Статистик жадваллар ва графиклар



Download 97,5 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi97,5 Kb.
#106902
1   2
Bog'liq
Статистик жадваллар ва графиклар

Чизиқли диаграммалар. Бу диаграммалар энг кенг тарқалган бўлиб, улар ёрдамида динамика қаторлари, ҳодисалар орасидаги боғланишлар, тақсимланиш қаторлари ва шартнома (режа)ни бажариш кўрсаткичлари тасвирланади. Чизиқли диаграммалар координат майдони ёки рақамли сетка асосида тузилади. Вертикал ўққа (ордината ўқи) олинган масштабда динамика қаторининг кўрсаткичлари ёки натижавий белгининг қийматлари нуқтачалар билан нишонланиб жойлаштирилади. Горизонтал ўққа (абцисса ўқи) маълум масштабда қаторнинг даврлари (вақтлари) ёки фактор белгисининг қийматлари нуқтачалар билан нишонланади. Кейин ўқлардаги ҳар қайси нуқтачалардан қарама-қарши ўққа нисбатан параллел равишда перпендикуляр чизиқлар ўтказилади. Уларнинг ўзаро учрашган нуқталари (ордината чўққилари) бир-бири билан бирлаштирилади ва натижада синиқ чизиқ ҳосил бўлади. Бу синиқ чизиқ динамика қаторини ёки ўрганилаётган ҳодисаларнинг ўзаро боғланишини тасвирлайди.
Интервалли (оралиқли) вариацион қаторлар учун тузилган диаграмма эса тақсимланиш гистограммаси деб юритилади. 4.4-графикда Ўзбекистон фермер хўжаликларида пахта теримчиларининг кундалик терим нормасини бажариш даражаси бўйича тақсимланиши гистограмма шаклида тасвирланган.
Чизиқли диаграммалар кўпинча синиқ чизиқ шаклида тузилади. Аммо мураккаб ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда бу шакл ҳар доим қўл келавермайди. Айрим ҳолларда чизиқли диаграммани спираль шаклида тузиш мақсадга мувофиқдир.
Спираль шаклли диаграммалар ўрганилаётган тўпламнинг умумий ўзгариши билан бир вақтда унинг таркибий қисмларининг ўзгаришини ҳам тасвирлаш ёки ҳодисанинг даврма-давр (масалан, йилма-йил) ўзгариши билан бир йўла ҳар бир давр ичидаги (масалан, ойма-ой) ўзгаришини ҳам акс эттириш зарур бўлганда қўлланилади.
Устун (ёки тасма) шаклли диаграммлар. Устун (ёки тасма) шаклли диаграммалар статистик маълумотларни кўримли қилиб тасвирлашнинг энг оддий усулидир. Улар ҳар хил кўрсаткичларни таққослаш, мураккаб ҳодисаларнинг тузилиши ва уларнинг замонда (вақтда) ўзгаришини тасвирлаш учун хизмат қилади.
Секторли диаграмма бўлакларга ажратилган доирадан иборат бўлиб, уларнинг катталиги тасвирланувчи сонларга мос келади. Бундай диаграммалар ёрдамида мураккаб ҳодисаларнинг таркибий қисмларга тақсимланиши, яъни уларнинг структураси тасвирланади. Улар қуйидаги тартибда тузилади. Доира чизилиб, уни ўрганилаётган тўпламнинг умумий йиғинди сони (100%) деб қабул қилинади. Кейин эса таркибий қисм сонларига пропорционал ҳолда доира секторларга бўлинади. Бунинг учун секторларнинг марказий бурчаклари топилиб, транспортир ёрдамида улар доирада белгиланади. Агар бутун ва бўлак сонлар абсолют миқдорда ифодаланган бўлса, марказий бурчакларни аниқлаш учун 3600 ни умумий бутун сонга бўлиб, масштаб белгиланади ва уни кетма-кет бўлак сонларга кўпайтирилади. Агарда ҳодисанинг тузилиши тузилмавий нисбий миқдорлар билан ифодаланган бўлса (умумий тўплам 100% деб олиниб, унинг айрим қисмлари жамига нисбатан процентда ҳисобланган), у ҳолда масштаб 3,60 га тенг (3600: 100%) бўлиб, айрим қисмларнинг салмоғи (% да ҳисобланган) унга кўпайтирилади.
Графикларнинг таъсирчанлигини кучайтириш учун диаграммлар ўрганилаётган ҳодисаларнинг тасвирлари (суратлари) ни чизиш йўли билан тузилади. Ўлчов бирлиги қилиб шартли равишда тасвирланаётган ҳодиса сурати (фигураси) олинади. Масалан, темир йўлда юк айланмасининг ўсишини тасвирлаш учун юк вагонлари чизилади.
Жўғрофий тузилишга эга бўлган статистик қарорлар статистик харита шаклида тасвирланади. Бу хариталар ўрганилаётган ҳодисаларнинг ҳудудий тақсимланишида қандай хусусият ва қонуниятлар мавжудлигини ойдинлаштиради. Улар ишлаб чиқарувчи кучларни иқтисодий минтақалар бўйича жойлаштириш ва ривожлантириш масалаларини ўрганишда, иқтисодий ресурслардан фойдаланишни ҳудудий кесимда қараб бу борадаги миқдорий нисбатни ва қонуниятларни белгилашда жуда қўл келади.
Статистик хариталар иқтисодий жўғрофий хариталардан фарқ қилади. Иқтисодий-жўғрофий хариталар ишлаб чиқарувчи кучларни сифат жиҳатдан тавсифлаб ва чамалаб (баҳолаб), уларнинг жўғрофий жойланишини катта аниқлик билан муфассал тавсифлайди. Статистик хариталар эса шу масалаларга оид статистик маълумотларни умуман ҳудудий кесимда фазовий миқдорий нисбатларни яққолроқ тасаввур қилишга имкон беради. Демак, иқтисодий жўғрофий хариталар иқтисодий ресурсларнинг жойланишини сифат томондан таърифлаб берса, статистик хариталар эса уни миқдор жиҳатидан ифодалайди. Бу ўринда статистик хариталарни, умуман жўғрофий кесимда тузилган статистик жадваллар мазмунини тасвирий ифодалаш деб таърифлаш мумкин бўлар эди. Аммо улар бундай жадвалларга нисбатан бир мунча сермазмундир, чунки тасвирий тил жадвал тилига қараганда жўғрофий жадвалларда ифодаланган миқдор ва нисбатларни фазода белгилаб олиш учун яхшироқ мослашгандир. Демак, статистик хариталар жўғрофий тартибда тузилган жадвалларни зўрайтириб беради.
Статистик харита шундай контурли жўғрофий харитаки, унда фақат маъмурий бўлинмаларнинг контурлари (айрим ҳолларда яна сув артериялари) мавжуд бўлиб, улар чегарасида статистик маълумотлар шартли белгилар билан тасвирланади.
Статистик хариталар кўзланган мақсад ва вазифаларга қараб уч турга - харитограмма ва харитодиаграммаларга ва марказграммаларга бўлинади. Агарда бирор ҳодисанинг ҳудудлар бўйича тақсимланишини тасвирлаш зарур бўлса, у ҳолда харитограмма қўлланилади. Аммо мақсад айрим минтақаларни берилган белгилар асосида тўлароқ таърифлашдан ёки минтақалараро алоқаларни тасвирлашдан иборат бўлса, у ҳолда харитодиаграмма тузилади.
Харитограмма - шундай статистик харитаки, унда ўрганилаётган ҳодисанинг ҳудудий тақсимланиши унинг маълум оралиқдаги қийматларига мослаб олинган шартли белгилар (штрихлар, ранг, нуқталар ва ҳ.к.) билан тасвирланади. Бу белгилар ҳар бир бўлинма контури ичига кўрсаткичнинг қийматига қараб жойлаштирилади. Харитогармма тусли ва нуқтали турларга бўлинади.
Ҳодисанинг интенсивлигини (масалан, аҳоли зичлиги) ҳудудлар бўйича таърифловчи тақсимланиш қаторлари тусли харитогармма кўринишида тасвирланади (4.11-график).
Бу ҳолда тасвирланаётган миқдорларнинг йиғиндиси иқтисодий мазмунга эга эмасдир. Демак, шундай ҳолларда тусли харитогарммаларни тузиш мумкин.
Ўрганилаётган ҳодисанинг айрим ҳудудларда тарқалиши, яъни унинг туманлар бўйича тақсимланиши нуқтали харитограммалар шаклида тасвирланади. Бу ҳолда тасвирланаётган миқдорлар (сонлар)нинг йиғиндиси иқтисодий мазмунга эгадир. Фақат шундай холатда нуқтали харитограммаларни тузиш мумкин.
Марказграммалар деганда жадваллар тўла ҳолда жойлаштириладиган харитограммалар тушунилади. Масалан, вилоятлар бўйича аҳоли динамикаси ҳақидаги маълумотларни статистик-жўғрофий жиҳатдан тасвирлаш учун бундай марказграммалар тузиш мумкин. Бу ҳолда контурли хариталарда маълумотлар тегишли ҳудудий бўлинмалар (вилоятлар) бўйича тасвирланади.


Фойдаланилган адабиётлар
1. М . Ш арифхуж аев, Ё. Абдуллаев — М енежмент
2. К.Абдурахмоновнинг умумий тахрири остида — М ехнат иктисодиёти ва социологияси
3. Д . Тожибоева — Иктисодиёт назарияси
4. Т. Эргашев — Бозор иктисоднёти
Download 97,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish