«стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/57
Sana30.03.2022
Hajmi0,87 Mb.
#518943
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57
Bog'liq
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш Ўқув қўлланма

 
 
 


59 
 
2. Электротехника буюмларини сертификатлаштиришнинг халкаро 
тизими МЭК (МЭКСЭ) 
Электротехника буюмларини сертификатлаштириш халқаро тизимини 
яратиш ғояси 1926 йилда юзага келган эди. Германия, Швеция, Норвегия ва 
Голландия вакиллари халқаро ташкилот тузиш тўғрисида биринчи халқаро 
кенгашни ташкил этишган. Ушбу ташкилот электротехник ишлаб чиқариш 
махсулотлари хавфсизлигига талабларни ва уларни қабул қилиш 
қоидаларини ишлаб чиқиши лозим эди.
Бир қатор ташкилий босқичларни ўтиши натижасида замонавий 
халқаро тизими яъни, МЭКСЭ – хавфсизлик стандартларига мувофиқлик 
буйича электр жихозларини синаш бўйича МЭК тизими шаклланди. МЭКСЭ 
– хавфсизлик стандартларига мувофиқлик буйича электр жихозларини синаш 
бўйича МЭК тизими 1985 йили ташкил этилиб, у 34 мамлакатни 
бирлаштиради.
МЭКСЭ – хавфсизлик стандартларига мувофиқлик буйича электр 
жихозларини синаш бўйича МЭК тизимининг мақсади – электротехника 
сохасидаги мутахассислар томонидан эмас балки оддий истеъмолчилар 
томонидан фойдаланиладиган электр жихозлари халқаро савдосига 
кўмаклашишдир. Бундай махсулотлар қаторига кўплаб электр маиший 
буюмлар (электрон ва электротехник буюмлар) киради: маиший электр 
жихозлар, тармоққа уланувчи электрон аппаратура, еруғлик техник 
товарлари, тиббиет электр аппаратураси, электрон-хисоблаш машиналари, 
офислар ва корхоналар электр жихозлари ва бошқалар. Бундай буюмларни 
хавфсизлик 
буйича 
сертификатлаштириш 
барча 
мамлакатларда 
истеъмолчилар 
хуқуқларини 
химоя 
қилиш тўғрисидаги қонуний 
хужжатларида кўзда тутилган.
Электр жихозлари билан савдо қилишдаги техник тўсиқларни бартараф 
қилишнинг асосий усули бўлиб, бошқа товарлардаги сингари иштирок 
этувчи мамлакатларда амалга оширилаетган синов ва сертификатлаштириш 
натижаларини ўзаро тан олиш хисобланади. МЭКСЭ сертификатлаштириш 
тизимидаги СБ схемаси (CB Sheme) ушбу йўналишга кўмаклашишга 
қаратилгандир. 
Ушбу 
жараен 
МЭКСЭ 
тизимида 
миллий 
сертификатлаштириш тизимларида келтирилган хавфсизлик стандартларига 
мувофиқлик бўйича электр жихозларини синаш натижаларини тан олишдир. 
Ўзаро тан олишнинг асосий шарти стандартлар ва синов методларини 
уйғунлаштириш хисобланади. СБ схемасига аъзо мамлакатлар уларга
миллий сифатида тавсия қилинган МЭК нинг хавфсизлик стандартларига 
мувофиқ тарзда сертификатлаштиришни ўтказишга мажбурдирлар. МЭКСЭ 
сертификатлаштириш тизимида иштирок этувчи мамлакатларнинг вакиллари
СБ схемасига аъзо бўлишлари мумкин. СБ схемасига аъзо бўлишнинг икки 
тоифаси мавжуд: 
- «сертификатлаштириш бўйича миллий органни тан олувчи», бу 
мамлакатда МЭК нинг бир еки ундан куп бўлган стандартлари бўйича СБ 
схемаси сертификатларини тан олиш; 


60 
- «сертификатлаштиришни тан олувчи ва берувчи бўйича миллий 
органни тан олиш», бу сертификатлаштириш бўйича миллий орган 
томонидан СБ схемаси бўйича сертификатларни бериш хуқуқини билдиради. 
Ушбу тоифа бўйича аъзо бўлиш учун МЭКСЭ СБ схемасида қабул қилинган 
қоидалар бўйича бир еки бир неча синов лабороторияларини аккредитация 
қилиш зарур бўлади.
СБ схемасига аъзо бўлишга тайер бўлган мамлакатлар учун 
ассоциацияланган аъзолик кўзда тутилган. 

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish