Валюта курси назарияси:
Валюта курсининг пул назарияси - давоми
Пул таклифи – пул массаси (Ms) Кенг пул таклифи (М2)
Унинг бирламчи тарзда вужудга келишига асос бўлиб хизмат қилувчи омил
– бу МБ томонидан пул резервларини шакллантириш ва уларни пул мультипликатори функцияси орқали янада кенгайтиришга қаратилган чора- тадбирлардир.
Пул мультипликатори – ТБлари томонидан муайян пул миқдорини кўп марта ишлатиш ҳисобига пул массаси ҳажмини оширишни назарда тутувчи жараѐн ҳисобланиб, коэффициентда ифодаланади.
m = (6/43.2+1)/(6/43.2+3.8/43.2) =
=14.9/22.9=0.65 (2016)
m = қ.м ставкаси/м.з меъѐрига m =9/15=0.6 коэф.
ѐки 14/15=0.93 коэф. (июль 2017)
Валюта курси назарияси:
Мажбурий резервлар меъѐрлари
Мажбуриятнинг валюта тури
|
Муддати
|
Янги нормативлар
(01.07.2019 йилдан)
|
Амалдаги нормативлар
| | | | |
Миллий валюта
|
2 йилдан ортиқ
|
4%
|
0%
| |
1 йилдан 2 йилгача
| |
2%
| |
бошқа депозитлар
| |
4%
|
Чет эл валютаси
|
2 йилдан ортиқ
|
14%
|
0%
| |
1 йилдан 2 йилгача
| |
7%
| |
бошқа депозитлар
| |
14%
| Валюта курси назарияси:
Валюта курсининг пул назарияси - давоми
Пул таклифи – пул массаси (Ms)
Демак, Ms асосан пул базаси, пул мультипликаторы ва бошқа пул секторига алоқадор омилларга боғлиқ.
Пул секторига алоқадор омилларга қуйидаги омилларни киритиш мумкин:
- МБ томонидан муомалага чиқарилаѐтган нақд пул ҳажми;
- ТБлари кассасидаги нақд пул ва уларнинг МБдаги резервлари ҳажми;
- Резервларнинг депозитларга бўлган нисбати (R/D) ;
- Нақд пулларнинг депозитларга бўлган нисбати (C/D).
Валюта курси назарияси:
Валюта курсининг пул назарияси - давоми
Пулга бўлган талаб (Md)
Юқорида кўриб чиққанимиздек, пул таклифи тўлиқлигича пул назорати органи томонидан назорат қилинар экан. Демак, пул таклифининг даражаси пулга бўлган талаб даражасига боғлиқ. Агар биз уларни аниқ даражада ҳисобга ололсак, у ҳолда пул бозори мувозанатига ҳамда валюта курсини белгилаш имкониятига эга бўламиз.
Умумиқтисодий назариядан маълумки, пулга бўлган талаб реал фоиз ставкаси - R (инфлциядан ҳоли), реал даромадга (Y) ва кутилаѐтган нарх даражасига (P), яъни инфляцияга боғлиқ.
Пулни юқори ликвидли шаклда сақлашнинг энг кўп ва энг кам фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ, уни муқобил сақлаш қийматини билдиради.
Мисол учун, облигацияга 7%, банк депозитига 4% даромад тўланадиган бўлса, демак пулни муқобил сақлаш қиймати облигация фойдасига 3%ни ташкил этади. Ёки тескари ҳолат бўлиши мумкин.
Валюта курси назарияси:
Валюта курсининг пул назарияси - давоми
Пулга бўлган талаб (Md)
Реал даромад (Y) ошса пулга бўлган талаб ҳам ошади, агар у камайса пулга бўлган талаб ҳам камаяди.
Нарх даражаси (P) абсолют кўрсаткич бўлиб, иқтисодиѐт субъектларининг номинал ва реал пул қолдиқларини ўзаро боғловчи элемент ҳисобланади.
Пулнинг миқдорий назариясига кўра, агар реал даромад ва фоиз ставкалари ўзгармас деб олинса, у ҳолда нарх ошиши пулга бўлган талабни оширади, унинг пасайиши пулга бўлган талабни пасайтиради.
Иқтисодиѐт субъектларини фақат пулнинг реал харид қобилияти
қизиқтиради, унинг номинали эмас!
Do'stlaringiz bilan baham: |