Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўҒрисида



Download 272,21 Kb.
bet1/5
Sana20.04.2022
Hajmi272,21 Kb.
#566437
  1   2   3   4   5
Bog'liq
СПОРТ-ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ 2025 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


СПОРТ-ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ 2025 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА





Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Спорт-таълим муассасалари фаолияти ривожланишининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш, уларда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, уларни бошқариш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, моддий-техник ва ресурс имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида:
1.Қуйидагилар:
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурини 2021–2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ;
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ;
2022-2025 йилларда олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.Белгилансинки:
а) спорт бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари фақатгина олдиндан ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосномага мувофиқ амалга оширилади;
б) олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш учун Давлат бюджетидан 2022 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили қўшимча:
қурилиш-таъмирлаш ишларига – 50 миллиард сўм;
замонавий спорт жиҳозлари, технология воситалари, асбоб-ускуналар ва махсус спорт кийимлари билан таъминлашга – 10 миллиард сўм;
тиббиёт бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва тиклантирувчи воситалар билан жиҳозлашга – 10 миллиард сўм;
замонавий ўқув адабиётларини чоп этиш ва харид қилишга – 2 миллиард сўм маблағ ажратилади.
3.Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров):
Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда ўрганишлар олиб борган ҳолда, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари учун қўшимча қуриладиган замонавий ўқув, ётоқхона, ошхона, тиббиёт бинолари ва спорт иншоотларининг намунавий лойиҳаларини тасдиқласин. Бунда, уларнинг спорт иншоотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишни кўзда тутсин;
мазкур қарор асосида объектларнинг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
4.Туризм ва спорт вазирлиги:

Download 272,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish