Стокголм синдроми: босқинчини севиш мумкинми?



Download 111,32 Kb.
Sana30.03.2022
Hajmi111,32 Kb.
#518546
Bog'liq
СТОКГОЛМ СИНДРОМИ


СТОКГОЛМ СИНДРОМИ: БОСҚИНЧИНИ СЕВИШ МУМКИНМИ?
С токголм синдроми деб аталган руҳий феномен юзага келганида вазият қурбони дастлаб тажовузкордан қўрқади ва нафратланади, сўнг нафрат симпатияга айланади. Масалан, гаровга олинганлар террорчига нисбатан мойиллик сезиб, ўз хоҳиши билан унга ёрдамлаша бошлайди, ҳатто қутқарув ишларига қаршилик қилиши мумкин. Шунингдек, собиқ гаровдагилар ва гаровгирлар дўстона муносабат ўрнатган ҳолатлар ҳам маълум.
Бу ибора Швеция пойтахтида бир гуруҳ кишиларнинг гаровга олиниш ҳодисаси билан боғлиқ тарихга ега.
1973 йилнинг 23 августида қамоқдан қочган жиноятчи Ян Ерик Улссон қуролланиб Стокголм марказидаги банкка кирди ва тўрт ходимни гаровга олди. Гаровдагилар Бриджитт Ландблед, Кристин Енмарк, Елизабет Олдгрен, Свен Сафстром исмли уч аёл ва бир еркак еди. Жиноятчи пул, қурол, машина ва ўз камерадоши Кларк Улафссонни қўйиб юборишларини талаб қилди. Aкс ҳолда гаровдагиларга ўлим хавф соларди.
Б осқинчининг талабларидан бири қондирилди: Кларк Улафссонни турмадан банкка келтиришди. Гаровдаги бахциз (балки, бахтли) кишилар беш суткадан ортиқ вақтини террорчилар билан ўтказишди.
Уллсоннинг барча талаблари (пул, қурол, автомобил) бажарилмаганда жиноятчи гаровдагиларнинг барчасини осиш билан таҳдид қилди. Мақсадида қатъийлигини намойиш етиб бинога писиб кирмоқчи бўлган полициячилардан бирини яралади, бошқасини еса қуролсизлантириб, чаккасига автомат тираганча қўшиқ куйлашга мажбурлади. Вазият таранг еди. Бироқ икки кун ўтиб террорчилар ва гаровдагилар орасидаги муносабат юмшай бошлади.
Гаровдагилар бирдан полициячиларни танқид қилиб, уларни қутқаришга уринмасликка чақира бошлади. Гаровга олинган Кристин Енмарк Улссоннинг ҳукумат билан таранг музокарасидан сўнг Швеция бош вазирига қўнғироқ қилиб, Уллсон ва Улафссондан асло қўрқмаётганлигини , аксинча уларни ёқтириб қолгани ва талабларини бажариш лозимлигини айтди.
Ниҳоят, 28 август куни полициячилар газ ҳужуми ёрдамида вазиятни қўлга олишга муваффақ бўлишди. Улссон ва Улафссон таслим бўлди, гаровдагилар озод етилди.
Қутқарилганлар террорчилардан сира қўрқмаганларини, аксинча полиция ҳужумидан чўчишганини айтишди. Жиноятчилар уларга ёмонлик қилмаган, ўзаро муносабатлари илиқ бўлган. Ҳаттоки, тўртовлон Улссон ва Улафссоннинг адвокатларига пул сарфлагани ҳақида дараклар бор.
“Стокголм синдроми” иборасининг муаллифи криминалист Нилс Бейерот саналади. Синдром механизми шундайки, жиноятчи ва қурбони узоқ вақтни биргаликда ўтказиши натижасида бир-бирларини яхшироқ тушунишади ва тотувлик уйғонади. Aсир террорчининг мақсадию муаммосини чуқурроқ тушунади, ҳатто ҳокимиятдан аламини ҳам танасида ҳис етади. Оқибатда у жиноятчининг хайрихоҳига айланади ва тутган йўли енг тўғриси деб ишонади. У террорчининг хатти-ҳаракатини оқлаши, кечириши тугул унга ёрдамлашиши ҳам мумкин.
Бунақа асир қутқарув ишларига қаршилик қилади. Террорчининг ўқига учмаган тақдирда қутқарувчилар билмай уни отиб қўйишидан чўчигани боис вазиятни ўзгартирмаслини истайди. Чунки иккаласи ҳам битта кемадалигини мудом ҳис қилади.
Aсирларда “Стокголм синдроми” аломатлари террорчилар фақат ҳокимиятни шантаж қилиш мақсадида ҳаракатланиб, гаровдагилар билан яхши мулоқотда бўлганда кузатилади. Aгар террорчилар асирларни урса ва қийнаса синдром аломати зоҳир бўлмайди. Aммо жиноятчилар асирларга еҳтиёткорлик билан муносабатда бўлган ҳолатлар жуда кам учрайди, умумий олганда 8 фоизча холос.
Бироқ жиноятчилар билангина емас, кундалик ҳаётда ҳам бу синдром сезилиб туради. Одатда кучлига кучсиз бўйсунганда (раҳбар-ходим, еркак-аёл) “Стокголм синдроми”ни сезиш мумкин. Кучсизнинг руҳий ҳимоя механизми умидворликка асосланган, қачонки кучли қаттиққўлликдан ташқари мурувват ҳам кўрсаца, бўйсунувчида унга нисбатан ҳурмат ва садоқат ҳисси пайдо бўлади.
Download 111,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish