам Яттга берилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси
адлия вазирлиги то
-
монидан 2006 йил 29 декабрда 1650-сон билан рўйхатга олинган
«хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва текши
-
ришларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисида»ги
низомнинг 32-бандига мувофиқ кенгаш ёки унинг вилоят комис
-
сияси томонидан белгиланган тартибда берилган хўжалик юри
-
тувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш
режасидан кўчирма (кўчирманинг ҳақиқийлиги кўрсатилган ҳолда
тегишли имзо ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим), назо
-
рат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш
ўтказиш буйруғи ва режаси нусхалари хўжалик юритувчи субъект
раҳбарига (Яттга, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган
тақдирда – унинг вазифасини бажарувчи шахсга) уларни олганлиги
ҳақидаги тилхат асосида топширилиши шартдир. бунда текшириш
натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг
бир нусхаси текшириш
тугаганидан кейин ўн кунлик муддат ичида топширилиши лозим.
Қайд этилган ҳужжатларнинг тадбиркорга топширилма
-
ганлиги қонун нормаларининг бузилиши ҳисобланади. бунинг
оқибатида «хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республика
-
си Қонунининг 5-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъ
-
ектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий
принциплари, яъни қонунийлик, холислик ва ошкоралик, юридик
ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари
-
ни ҳимоя қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига
аралашмаслик принциплари бузилган.
текшириш учун асос бўлган ҳужжатларнинг расмийлаштири
-
лишида ҳам хатоликларга йўл қўйилган. хусусан сирдарё вилоят
дсбнинг буйруғида айнан қайси иловага асосан ва қайси хўжалик
юритувчи субъектда текшириш ўтказилиши аниқ кўрсатилмаган.
Гарчанд қисқа муддатли текшириш – назорат қилувчи орган
-
лар томонидан бир иш куни давомида ўтказиладиган ва хўжалик
210
юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик
фаолиятини текши
-
риш билан боғлиқ бўлмаган текшириш бўлса-да, буйруқда тек
-
ширувчиларга қисқа муддатли текшириш ўтказиш учун икки
кунга рухсат берилган. шунингдек буйруқда текшириш мақсади
ҳисобланган ижросини таъминлаш назарда тутилган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг белгиланган
тартибда на номлари, на саналари кўрсатилмаган.
бундан ташқари текширишда холис сифатида иштирок этган
шахснинг давлат солиқ хизмати органи ходимларидан бири билан
бир жойдан эканлиги ва уни яхши билишлиги тадбиркорда унинг
холислигига ҳамда беғаразлигига ҳақли равишда шубҳа уйғотган.
хўжалик судига тақдим этилган текшириш ҳужжатлари
қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда
олинган да
-
лиллар ҳисобланади. бундай далиллар тадбиркорнинг ҳуқуқлари
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган ҳолда рас
-
мийлаштирилган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди томо
-
нидан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг
Яттга ск 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам иш
ҳақининг ўттиз баравари миқдорида 558 900 сўм молиявий санк
-
ция қўллаш ва ундан дси фойдасига 6 000 сўм почта харажатла
-
рини ундириш қисми бекор қилинган ва арз қилинган ушбу та
-
лабни ҳам қаноатлантириш рад этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: