«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»


 Сертификатлаштиришни ўтказиш коидалари



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

4. Сертификатлаштиришни ўтказиш коидалари. 
Сертификатлаштиришни ўтказиш учун мажбурий ва ихтиѐрий 
сертификатлаштиришни ташкил қилиш ва ўтказишда қўлланиладиган 
умумий қоидаларни ўрнатишади. Мазкур қоидалар Ўзбекистон ва хорижий 
мамлакатларга оид бўлган барча сертификатлаштириш объектларига 
таалуқлидир.


47 
Ушбу қоидалар Ўзбекистонда берилган сертификатларни ва 
мувофиқлик белгиларни хорижий мамлакатларда тан олинишини таъминлаш 
учун ИСО/МЭК рахбарий хужжатлари, ИСО халқаро стандартлари, европа 
стандартлари, бошқа халқаро ва регионал ташкилотларининг хужжатларида 
баѐн этилган амал қилувчи халқаро меъѐрларга мувофиқ ҳолда тузилгандир.
Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизимида 
махаллий ва импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлаштиришни 
аккредитастияланган бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш 
органлари амалга оширади. 
Сертификатларни беришдаги барча ишлар, жумладан, аризаларни 
кўриб чиқиш, ишлаб чиқаришни текшириш, синовлар ва инспекстия 
назоратини ўтказиш, хужжатларни қайд этиш, зарур бўлган материалларни 
таржима қилиш ишлари ариза берувчи томонидан белгиланган тартибда 
тўланади. 
Сертификатлаштиришни 
ўтказиш тартиби сертификатлаштириш 
жараѐнлари (схемалари) нинг йиғиндисини ташкил этувчи кетма-кет 
харакатларни белгилаб беради. Мазкур тартиб ва бир турдаги маҳсулотларни 
сертификатлаштириш схемалари сертификатлаштириш органларининг 
аккредитастия хужжатларида белгиланган бўлади. Сертификатлаштириш 
органларида сертификатлаштирилаѐтган махсулотларга бўлган меъѐрий 
хужжатлар ва синов методлари хамда синовларни ўтказиш учун лаборотория 
мавжуд бўлади. 
Ариза берилган махсулотга бўлган норматив хужжатда кўрсатилган 
бўлса зарур ҳолатларда гигиеник ва ветеринар экспертизаси, карантин 
назорати ѐки экологик сертификатлаштириш ўтказилади. 
Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштиришга аккредитация 
қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган аккредитация тўғрисидаги 
гувоҳнома 
асосида 
сертификатлаштириш 
фаолиятини 
ҳамда 
сертификатлаштириш мақсадида синовлар ўтказиш фаолиятини амалга 
оширадилар. 
Маҳсулотлар сертификатлаштирилаѐтганда аризачига сертификатни 
ѐки мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи мувофиқлик сертификатини 
берган аккредитация қилинган тегишли сертификатлаштириш органи билан 
тузилган битим асосида берилади.
"Ўзстандарт" 
агентлиги 
тайѐрловчиларни 
(ижрочиларни), 
сотувчиларни, ицеъмолчиларни ва бошқа манфаатдор шахсларни 
сертификатлаштиришнинг амалдаги тизимлари, уларнинг органлари, синов 
лабораториялари 
(марказлари), 
экспертлар 
тўғрисида, 
шунингдек 
мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик белгилари ва уларни қўллаш 
қоидалари тўғрисида хабардор этиб боради.
Сертификатлаштириш органлари аризачига унинг талабига биноан 
маҳсулотни сертификатлаштириш учун керакли ахборотни беришлари шарт.


48 
Аризачи 
сертификатлаштириш 
органининг 
талабига 
биноан 
сертификатлаштириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиши шарт, тижорат 
сири ҳисобланган маълумотлар бундан мустасно.
Маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқлангани 
тақдирда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати беради, 
тайѐрловчи ана шу сертификат асосида мувофиқлик белгисини ишлатиш 
ҳуқуқига эга бўлади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish