(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
13. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси ташкил этилсин.
Қуйидагилар махсус жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори билан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 456-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон миллий метрология институти» ДК, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 473-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, махсус жамғарма маблағлари:
илмий-техника ишланмаларини молиялаштиришга;
қонун ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишга;
Давлат реестрларини юритишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш, метрология, аккредитация ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техника базасини ривожлантиришга;
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
миллий эталон базани, «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги синов ва ўлчов лабораторияларини ривожлантиришга;
ўзаро ҳамкорлик тадбирларига ҳамда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотларга бадаллар тўлашга;
стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва сақлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга;
(13-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 228-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 34-сон, 454-модда)
стандартларни ҳамда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши ўлчовларининг ягоналиги таъминланишини давлат томонидан назорат қилишга;
маҳсулотларнинг солиштириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга йўналтирилади.
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 357-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф -муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини амалга оширишга, шунингдек, ички бозорда муомалада бўлган товарларни мувофиқлигини баҳолаш;
«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппарати ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментининг ходимларини, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлиги эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини амалга оширишда моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар техник қўмиталари ва хўжалик субъектлари мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтларининг, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек, консультант сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассисларни харажатларини қоплаш;
экспортбоп маҳсулотлар учун республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини сотиб олиш ва қабул қилиш;
бўш турган маблағларни тижорат банкларнинг депозитларига жойлаштиришга шунингдек, «Ўзстандарт» агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган, бошқа тадбирларни молиялаштириш.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан ўн бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда Махсус жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
14. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг янги рўйхатини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
бир ой муддатда 2003—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасини янада ривожлантириш учун зарур эталонлар ва юқори аниқликка эга бўлган ўлчов воситаларининг барча манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган рўйхатини тузсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи умумий равишда фойдаланиладиган зарур норматив ҳужжатлар рўйхатини белгиласин ҳамда жорий йил охиригача уларнинг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини жорий йил охиригача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |