Кўп йиллик тайёргарликнинг биринчи босқичида танлаш ва йўлланма Вазифаси- болага спортда такомиллашиш учун бир спорт турини танлаб олишга ёрдам беришдир.
Спорт мактабига 2-3 ўқув гуруҳини танлаш учун 100 дан ортиқ болани текшириш лозим. Статистик маълумотларга қара-ганда сув хавзасига келган 60000 боладан фақатгина 1 та халқаро тоифадаги спортчи чиқади, кўпгина халқаро тоифадаги спорт усталаридан олимпия ғолиблари чиқади.
Боланинг кейинги ютуқларини аниқлайдиган нарса, спорт билан шуғилланишни бошланиши қайси ёшда бошлаш кераклиги билан белгиланади.
34-жадвал Кўпгина спорт турларида машғулотларни бошлаш учун ижобий таъсир кўрсатадиган ёш
Спорт турлари
Эркаклар
Хотин қизлар
Спорт турлари
Эркаклар
Хотин қизлар
Сузиш
9-12
8-11
Бадиий гимнастика
-
6-8
Байдаркада эшкак эшиш
13-16
13-16
-
-
-
Велосипед
14-16
14-16
Оғир атлетика
-
-
Академик эшкак
15-17
-
Кураш
12-14
-
100-400м югуриш
13-14
13-14
Қўл тўпи
11-13
10-12
800- 1500м югириш
14-14
14-16
Валейбол
12-14
11-13
Спорт гимнастикаси
8-9
6-8
Футбол
12-14
-
Айнан шу ёшда кўпгина чет эл ва ватан спортчилари спорт билан шуғулланишни бошлаганлар.
Чанғичи Кулакова Галина 20 ёшда, конькичи 1976 йил ғолиби Степанская 17 ёшда, велосипедчилар Гарелов, Комиский, Чикамов 17-19 (В.И.Чудинов) таҳлилига кўра спорт турининг у фақат 8 турида БЎСМ дастуридаги ёшга тўғри келади.
Қуйидагини эсда тутиш керак:
1) 6-7 ёшда башорат қилиш кўп холларда нотўғри.
2) спортдаги катта юкламалар бола қанча кичик ёшдан боласа шунча тез спорт билан шуғуланишини тугатади. 6 - 8 ёшда шуғулланишни бошлаганлар 15 - 17 ёшда тугатади. БЎСМ га танлаш камида 30 машғулотдан кейин бошланиши керак.
Тез ҳаракатни ўрганувчилардан келажаги бор спортчи-лар чиқмайди. Лекин озғин бўйи новча болалардан яхши спортчи чиқади. Танлашда кам ўзгарадиган морфофофункционал кўрсат-кичларга эътибор беринг. Масалан: Бyлгакова Ж. 11 - 16 болалар ёшида катта боғлиқлик топган. 12 ёшли болаларнинг бўйи бўлажак бўйининг 86 % ташкил қилар экан. Танлашда боланинг тана тузилишига эътибор бериш шарт. Масалан: сузишга ва эшкак эшиш бўйи ва вазни катта болалар танланади.
Организмни энергия билан таъминланиши тизимини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
Велоспедчи, узоқ масофага югурувчилар учун ўпканинг тириклик сиғими катта аҳамиятга эга. Масалан: 12 ёшли вело-спедчиларда 300-350 см.
Кейинги йилларда мускул биопсиясига эътибор бери-лаяпти. Маълумки мускул тўқимасини тузилиши ҳам катта аҳамият касб этади.
Тез қискарадиган мускуллар спринт учун 90%. Скелет мускул кўндаланг кесим. Стайерларда секин қисқарадиган мускул тола-лари кўп 80-90 % ни ташкил этади.