Ўзгарувчан ток коллекторли машиналари асосан электр моторлари сифатида ишлатилади. Уларнинг конструкцияси мураккаб ва чўтка–коллектор қурилмасининг тез-тез профилактик кўздан кечириш (ёки таъмирлаш) заруратининг туғилиб туриши туфайли улардан амалда кам фойдаланилади. Автоматика қурилмаларида ҳамда маиший хизмат ва уй хўжалиги электр ускуналарида универсал, яъни ўзгарувчан ва ўзгармас токларда ишлай оладиган коллекторли машиналар қўлланилади.

Ўзгармас ток машиналари кўпчилик ҳолларда электр моторлари си-фатида айланиш частотаси кенг кўламда ўзгартирилиши талаб қилинадиган электр юритма қурилмаларида ишлатилиб, автоматик ростлаш системаларида эса ижрочи моторлар ва тахогенераторлар сифатида кенг фойдаланилади.
Энергетикада трансформаторларнинг ўрни ва аҳамияти.
Энергетикада трансформаторларнинг ўрни ва аҳамияти.
Трансформатор – ўзгарувчан ток кучланишини ўзгартирадиган (бу жа-раёнда частота f = const) статик (айланувчи қисми бўлмаган) электромагнит ўзгартгичдир. Лекин трансформаторнинг ишлаш принципи ҳам электр маши-налариники сингари электромагнит индукция ҳодисасига асосланганлиги ва ўзгарувчан ток машиналаридаги физик жараёнлар кўп жиҳатдан трансформа-тордагига ўхшаганлиги учун ушбу курсда трансформаторлар назарияси асос-ларини ўрганиш, ўзгарувчан ток машиналари назариясининг янада чуқурроқ тушуниб олишга имкон беради.
Электр машиналари қуйидагича таснифланади, яъни қувватига кўра:
Электр машиналари қуйидагича таснифланади, яъни қувватига кўра:
а) n = 300 айл/мин. гача – кичик тезликли; б) nН = =300 1500 айл/мин – ўрта тезликли; в) 1500 nН 6000 айл/мин– катта тезликли; г) nН 6000 айл/мин– ўта катта тезликли электр машиналари.
Электр машиналарида ротор ва статор хосил қилган магнит майдонларининг бир бирига нисбатан ўзаро қўзғалмас эканлиги ҳамда электр машиналарининг генератор ва мотор режимларида ишлаш мумкинлиги электр машиналари назариясининг асосий қоидаларидир.
Электр машиналарига қўйиладиган умумий техник талаблар
Электр машиналарига қўйиладиган умумий техник талаблар
Умумий мақсадли электр машиналарига қўйиладиган асосий талаблар давлат стандарти томонидан белгиланади. Улар қуйидагилардан иборат:
1) ишда ишончлилиги юксак бўлиши; 2) энергетик кўрсаткичлари юқори бўлиши; 3) габарит ўлчамлари, массаси ва нархи имкон қадар минимал бўлиши; 4) конструкцияси ишлаб чиқаришда оддий ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлатишда осон бўлиши зарур.