Spss дастури асосида маълумотларни қайта ишлашнинг ўзига хос психологик хусусиятлари


БОБ. SPSS ДАСТУРИ ВА УНИНГ УМУМИЙ ТУЗИЛИШИ



Download 2,68 Mb.
bet4/38
Sana06.07.2022
Hajmi2,68 Mb.
#744049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
SPSS дастуридан фойдаланиш

1 БОБ. SPSS ДАСТУРИ ВА УНИНГ УМУМИЙ ТУЗИЛИШИ.




Психологик ташхисни компьютерлаштиришнинг умумий хусусиятлари.


Кейинги ўн йилликларда психологик тадқиқотларда компьютерларни кенг қўллаш янада ривожланди. Психологик экспериментларда компьютерларнинг қўлланилиши анъанавий усулга қараганда бир қанча устунликларга эга. Уларга қуйидагилар киради:



  • барча вазифаларни текширилувчиларга бир хил бериши;

  • текширилувчининг жавобларини холис ва аниқ қайд қилиши;

  • психологни машаққатли, бажарилиши оғир ишлардан (вазифаларни тақдим қилиш, текширилувчининг жавобларининг тўғрилигини текшириш, эксперимент баѐнини олиб бориш, тест натижаларини қайта ишлаш) озод қилиши;

  • экспериментал материалларни рандомизация қилиш (тасодифий кетма-кетликда тақдим қилиш);

  • қисқа вақт оралиғида кенг масштабли психологик тадқиқотлар ўтказиш имконияти;

  • олинган натижаларни қайта ишлаш ва умумлаштиришда ўта кучли математик аппаратдан фойдалана олиш имконияти;

  • жуда кўп қўшимча маълумотларни (жавоб беришга кетган вақт, йўл қўйилган хатолар сони ва тоифаси, текширилувчининг кўрсатмага мурожати сони ва бошқ.) қайд қилиш имконияти;

  • эксперимент ўтказишда юқори малакали ходимларнинг бўлиши талаб қилинмаслиги;

  • диагностик натижаларни тез олиш, бу, айниқса, клиник ҳолатлар ва психологик маслаҳат бериш учун зарур;

  • динамик ва кўп модалли қўзғатувчиларни тақдим қилиш. Замонавий компьютерларнинг экранида динамик (ўзгарувчан, ҳаракатдаги) объектларни акс эттириш мумкин. Стимуллар динамик, реал ҳаѐтдаги объектларнинг моделлари бўлиши мумкин. Шу билан бир вақтда таъсир

полимодал – товуш, тасвирлар ва бошқа қўзғатувчиларни биргаликда бериш имкони пайдо бўлди;

  • компьютерлар эксперимент давомида тест вақтини ошириш, чегаралаш, қўзғатувчиларни бериш темпини тезлаштириш, секинлаштириш, текширилувчига мослаштириш имкониятига эга. Бу текширилувчи эксперимент вақтида ―илҳомланиб‖ кетганда, қўрққанда, шошиб қолгандан ўзини йўқотиб қўйганда, ѐки муваффақиятсизликдан эсанкираб қолганда, текширилувчиларнинг индивидуал темплари турли бўлганда муҳим аҳамиятга эга. Вақтнинг ўзи ҳам алоҳида диагностик параметрга айланади. Тажрибани ―қўлда‖ ўтказганда вақт параметрларини босқичма-босқич, тўлиқ қайд қилишнинг иложи йўқ. Компьютерлар ѐрдамида вақтни тўлиқ қайд қилиш текширилувчининг индивидуал темпини, чарчашини, қўзғатувчининг шахс хотираси ва фикрлаш жараѐнларига таъсирини ўрганиш имконини беради;

  • компьютер ѐрдамида психолог олдин ўта мураккаб бўлган статистик методлардан фойдалана олади;

  • маълумотлар банки (базаси)ни яратиш. Маълумотлар базасининг мавжудлиги, ундаги маълумотларни саралаш, таҳлил қилиш имкони психодиагностика учун катта ютуқ ҳисбланади. Маълумотлар банкини яратиш қисқа вақт оралиғида ишончли, эмпирик жиҳатдан асосланган тест меъѐрларини шакллантириш имконини беради. Маълумотлар банки психодиагностика учрайдиган кутилмаган, ғайритабиий ҳолатларни ажратиб олиш, таҳлил қилиш имкони беради.

  • тестга ўйин элементларини ва мотивацияни киритиш.

  • тест натижаларини психолог учун таниш баѐн шаклида ѐки турли- туман графиклар, жадваллар, профиллар, таҳлил қилинаѐтган танланманинг натижаларини умумлаштирилган, таққословчи гистограммалар, диаграммалар тарзида акс эттириш мумкинлиги;

  • интеллектуал (―ақлли‖) интерфейс. ―Ақлли‖ интерфейс психодиагностик тадқиқотни тайѐрлаш ва уни ўтказиш давомида, автоматик

тарзда ѐки талабга биноан, турли маълумотлар, тушунтиришлар, тавсияларни бериб бориши;

  • компьютерлаштирилган психодиагностиканинг мақтовга лойиқ яна бир томони автоматик тарзда кенг ва асосланган психодиагностик хулосани вербал кўринишда шакллантиришидир. Автоматик психодиагностик хулосанинг икки тури фарқланади. Биринчиси – текширилувчи учун мўлжалланган, иккинчиси эса психодиагност учун. Текширилувчи учун хулоса ҳаѐтий, тушунарли тилда, текширилувчига зарар келтирмайдиган шаклда берилади.

Шу билан бирга, компьютерлаштиришнинг ҳисобга олиниши лозим бўлган салбий томонлари ҳам мавжуд.

  • компьютерлаштириш жараѐнида экспериментни ўтказиш усули ва шароити ижобий томонга ўзгарган бўлса ҳам методиканинг моҳияти ўзгармаганлиги, унинг асл вариантига адекватлиги ва меъѐрлари ўзгариши мумкин;

  • психодиагностик методикаларнинг барча турларини компьютерлаштириб бўлмайди;

  • компьютерлаштирилган методикалар ѐрдамида натижа олишнинг оддийлиги ва осонлиги психодиагностик билимларнинг ривожланишига, психологнинг методикаларнинг моҳияти ва механизмларни тўлиқ англашига тўсиқ бўлиши мумкин.

Замонавий компьютерлар тезлигининг юқорилиги, ишчи хотиранинг катталиги, доимий хотиранинг катталиги кенг тармоқли, оммавий экспериментлар ўтказиш, уларнинг натижаларини сақлаш ва қайта ишлаш жараѐнида самарали воситага айланди. Компьютерларнинг ва уларга уланадиган переферик қуриламалар (принтер, сканер, видеокамера, микрофон ва бошқ.) техник имкониятларининг кенгайиши психодиагностик тадқиқотларни тармоқли тизимлар ва масофадан туриб ўтказиш, натижаларни юқори аниқликда қайта ишлаш имконини берди.
Тарихий мисолларга мурожат қиладиган бўлсак, 1974 йилдан бери
Роршахнинг сиѐҳ доғлари методикасининг компьютерлаштирилган варианти қўлланилиб келмоқда. Дастур хотирасига 980та фикр (хулоса) киритилган. Дастур текширилувчининг жавобларидан келиб чиқиб улардан 50-80 тасини танлаб баѐнга чиқаради.
Колифорния сўровномаси (CPI)нинг компьютер варианти. Бу сўровномага MMPI тести саволларининг қарайиб ярими киритилган. Натижаларни шарҳлаш тизими бир қанча мураккаб регрессив формулаларга асосланган бўлиб, юқори синф ўқувчилари ва коллеж ўқувчиларининг ўзлаштириши, мактабдан кетиш эҳтимоллиги, болалар орасидаги жиноятчилик, касбни эгаллашдаги муваффақиятини аниқлашда қўлланилмоқда.
Мактабдаги ўқиш натижалари ва касб эгаллашдаги натижаларни аниқлашга, касб танлашга ѐрдам беришга йўналтирилган қобилиятларни диагностика қилишга мўлжалланган ―Қобилиятлар тести‖ (DAT - Differential Aptitude Tests) натижаларни таҳлил қилиш тизими кенг қўлланилиб келинмоқда.
Шу жумладан, социологик ва психологик натижаларни қайта ишлашда SPSS дастуридан кенг фойдаланишга ўтилган. SPSS дастури қулай интерфейсга эга ва нисбатан оддий бўлганлиги учун ҳар бир киши SPSS дастуридан фойдаланиб маълум статистик амалларни бажариши мумкин деб ҳисобланади. Шу билан бирга шуни таъкидлаш лозимки, математик статистикадан ҳеч бўлмаганда бошланғич тушунчага эга бўлмаган киши SPSS дастуридан фойдаланиб ҳам оддий вазифалари мустақил равишда ечиши ва хулоса чиқариш имкониятига эга бўлмайди.
Компьютерни билишга бўлган талаб эса оддий. Кўпчилик соҳа мутахассислари SPSSда ишлаш учун компьютерни ѐқиш ва ўчиришни, клавиатура ва сичқонча билан ишлашни билиш етарли деб ҳисоблайдилар. Дастур билан ишлашга доир бошқа амалларни ўрганиш мумкин. Компьютерда эса SPSS for Windows дастурининг имкон қадар янги версияси
(мавжуд версияларнинг охиргилари SPSS for Windows 20 ва SPSS for Windows 21) ўрнатилган бўлиши тавсия қилинади.
SPSS дастурининг юқорида кўрсатилган версиялари рус тилида батафсил маълумотлар тизимига эга ва олдинги вариантларидан фарқли равишда унинг менюси ва кўпчилик амаллари рус тилига таржима қилинган. SPSS дастурининг олдинги версиялари билан ишлаганлар учун шуни кўрсатиш лозимки, янги версиядаги баъзи номлар, амаллар таржимаси олдингилардан фарқ қилади. Аммо бундай фарқ дастур билан ишлашда ҳеч қандай қўшимча мураккаблик келтириб чиқармайди.
SPSS дастури дастурнинг рус тилидаги маълумотлар тизими ҳажми 3000 бетдан иборат. Уни ўзлаштириш ва амалда қўллаш кўп вақт ва маълум даражада малака талаб қилади. Шу сабабли дастурнинг психолог учун зарур, энг кўп қўлланиладиган амалларига алоҳида тўхталиб ўтиш зарурияти мавжуд деб ҳисоблаймиз.
Маълумотларни компьютер ѐрдамида таҳлил қилиш ўз ичига бир неча босқичларни олади.

  1. Маълумотларнинг тузилишини (структурасини) аниқлаш.

  2. Маълумотларни унинг тузилиши ва дастур талабига мос равишда компьютерга киритиш.

  3. Тадқиқот вазифасидан келиб чиққан ҳолда маълумотларни қайта ишлашнинг компьютердаги мавжуд методни танлаш.

  4. Маълумотларни қайта ишлаш натижаларини олиш.

  5. Қайта ишлаш натижаларини шарҳлаш.

Биринчи (тайѐргарлик) ва бешинчи (якуний) босқич (қадам)ларни бирорта ҳам компьютер дастури амалга оширишга қодир эмас – уларни тадқиқотчининг ўзи бажаради. Компьютернинг ѐрдами узундан-узоқ ва мураккаб амалларни камайтиришдан иборат.
Иккинчи босқичда, компьютерга киритилган маълумотлар аралаш, англанмаган ва шарҳлаш қийин маълумотлардир.
Психолог тўртинчи босқичдан кейин оддийлашган, камайган, англаш осон маълумотларга эга бўлади.
Шуни унутмаслик керакки, асосланган, пишиқ хулоса олиш учун маълумотларни кўп марта, турли усуллар билан қайта ишлашга ҳам тўғри келиши мумкин.



Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish