Раҳбарда мустақиллик бўлса, унда ўзига ишонч ҳам бўлади, бу эса ўз навбатида раҳбардаги субъектив талаблар даражасининг юқори бўлишига олиб келади. Кўпинча, раҳбарнинг бошқаларга талабчанлиги ҳақида гапирилади, лекин яхши раҳбар аввало ўз-ўзига нисбатан талабчан бўлиши керак. Ўз-ўзини баҳолаш ва шу асосда бошқаларга нисбатан муносабатлар тизимини ишлаб чиқиши муҳим бир омилдир. - Раҳбарда мустақиллик бўлса, унда ўзига ишонч ҳам бўлади, бу эса ўз навбатида раҳбардаги субъектив талаблар даражасининг юқори бўлишига олиб келади. Кўпинча, раҳбарнинг бошқаларга талабчанлиги ҳақида гапирилади, лекин яхши раҳбар аввало ўз-ўзига нисбатан талабчан бўлиши керак. Ўз-ўзини баҳолаш ва шу асосда бошқаларга нисбатан муносабатлар тизимини ишлаб чиқиши муҳим бир омилдир.
- Ҳар қандай раҳбар учун универсал, керак бўлган ҳислатлардан яна бири том маънода ''зиёли" бўлиш ёки, бошқача қилиб айтганда, маданиятли бўлишдир. Бошлиқ ўзидаги маданиятни аввало муомалада, одамлар билан бўладиган кундалик мулоқотларда намоён этмоғи лозим. Муомала маданияти — бу ўринли, аниқ, қиска, самимий гапириш санъати ва иккинчи томондан, суҳбатдошни тинглаш қобилиятидир.
Жамоа фаолиятини ва ўз фаолиятини режалаштириш қобилияти раҳбар учун муҳим бўлган талаблардан биридир. Чунки режалаштириш асосида ўз-ўзини бошқара олиш ва бошқаларни ташқи фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда бошқара олишни таъминловчи муҳим психологик хусусият ётади. - Жамоа фаолиятини ва ўз фаолиятини режалаштириш қобилияти раҳбар учун муҳим бўлган талаблардан биридир. Чунки режалаштириш асосида ўз-ўзини бошқара олиш ва бошқаларни ташқи фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда бошқара олишни таъминловчи муҳим психологик хусусият ётади.
- Бундан ташқари, яхши раҳбар учун олдида турган ишнинг ҳар бир алоҳида деталларигача тасаввур қилиб, уни амалга оширишнинг барча босқичлари ва воситаларини олдиндан кўра билиш қобилияти ҳам зарур. Шундай тақдирдагина у ишга дадил киришиши, ўзгаларни ўз ортидан эргаштириши ва ишлаб чиқаришда юксак кўрсаткичларга эришиши мумкин.
- Юқорида айтиб ўтилган раҳбарлик сифатлари ичида энг муҳими, табиийки, психологик маҳоратни талаб этгани — одамлар билан ишлаш маҳоратидир. Жамоа аъзолари билан самарали ишлаш учун эса бошлиқ уларнинг психологиясини, ҳар бир аъзо психологиясини ва гуруҳ психологиясини яхши билиши зарур, чунки ''ўзгалар психологиясини билиш улар устидан ҳукмронликнинг ягона йўлидир", — деб ёзишган эди инглиз олимлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |