Стандартлаштириш хакида



Download 84 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi84 Kb.
#27901
  1   2   3
Bog'liq
1404390142 53108
5-sinf-uchun-Matematikadan-4-variantli-testlar, oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati, Dialetika, milliy goya, 4- sinf oquvchilarida oila maktab jamoatchilik hamkorligini shakillantirish, план география, 10738 5-VARIANT, kuch. aylanma harakat mexanikasi qonunlari, 00037095-956d36e6, Biznes tuzilmaviy loyihalar, Amir Temur tuzuklari, -, -, ro'yhat

СТАНДАРТЛАШТИРИШ ХАКИДА


Режа:



  1. Стандартлаштириш мохияти.

  2. Стандартлар тоифалари.

  3. Стандарт турлари.



1. Стандартлаштиришнинг мохияти

Стандартлаштириш - бу туб мохияти билан ишлаб чикаришни ташкил этишнинг энг самарадор шакллари хакидаги фандир.


Стандартлаштириш стандартлаштириш объекти ва стандартлаштириш сохалари каби тушунчалар билан узвий боглик.
Стандартлаштирилиши лозим булган объект стандартлаштириш объекти дейилади. Стандартлаштириш объекти тушунчасини кенг маънода ифодалаш учун «махсулот, жараён, хизмат» иборалари кабул килинган булиб, уларни хар кандай материалга, компонент (таркибий кисмлар) га, асбоб-ускуналарга, тизимга, протоколга, процедурага, жараёнга, хизматга ва х.к. ларга тенг даражада дахилдор деб тушиниш лозим.
Стандартлаштириш хар кандай объектнинг муайян жихатлари (хоссалари) билан чекланиши мумкин. Масалан, оёк кийимга нисбатан ёндашиладиган булса, унинг улчамлари ва пишиклигини тавсифлайдиган курситкичлари алохида-алохида стандартириш мумкин.
Узаро богланган стандартлаштириш объектлари мажмуи стандартлаштириш сохаси хисобланади. Масалан, машинасозлик - стандартлаштириш сохаси, металл киркиш дастгох турлари, технологик жараёнлар, машинасозликдаги хавфсизлик ва х.к. стандартлаштириш объектларидир.
Инсониятнинг асрлар давомидаги куп киррали фаолияти борасида у ёки бу масаллар ечиш усуллари топилди, уларнинг энг макбуллари авлоддан авлодга узатилиб турилди. Ушбу амалиёт «стандартлаштириш» тушунчасининг асосини ташкил этади.
Кейинчалик ижтимоий тирикчилик эхтиёжидан келиб чиккан стандартлаштириш усуллари техникада кулланила бошланди. Тартибсиз, стихияли стандартириш корхона (ташкилот), давлат ва давлатлараро микёсида тартиблаштирилган стандартлаштиришга айлана бошланди.
Стандартлаштириш ёрдамида ечиладиган одатдаги масалани мисол тарикасида куриб чикайлик. Кандайдир котишманинг солиштирма каршилигини анклаш лозим. Аниклаш усуллари жуда куп (бевосита, билвосита ва х.к. лар), хар кайсиси уз натижасига эга. Олинган натижалар узаро таккосланади. Сунгра энг кам харажат килиниб, керакли аникликка эришилган усул танланади, бошкача килиб айтилганда бир катор ечимлардан оптимал битта ечим танланди ва у стандарт шаклда расмийлаштирилади.
Типик масала умумий куринишда берилган булиши мумкин. Масалан, А, В, С, Б, Е, F… махсулот, жараён ёки хизмат (келгусида махсулот) мавжуд. Фаолият даврида уларнинг биттаси (В) бир неча марта куйидаги вариантлар буйича такрорланиши мумкин:
А, В1, С, В2 ,D, В3 , Е, F…
Ушбу вариантлардан, илмий тахлил асосида, оптимали (В2) ни танлаб олинади ва уни стандарт куринишда расмийлаштирилади:
В1, В2, В3 - В3 = орt - cosnt.
Юкоридаги курилган масалага кура хулоса чикриш мумкин: вариантлар куринишида такрорланадиган махсулотлар стандартлашрилиши лозим.
Куйидаги холларда стандартлаштириш кулланилиши мумкин эмас:
- такрорланмайдиган масала (махсулотлар);
- такрорланадиган, аммо вариантлари мавжуд булмаган масала (махсулотлар).
Такрорланмайдиган масалалар учун вариантлар ишлаб чикиш имконияти мумкин булса, илмий асосда оптимал вариант танланади. Сунгра унга кура иш юритилади. Масалан, маълум йил учун корхонанинг иш режаси, деканатнинг укув йилда утказадиган тарбиявий тадбирлари режаси ва х.к. лар.
Такрорланадиган масалаларнинг ечилиши куйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: вариантлар куринишида такрорланадиган стандартлаштириш объектининг битта варианти кабул килинади; танлаб олиган вариант оптимал булиши лозим; оптимал вариантни илмий асосда танлаш лозим. Танланган вариант меъёрий хужжат куринишида расмийлаштирилади; меъёрий хужжатни ишлаб чикиш ва тасдиклаш маълум конун-коида асосида амалга оширилади ( - расм).

Шундай килиб, стандартлаштириш – бу мавжуд ва потенциал масалаларга нисбатан умумий ва куп марта фойдаланиладиган коидаларни белгилаш оркали маълум сохада оптимал тартиблаштиришга эришиш учун олиб бориладиган фаолиятдир. Хусусан, ушбу фаолият стандартларни яратиш, нашр этиш ва уларни ишлаб чикаришга жорий килиш жараёнларида намоён булади.


Стандартлаштириш олдида махсулотнинг уз функционал васифасига мувофиклигини (соответствие) таъминлайдиган битта ёки бир нечта аник максадлар куйилиши мумкин. Бундай максадлар сифатида хархилликни бошкариш (управление многообразием), яъни бирхиллаштириш, мосланувчанлик (совместимость) ва узаро алмашинувчанликни таъминлаш, мехнатни мухофаза килиш, хавфсизликни таъминлаш, иктисодий курсаткичларни яхшилаш, савдо-сотик кабиларни эътироф этиш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, айрим максадлар бошкалари билан бир вактда амалга оширилиши мумкин.
Махсулотларнинг уз функционал вазифасига мувофиклиги даражасининг оширилрилиш, савдо-сотикдаги тусикларнинг бартараф этилиши ва мамлакатлар узаро илмий-техник хамкорликни ривожланиши стандартлаштириш буйича фаолиятнинг мухим натижалари хисобланади.

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti