Строительные нормы и правила



Download 1,12 Mb.
bet2/25
Sana22.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#100256
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ҚМҚ 2 01 04 97 Иссиқлик техникаси узб

1. УМУМИЙ ҲОЛЛАР
1.1*. Мазкур қурилиш иссиқлик техникаси меъёрларига ички ҳавосининг ҳарорати ва нисбий намлиги меъёрланадиган, янги ва қайта тикланаётган турли ҳил мақсадларга мўлжалланган бинолар ва иншоотлар (турар жой, жамоат, ишлаб чиқариш қорхоналари, қишлоқ хўжалик бинолари ва омборхоналари1) нинг тўсиқ конструкцияларини (ташқи ва ички деворларини, пардеворларини, қопламаларини, чордоқ ва қаватлараро ёпмаларини, полларини, оралиқлар тўлдирмаларини, деразалар, ойнабанд томлар, эшиклар, дарвозалар) лойиҳалаштириш чоғида риоя қилиш шарт.
1 Матн давомида қисқартириш мақсадида, агарда меъёрлар қуйидаги ҳамма бино ва иншоотларга тааллуқли бўлса, бино ва иншоотлар: омборхоналар, қишлоқ хўжалик ва саноат қорхоналарининг ишлаб чиқариш бинолари «ишлаб чиқариш» атамаси билан бирлаштирилган.
1.2*. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш чоғида йилнинг совуқ фаслида иссиқлик йўқотилишини ва йилнинг иссиқ фаслида иссиқлик киришини қисқартириш мақсадида:
а) ташқи тўсиқ конструкциялари энг кичик юзага эга бўлишини, иссиқ ва намлироқ хоналарни бинонинг ички деворлари томонига жойлашувини ҳисобга олувчи ҳажмий-режавий ечимини;
б) иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,1 Вт/(моС) дан кўп бўлмаган самарали иссиқлик изоляция ашёларидан оқилона фойдаланишни;
в) ёритиш тешиклари майдони табиий ёртишлиш коэффициенти меъёрий катталигининг энг кичик қийматига кўра бўлишини;
г) ёритиш тешиклари қуёшдан ҳимоялишини йилнинг совуқ фаслида қуёш энергиясини тўсиқсиз ўтишини таъминловчи иссиқлик ўтказиш коэффициенти меъёрий катталигига эга бўлган иссиқдан ҳимоя қилувчи қурилмаларни;
д) ташқи девор ва топқопламалардаги улама бирикмалар ва чокларнинг герметиклигининг эксплуатациявий ишончлилигини кўзда тутиш лозим.
Иситишга ва вентиляцияга иссиқликнинг, ҳамда лойиҳаланаётган бинони кондициялаш ва совутиш учун ҳисобий иссиқлик сарфи ҚМҚ 2.02.18-2000* да белгиланган норматив қийматларга мос бўлиши керак.
1.3. Қиш даврида бино ва иншоотлар хоналарининг намланганлик режими, ички ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигига боғлиқ ҳолда, 1-жадвал бўйича белгиланиши лозим.
____________

* 2011 йил августда қабул қилинган ўзгаришлар билан қилинган қайта нашр.



Ҳ.Асомов номидаги ЎзЛИТТИ
акционерлик жамияти томонидан киритилган

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 1996 йил 11 сентябрдаги 87-сонли буйруғи билан тасдиқланган

Амалга киритиш санаси
1 январ 1997 йил

1-жадвал

Режим

Ички ҳаво намлиги, %,
қуйидаги ҳароратда

12оС гача

12 дан 24 оС гача

24 дан ортиқ

Қуруқ
Нормал
Нам
Хўл

60 гача
60 дан 75 гача
75 дан ортиқ
-

50 гача
50 дан 60 гача
60 дан 75 гача
75 дан ортиқ

40 гача
40 дан 50 гача
50 дан 60 гача
60 дан ортиқ

Тўсиқ конструкцияларининг фойдаланиш шарт-шароитларини хонанинг намланиш режимига боғлиқ ҳолда: қуруқ ва нормал режимлар учун А параметрлар бўйича, нам ёки хўл режимлар учун эса - Б параметрлар бўйинча қабул қилиниши лозим.


1.4. Ер намлиги билан деворни намланишдан сақловчи (девор конструкцияси ва ашёсини хисобга олган ҳолда):
- бино ёки иншоотнинг отмосткасидан юқори, шунингдек ертўда ёки биринчи (цоколь) қават полининг сатҳидан паст бўлган деворларда (ташқи, ички ва пардеворларда)- горизонталь;
- хоналарни вазифаларини ва гидрогеологик шароитларини хисобга олган холда деворларнинг ер ости қисмида – вертикаль
... гидроизоляциясини кўзда тутиш лозим.
1.5. Бино ва ишоотларни лойиҳалаштирилганда девор ашёларини, улардан фойдаланиш шароитларини ва алоҳида бино қурилиш конструкцияларини
лойиҳалаштириш бўйича хужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, деворларнинг ички ва ташқи сиртларини намликдан (ишлаб чиқариш ва маиший) ва атмосфера ёғинларидан (қопламалар ёки сувоқлар ёрдамида, сувга бардош берувчи таркиблар билан бўяш ва ҳ.к.) химоя қилишни кўзда тутиш лозим.
Нам ёки ҳўл режимли хоналари бўлган ишлаб чиқариш биноларини қўп қатламли ташқи деворларида шамоллатиладиган ҳаво қатламларини қўлланилишини, хона деворлари бевосита даврий равишда намланганда эса - ички юзаси намлик таъсиридан ҳимояланган шамоллатиладиган қатламини кўзда тутишга йўл қўйилади.
1.6*. Ташқи тўсиқлар учун кўпқатламли конструкцияларни кўзда тутиш тавсия этилади. Бинонинг кўпқатламли конструкцияларида иссиқликни ва буғни юқори даражада ўтказувчи қатлам ички тарафга, самарали ашёлардан иборат иссиқ изоляция қатламини эса тўсиқ конструкциянинг ташқи тарафига жойлаштириш керак.
Қуруқ ёки нормал режимли хоналарга эга бўлган бино ва иншоотларнинг ташқи деворларида шамоллатилмайдиган (берк) ҳаво қатламларини ва баландлиги қават баландлигидан ва 6 м-дан катта бўлмаган каналларни кўзда тутишга йўл қўйилади.
1.7. Бино отмосткасидан юқорироқ ёки ундан кўпи билан 0,5 м пастроқ жойлашган, ички ҳавоси меъёрланган хоналардаги ердаги поллар, ташки деворларга ёндашган ва кенглиги 0,8 м бўлған зонада ерга ётқизилган сувга бардош берувчи ноорганик иссиқлик сақлагич билан иссиқлик йўқолишдан ҳимояланган бўлиши шарт, бунда иссиқлик сақлагичнинг қалинлиги унинг термик қаршилиги ташқи деворнинг термик қаршилигидан кам бўлган шарти таъминланиши бўйича аниқланиши лозим.
1.8*. Самарали осилма иссиқлик изоляциясига ва орқада қолувчи экранли фасадга эга бўлган ташқи деворларни лойиҳалашда (шамоллатилувчи фасадга эга бўлган деворлар) қуйидаги тавсияларига риоя қилинишни лозим:
а) зичлиги 100 кг/м3 дан кам бўлмаган, масалан базальт толаси ёки бошқа ёнмайдиган ашёлардан иборат плиталар каби қаттиқ самарали иссиқ изоляция ашёларидан фойдаланиш;
б) иссиқ изоляция ва фасад қопламасини маҳкамлаш учун зангламайдиган элементлар, анкерлар, дюбеллар қўллаш;
в) иссиқ изоляциянинг ҳаво қатлами тарафидаги юзасини катаклари 4х4 мм дан кўп бўлмаган шишатўр ёки шишамато билан беркитиш лозим;
г) иссиқлик изоляцияси ва фасад экрани орасидаги ҳаво қатламининг қалинлиги ўртача 60 мм, аммо камида 45 ва 80 мм дан ошмаслиги керак;
д) фасад экрани умумий майдони девор майдонининг шу жумладан дераза юзаси, 20 м2 га 0,75 м2 ҳисобида аниқладиган чоклар очиқ қолиши керак (зичловчи ашё билан тўлдариш керак эмас);
е) фасад экрани сифатида плиткали кошиндан фойдаланилганда горизонтал чоклар зичловчи ашёлар билан тўлдирилиши лозим эмас;
ж) ҳаво қатлами горизонтал кесими юзасига эквивалент бўлган пастки (устки) шамоллатиш тешиги цокол (карниз) билан ўринлаштиришини бартараф этиш вазифасини ўташи керак.
1.9*. Ишлаб чиқиладиган лойҳаларда энергетик паспортларда фойдаланиш учун лойхаланган объектнинг иссиқлик энергетик параметрларини 1а* иловадаги шакл бўйича ҳисобий қийматларини жадвалда берилиши керак.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish