Чизиқлиграфиклар – маълумотлар орасидаги боғлиқликларни кўрсатиш учун қўлланилади.
Айлана кўринишидаги графиклар – устунли диаграмма каби турли категория, маълумотлар гуруҳининг тақсимланишини акс эттиради.
Парето-диаграммалар (Область) устунли диаграмма ва чизиқли графикларни ўзида бирлаштиради. Устунлар, элементлар сонини, чизиқлар эса частоталарни кўрсатади.
Қутисимондиаграммалар (Коробчатыедиаграммыѐки ящики) процентилларга асосланган ва маълумотларнинг тақсимланишини акс эттирувчи ажойиб восита.
Тарқалиш (Рассеяния ѐки точки) маълумотлар орасидаги корреляция (боғланишларни) қўлланилади.
SPSS дастури текширилувчига фаол равишда турли графиклар қуриш имконини беради.
Баъзида усталик билан қурилган график элементлар олинган натижаларни тушуниш ва шарҳлаш учун ўта фойдали бўлиши ва маълумотларнинг моҳиятини очиб бериши мумкин. Лекин бундай ишларни амалга ошириш учун маълум кўникма, маҳорат талаб қилинади.
SPSS дастури билан ишлашнинг дастлабки босқичларида диаграммалар конструкторидан
диаграмм)фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Диаграммалар қуриш ва уларнинг шакли аниқ статистик жараѐнларга ва тадқиқотчининг мақсадларига боғлиқ. Шу сабабли диаграммалар қуришнинг умумий томонларини қараб чиқамиз.
Расм38.Графикаменюсинингумумийкўриниши. Диаграмма конструкторининг асосий элементлари (Расм39).
5 – ўзгарувчи (баҳоланувчи маълумот); 6 – галерия.
Диаграмма яратиш учун галериядан тадқиқот мақсадига мос диаграмма тури танланади. Диаграмма тури танланганда рўйхатнинг ўнг томонида яратиладиган диаграммаларнинг кўриниши очилади. Агар уларнинг устига курсор олиб борилса диаграмманинг номини кўрсатувчи ѐзув фаоллашади. Бизнинг мисолимизда устунли диаграммалар танланган.
Керакли кўринишдаги диаграмма тури сичқонча ѐрдамида юқоридаги майдонга судраб ўтказилади. Ҳосил бўлган шакл фақат диаграмманинг умумий кўринишини беради. Ҳақиқий диаграмма фақат маълумотлар (параметрлар) кўрсатилгандан кейингина шакллантирилади.
Параметрларни (диаграммаларнинг ўқларини) белгилаш, уларда керакли маълумотларни акс эттириш учун ўзгарувчилар рўйхатидан керакли ўзгарувчи сичқонча ѐрдамида диаграмма яратиладиган тўғритўртбурчакнинг xѐки yўқига судраб ўтказилади.
Қуйидаги расмда (Расм 40) диаграмманинг горизонтал ўқида текширилувчиларнинг хоббилар, вертикал ўқида эса шу хоббиларга эга аѐллар ва эркаклар фоизи акс эттирилган.
Расм 40. Текширилувчиларнинг (аѐл ва эркаклар алоҳида) хобби бўйичатақсимланиши.
Диаграммалар яратишда SPSS дастурининг интерактив ойналаридан ҳам фойдаланиш мумкин. Интерактив ойналар SPSS дастурининг 20 версиясида «Панель выбора диаграмм» ва «Устаревшиедиалоговыеокна» деб кўрсатилган.
Тайѐрланган диаграммаларни таҳрирлаш SPSS дастурининг янги версияларида махсус редактор ѐрдамида амалга оширилади.