Теодор Драйзернинг “Америка фожиаси” романида
натурализм инъикоси
Очилов Улуғбек Сайфуллоевич
Бухоро давлат университети Инглиз адабиёти кафедраси ўқитувчиси
e-mail: elnurbeast@gmail.com Tel: +998936820007
Аннотация. Ушбу мақола Теодор Драйзернинг “Америка фожиаси” романида натурализмнинг қай тарзда намоён бўлганини ўрганишга бағишланган. Жаҳон алабиётшунослигида натуралистик бадиий асарлар ҳақида бир-биридан тамоман фарқ қилувчи фикрлар мавжуд. Мақола муаллифи бу масалага ўз илмий қидирувларига таяниб ёндашишга ҳаракат қилган.
Калит сўзлар: натурализм, танқидий реализм, протагонист, ижодий метод,
адабий оқим, Америка адабиёти
REflection of naturalism in Theodore Dreiser’s novel “An American Tragedy”
Ochilov Ulugbek Sayfulloyevich
The teacher of the department of English Literature of Bukhara State University
Annotation. The article is dedicated to the study of the reflection of naturalism in the novel “An American Tragedy” by Theodore Dreiser. In the world literature there are different approaches to the naturalistic literary works. The author of this article tries to consider this problem on the basis of his own research.
Key Words: naturalism, critical realism, protagonist, literary method, literary trend, American literature.
Отражение натурализма в романе “Американская трагедия” Теодора Драйзера
Очилов Улугбек Сайфуллоевич
Преподаватель кафедры Английской литературы Бухарского государственного университета
Аннотация. Статья посвящена изучению отражения натурализма в романе Теодора Драйзера «Американская трагедия». В мировой литературе нет единого подхода к натуралистическим художественным произведениям. Автор статьи пытается освящать эту проблему на основе своих научных исследований.
Ключевые слова: натурализм, критический реализм, романтизм, протагонист, идея произведения, образ, американская литература
Кириш. Жаҳон адабиётшунослигида натурализм адабий оқим сифатида ХIХ аср охирида Францияда яралгани ва ривожланганлиги ҳамда унинг асосчиси Француз ёзувчиси Эмиль Золя эканлиги тан олинган. Америка адабиётида эса натурализм дастлаб Франк Норрис ижодида намоён бўлди. Америка адабий танқидчилари Ричард Руланд ва Малколм Бредбериларнинг таъкидлашларича, Норрис Францияда санъат ва адабиётдан таълим олган ва у ердан Эмиль Золя ижодидан таъсирланиб қайтгач, АҚШнинг Калифорния университетида ишлай бошлаган. У ўзи билан Эмиль Золянинг қатор асарларини олиб келган ва унинг натурализмининг АҚШда ёйилишига замин яратган.[9,230]
Бу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, натурализм Европада тарқалишни бошлаганига бир ярим аср бўлса-да унга нисбатан муносабатда якдиллик мавжуд эмас. Буни Теодор Драйзер асарлари мисолида ҳам кузатиш мумкин. Драйзернинг ижоди кенг қамровли бўлиб, баъзилар унинг ишлари танқидий реализм адабий оқимига тегишли дейишса[2,292], бошқалар унинг ижодини натурализмга алоқадор деб ҳисоблашади.[3, 46] Баъзи манбаларда эса реализм ва натурализм бир оқимнинг ўзи, ёки “натурализм”ни “кучайтирилган реализм” деб ҳисоблашади.[13] Ушбу ёндашувларга муносабатимизни Теодор Драйзернинг “Америка фожиаси” романи мисолида ёритишга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |