Спортивные игры
Sana 23.02.2022 Hajmi 1,59 Mb. #176525
Bog'liq
6 Гимнстика икки оёқда ўтириб туриш
Мавзу: Гимнастика.Ўтириб туриш (приседания)техникасини ўргатиш Спорт гимнастикаси тўғрисида маълумот. Замонавий спорт гимнастикасига 19 аср бошларида немис мутахасиси Ф.Л. Ян томонидан асос солинган. Халқаро спорт гимнастика Федерацияси 1881 йилда ташкил топган. Федерацияга 100 дан ортиқ давлатлар аъзо. Спорт гимнастикаси 1896 йилда Олимпия дастурларига киритилган. Спорт гимнастикаси бўйича 1903 йилдан буён жахон чемпионати ўтказиб келинмоқда. Спорт гимнастикаси дастурига эркаклар ўртасида Эркин машқлар. Отда (конда)бажариладиган машқлар. Халқаларда бажариладиган машқлар. Таяниб сакраш машқлари. Қўшпояда (брусья) машқлар. Яккачўпда (турник) машқлар Эркин машқлар Таяниб сакраш машқлари. Ходада машқлар Хар хил баландликдаги қўшпояда(бруья) машқлар Спорт гимнастикаси дастурига аёллар ўртасида Спорт гимнастикасининг инсон организмига таъсири Ўтириб туриш ( приседания) одам организмининг бел, оёқ мускулларининг ривожлантиради. Машқларни бажаришда бутун организм бўйлаб қон айланиши яхшиланади. Организмда моддалар алмашинуви яхшиланади. Ошқозон ичак фаолияти ишлашини фаоллаштиради. Юрак қон томир функцияси ишлаши яхшиланади. Организмни ортиқча ёғлардан халос бўлишига ёрдам беради. Организмдаги токсинларни чиқиб кетишига ижобий таъсир қилади. Спорт гимнастикаси билан мунтазам шуғулланиб бориш организмда жисмоний сифатлар кучни, чаққонлик,чидамлилик, эгилувчангликни оширади. Ўтириб туриш энг чиройли оёқ рельефига эришиш учун осон ва самарали усулдир. Ўтириб туришни (приседания) ўргатиш техникаси. Машқни бажаришдан олдин оёқларни елка кенглигидан бироз кенгроқ қўямиз . Гавдамиз оғирлиги товонимизга тушиши керак. Машқни бажариб ўтирганимизда оёқларимиз учи билан тиззамиз бир чизиқда бўлиши, гавдамизнинг таз қисми сал орқага чиққан, белимиз теккиз бўлиши керак. Нафас олаётганда ўтириш, чиқараётганда туриш керак. Машқни биринчи марта бажараётганда 4-5 марта ўтириб туриш машқларини бажариш керак, кейин аста секин юкламани кўпайтириш керак. Ўтириб туриш машқини ўрганиш учун девор машқидан фойдаланамиз. Девор машқида оёқлар учини деворга тираган холда ушлаймиз. Машқни бажариш вақтида тиззамиз деворга тегади ва ўз ўзидан организмнинг таз қисми орқага чиқади. Швед стенкасини пастки қисмидан қўлимиз билан ушлаган холда ўтириб туришни машқ қиламиз. Ўтириб туришни(приседания) такомиллаштириш учун махсус машқлар 1.Напарник(шерик)билан ишлаш. Напарник билан ўртага 40-50 см ли предмет ёки табуретка қўямиз ва оёқларимиз учини табуреткага тақаб қўямиз ва тик турган холда елкаларимиздан икки қўллаб ушлаб машқни бажарамиз. 2.Ўтирган холда қўлларимиз бошимиз орқасида юқорига сакраймиз. 3. Ўтирган холда қўлларимиз бошимизда сакраб сакраб юрамиз. 4.Гимнастика скамейкаси устидан икки оёқлаб сакраймиз (змейка усулида). 5.Елкамизда Юк билан ўтириб туриш. 10 м. 6.Қўлларимиз белда тик турган холда узоқ узоққа сакраймиз 10м. 7.Бир оёқда ўтириб туриш. 8. Қисқа масофага 5Х5 югуриш(челночний бег). Мустақил равишда шуғулланиш учун юклама ( янги бошловчилар учун) Халқаро спорт гимнастика Федерацияси қачон ташкил топган? Спорт гимнастикаси нечанчи йили Олимпия дастурларига киритилган? Спорт гимнастикаси бўйича жахон чемпионати қачонўтказилган? Замонавий спорт гимнастикасига ким асос солган? Ўзбекистонда спорт гимнастикаси қачондан бошлаб ривожланиб келмоқда? Спорт гимнастикаси билан мунтазам шуғулланиб борганда қайси жисмоний сифатлар ривожланади? Do'stlaringiz bilan baham: