Ўзбекистон Давлат жисммоний тарбия ва спорт унверситети
“Спорт менежменти ва иқтисодиёт” кафедраси доценти К. Ш. Зиядуллаев
. ҳамда жисмоний тарбия ва спорт менежменти мутахсислиги 2-курс магистранти
Ж. И. Қувондиқов ва 1-курс талабаси,
С. Ж. Нарзиеваларнинг
“ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ СОҲАСИДА ТАЪЛИМ МАРКЕТИНГНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ” мавзусидаги илмий мақоласига
ТАҚРИЗ Мазкур мақолада бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маркетингни замонавий жамият ҳаётининг ажралмас бир қисми сифатида ўзлаштириш ва амалда қўллаш зарурйати барча даражаларда жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатини ташкил этиш ва бошқаришнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маркетингни ривожлантиришнинг, зарурияти ва самарадорлигининг бозор муносабатлари билан богʻлиқлиги, замонавий ривожланиш даражаси, жисмоний тарбия ва спортнинг жамиятимиз ижтимоий-маданий анъаналари билан богʻлиқлиги масалалари баён этилган.
Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш жараёнлари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида таълим ва тарбиянинг янгича ёндашувларини белгилаб берди. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш ҳозирги кунда таълим тизими ривожланишининг ҳаракатлантирувчи йўналишларидан бирига айланиб бормоқда. Бунинг натижасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлди.
Маркетингни ўзлаштириш ва амалда қўллаш зарурйати бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатларини ташкил этиш ва бошқаришнинг барча даражаларида намоён бўлмоқда. Бироқ, жисмоний тарбия соҳасида маркетингни ривожлантиришнинг жуда мухимлиги ва унинг истиқболларига қарамасдан ушбу масала бу соҳада қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни талаб қилинмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маркетинг замонавий жамият ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб, унга бўлган зарурат зарурияти ва самарадорлиги бозор муносабатларининг замонавий ривожланиш даражаси, жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатлар ҳамда жамиятимизнинг мавжуд ижтимоий-маданий анъаналари билан боғлиқдир.
Ушбу илмий мақола “Фан-спортга” илмий-назарий журналда нашр учун тавсия этилади
“Спорт менежменти ва иқтисодиёт” кафедраси , и.ф.н., доц. Нарзиев Ж.П.