Статистика фанининг назарий-ҳуқуқий асослари
“Статистика” атамаси лотинча “Status” сўзидан олинган бўлиб, ҳодисаларнинг ҳолати, аҳволини билдиради. “Status” сўзи негизида “Statо”– давлат, “Statusta” – давлатни билувчи, “Statustica”, яъни, давлат тўғрисидаги муайян билим, маълумотлар йиғиндиси деган маъноларни англатади.
Статистика‖ фани XVII асрнинг охирларига келиб, мустақил фан сифатида шакллана бошланди. Ҳозирги кунда статистика дейилганда: ўз объекти ва усулига эга бўлган мустақил фанни; амалий фаолиятдаги мустақил тармоқларни, яъни Давлат статистика қўмитаси, Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги статистика бошқармалари, шаҳар ва туманлардаги статистика бўлинмалари; ижтимоий ҳаѐтнинг турли томонларини таърифлайдиган умумий кўрсаткичлар, статистик рақамлар ҳам тушунилади. “Статистика” фанининг предмети ва ўзига хос хусусиятлари Оммавий ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни макон ва замонда, уларнинг миқдорий томонларини сифат томонлари билан узвий равишда боғланган ҳолда ўрганиш статистика‖ фанининг предмети ҳисобланади. Статистика диалектика қонун-қоидаларига асосланиб, ўзининг хусусий усулларини яратган. Улар қуйидагилардан иборат: оммавий статистик кузатиш; кузатиш материалларини сводкалаш ва гуруҳлаш; турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни (масалан, мутлоқ ва нисбий миқдор, ўртача миқдор, индекс, динамика қаторлари ва ҳоказо) ҳисоблаш; статистик маълумотларни жадвал ва графиклар кўринишида тасвирлаш.
Хар бир фаннинг ўз ўрганиш услубияти, яъни методлари мавжуд. Статистика услубияти – оммавий ҳодиса ва жараѐнларни ўрганишда, унда намоѐн бўладиган қонуниятларни ойдинлаштиришда ишлатиладиган ўзига хос услуб, яъни статистика фани ва амалиѐтида қўлланадиган йўллар, усуллар ҳамда воситалар мажмуаси. Кенг ва тўла маънода статистик тадқиқот иккита босқичдан ташкил топади: тасвирий статистика босқичи; аналитик статистика босқичи. Биринчи босқичда қуйидаги асосий мақсад ва вазифалар кўзланади: ўрганилаѐтган объектларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш, улар ҳақида маълумотлар тўплаш ва қайта ишлаш, оммавий ҳодиса ва жараѐнларнинг миқдорий меъѐрларини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш, уларни кўркам ва ихчам шаклда ҳамда зарур ҳолларда сўз билан тавсифлаш. Иккинчи босқичда эса кўрсаткичларни статистик таҳлил қилиш, улар орасидаги сабаб-оқибат боғланишларини аниқлаш ва баҳолаш, ўрганилаѐтган объектлар тақсимотларидаги қонуниятларни ойдинлаштириш, илмий гипотезаларни ишончлилик жиҳатидан баҳолаш, статистик хулосаларни чиқариш ва ҳоказолар асосий мақсад ҳамда вазифалар ҳисобланади.
Узбекистонда статистикани ривожлантиришда Тошкент халк, хужалиги институтида 1932 йилдан бошлаб уз фаолиятини бошлаган„Статистика“ кафедрасининг олимлари уз муносиб хиссаларини кушганлар. Улар жумласига республикамизда биринчилар каторида докторлик диссертациясини ёцдаган, сунгра Узбекистонда хизмат курсатган фан арбоби унвонига сазовор булган Н. Соатов ва Э. Акрамовларни киритишимиз мумкин. Масалан, Н. Соатовнинг„Сугориладиган ерлар статистикаси муаммолари“ номли асари Узбекистонда сугориладиган ерлар статистикасини такомиллаштиришга багишланган булса, Э. Акрамовнинг„Капитал куйилмаларидан фойдаланиш самарадорлиги“ асарида эса инвестиция курсаткичларини такомиллаштириш масалалари ёритилган. 1979 йилда ушбу олимларнинг махсус мухаррирлиги остида биринчи марта узбек тилида муаллифлар жамоаси томонидан „Статистика асослари“ номли укув кулланмаси („Укитувчи“ нашриётида) чоп этилди. Сунгги йилларда статистика фанини ривожлантиришда иктисод фанлари докторлари, профессорлар И. Эрматов, X. Набиев, С.Сирожиддинов, Р.Алимов М. Хамроев, 3. Тошматов, X- Шодиев, А. Аюбжонов, Б. Усмонов, А. Набихужаев, X. Хужакулов каби олимларнинг хам хизматлари катта булди.
Узбекстон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги “Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар Махкамасининг Истикболларни белгилаш ва статистика давлат комитети ташкил этиш тугрисида” ги ПФ-449 фармонга асосан Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Вазирлар Махкамсининг Истикболларни белгилаш ва статистика давлат комитети ташкил этилган.
Узбекстон Республикаси Президентининг 1997 йил 15 майдаги “Узбекистон Республикаси Истикболларни белгилаш ва статистика давлат кумитасини Макроиктисодиёт ва статистика вазирлигига айлантириш тугрисида” ги ПФ-1870-сонли фармонга асосан Узбекистон Республикаси Макроиктисодиет ва статистика вазирлиги ташкил этилган.
Узбекстон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 декабрдаги “Макроиктисодиёт ва статистика вазирлиги кайта ташкил этиш тугрисида” ги ПФ-3183-сонли фармони хамда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 8 январдаги “Узбекистон Республикаси Давлат Статистика кумитаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида” ги 8- сонли карорига асосан, Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси ташкил этилган.
Бозор ислохотларини янада чукурлаштириш ва иктисодиётни эркинлаштириш, республика иктисодиётини ривожлантиришнинг макбул макроиктисодий нисбатларини ва баркарор суръатларини таъминлаш, статистиканинг халкаро меъёрлар ва андозаларга мувофик самарали ишлашини таъминлаш максадида, Узбекистон Республикаси 2002 йил 14 декабрдаги Фармонига биноан республика Иктисодиёт вазирлиги ва Узбеки стон Давлат статистика кумитаси.
Шунга асосланиб, Коракалпогистон Респбликаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари кошида статистика буйича ишлаб турган булимлар негизида Коракалпогистон Республикаси Макроиктисодиёт вазирлиги ва статистика вазирлиги, Республика вилоятларида хамда Тошкент шахрида иктисодиет ва статистика бошкармалари, Республика шахарлари ва туманларида иктисодиёт ва статистика булинмалари тузилди. Идора ва короналарда статистика билан шугулланадиган булим ва гурухлар мавжуд. Идора ва ташкилотлар микёсида статистика ишларини олиб борувчи булим ва гурухлар маъмурий жихатдан тегишли вазирлилар ва кумиталарга, методологик жихатдан эса, Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитасига буйсунадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |