Хасад қилманг!!!
Сабаби шуки, беш дақиқа ҳасад ўтида қоврилган одам ўз умрини икки йилга қисқартиради. Ҳасадгўйлар бошқаларга нисбатан эртароқ қаришларини кўпчилик билади.
Ҳасадга сурункали берилиш оқибатида қалбдан меҳр-оқибат, шафқат, муҳаббат узоқлашиб, кўзлар нурсизланади, салбий ҳиссиётлар ҳисобига кишининг куч-қуввати пасайиб кетади. Одатда ҳасадгўйларнинг юзига эрта ажин тушади. Бундай одамлар катта ишлар қилишга қодир эмас, улар ўз-ўзини қийноққа солиб, майда-чуйда ишлар гирдобидан чиқа олмай юраверадилар
Сизга жисмоний машқлар ёрдам беради
Спорт стрессни енгишга ёрдам беради. Шундай экан, ўз руҳий ҳолатингизни соғломлаштирмоқчи бўлсангиз мунтазам равишда спорт билан шуғулланинг.Жисмоний меҳнат билан банд бўлишингиз, терлаб иш қилишингиз қонга эндорфин моддасини киритади, у эса эса кайфиятни яхшилаб, оғриқни қолдирувчи модда ҳисобланади. Демак, жисмоний машқлар ва жисмоний меҳнат «стресс қотили» ҳисобланади
Шахсий муаммоларингиз билан фақат мутахассисларга мурожаат этинг
Стрессга дуч келишдан қўрқишимиз мумкин, бироқ шифокор ёки психологга мурожаат этишдан қўрқмаслик лозим.Мутахассис сизга керакли тавсия ва маслаҳатларни беради, сизга ҳавотирлик, тушкунлик, асабийлик ҳолатларини енгишга замин яратиб беради.
Стресс профилактикаси
Стрессни қисқа муддатли релаксация ёрдамида ҳам бартараф этиш мумкин. Қулай жойлашиб, кузингизни юминг. Ўзингизга маъқул бўлган ибора ёки сўзни танланг (масалан, «ҳаммаси яхши бўлади»). Эътиборингизни нафас олишга жамланг, ҳар нафас олганингизда ва чиқарганингизда ушбу иборани қайтаринг, Бу машқни ҳеч бўлмаганда кунига бир марта 10-20 дақиқада такрорланг
С Витаминини кўпроқ истеъмол қилинг. Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, «С» витаминини мунтазам истеъмол қилувчиларда қон босимининг ошиши, руҳий зўриқишда бўлиш ҳолати анча кам бўлар экан. Яъни, лимон, наъматак, смородина, малиналарни кўпроқ истеъмол қилинг
Табиий дамламалар, айниқса мойчечак (ромашка) дамламаси қадимдан ўзининг стрессга бардошлиликни кучайтирувчи воситаси сифатида тан олинган.
Кунига бир стакандан мазкур дамламани 3 махал ичиш тавсия қилинади.
Ялпиз, райхон каби хушбўй ўсимликларнинг шоҳ ва баргларини салқинда қуритинг, ёстиқча сифатида ишлатинг. Бундай ёстиқчалар сизга ижобий таъсир этиб, руҳий холатингизни тинчлантиради, уйқусизликни бартараф этади
ЁДДА ТУТИНГ РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!!!
Техникум психологи: М. Маъмурова
Do'stlaringiz bilan baham: |