Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон 
Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дав-
лат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ–2107-сонли 
Фармони билан хусусий тиббиёт муассасаларига савдо фао-
лияти учун эмас, балки тиббиёт фаолиятини ривожлантириш 
учун солиқ тўловлари бўйича имтиёз берилган.
«Intertex Medprodukt» МЧж хўжалик судига мурожаат қилиб, 
сирдарё вилоят божхона бошқармасидан 2 500 000 сўм, тошкент 
вилоят божхона бошқармасидан 604 105 760 сўм ортиқча тўланган 
божхона тўловларини ундиришни сўраган.
«Intertex Medprodukt» МЧж 2007 йил 2 мартда давлат 
рўйхатидан ўтган. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан 
ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада жамиятнинг асосий фаолият 
тури «инсон саломатлигини сақлаш бўйича бошқа фаолиятлар» 
деб кўрсатилган.
даъвогар томонидан 2007 йилнинг апрель-июнь ойларида 
хориждан товарлар импорт қилиниб, бунинг учун тошкент ви
-
лоят божхона бошқармаси орқали 604 105 760 сўм ҚҚс, сирда
-
рё вилоят божхона бошқармасига 5 000 000 сўм божхона божи 
тўланган.
даъво аризасида жамият Ўзбекистон Республикаси президен
-
тининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 
ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 10 ноябрдаги 
пФ–2107-сонли Фармонига асосан барча солиқ турларидан озод 
қилинган деб ҳисоблаб, тошкент вилоят божхона бошқармасидан 
604 105 760 сўм ҚҚс, сирдарё вилоят божхона бошқармасидан эса 
2 500 000 сўм божхона божи ундиришни сўраган.
сирдарё вилоят божхона бошқармасидан ундириш талаб 
қилинган пул маблағи мазкур бошқарма томонидан даъвогарга 
қайтарилган.


198
биринчи инстанция суди даъвогарнинг сирдарё вилоят бож
-
хона бошқармасидан 2 500 000 сўм божхона божини ундириш 
тўғрисидаги талабини рад қилиб, тўғри хулосага келган. тошкент 
вилоят божхона бошқармасидан 604 105 760 сўм ҚҚс эса нотўғри 
ундирилган.
Қайд этилган Фармоннинг 13-бандида соғлиқни сақлаш но
-
давлат секторини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шарт-
шароитларни вужудга келтириш учун хусусий тиббиёт муассаса
-
лари ташкил этилган пайтдан бошлаб икки йил муддатга барча 
турдаги солиқлардан озод қилиш, бундан йиғилган маблағларнинг 
муассасаларни замонавий тиббий ва ташхис ускуналари билан 
жиҳозлашга сарфланиши белгилаб қўйилган.
Мазкур Фармон билан хусусий тиббиёт муассасаларига савдо 
фаолияти учун эмас, балки тиббиёт фаолиятини ривожлантириш 
учун солиқ тўловлари бўйича имтиёз берилган. даъвогар томони
-
дан эса тиббиёт муассасаси учун эмас, балки савдо фаолияти би
-
лан шуғулланиш учун озиқ-овқат ва қурилиш материаллари им
-
порт қилинган.
Қайд этилган Фармон билан хусусий тиббиёт муассасала
-
ри қандай фаолият билан шуғулланишидан қатъи назар ташкил 
этилгандан бошлаб икки йил мобайнида барча солиқ турларидан 
озод этилмаган.
кассация инстанцияси суди томонидан ҳал қилув қарори 
ўзгартирилиб, унинг даъвогар фойдасига тошкент вилоят бож
-
хона бошқармасидан 604 105 760 сўм ҚҚс ундириш қисми бекор 
қилинган ва ушбу даъво талаби рад этилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish