Бажарилган ҳаракат, унинг сифати, мушаклар таранглиги кучи, аниқлиги, узоқлиги ва ҳ.к. хақидаги ахборот.
Масалан: видеоёзув, боксда, теннисда зарб кучи, тўп, снаряднинг учиш тезлиги, югуриш, сузиш ва ҳ.к. тезлиги, тираниш кучи ҳақидаги ахборот.
Бу йўналишдаги услублардан фойдаланиш қуйидаги имко-ниятларни беради.
1) ҳар қандай мураккаб ҳаракатларга ўргатиш;
2) тананинг ҳар қандай қисмига танлаб таъсир этиш;
3) юкламанинг оз-оздан энг юқорисигача қатъий қисмларга бўлиб олиб бориш;
4) айрим ҳаракат сифатларини танлов асосида такомил-лашгунча ривожлантириш.
Баъзан бу гуруҳдаги усулларни машқ ёки амалий услублар деб юритилади.
Амалий усулларни (жисмоний машқлардан фойдаланиш усул-лари) шартли равишда икки гурухга бўлиш мумкин.
а) ўргатиш усуллари (ҳаракат фаолиятига)
б) ривожлантириш усуллари (жисмоний сифатларни)
Бу борада «услубий ёндашиш”, “услубий йўналиш”, “услубий усул” атамаларини фарқлаш зарур.
Қуйида ҳаракат реакциясини такомиллшатиришда услубий ёндашишлар берилган.
ҲАРАКАТ ФАОЛИЯТИГА ЎРГАТИШ УСЛУБЛАРИ
Ҳаракатларни яхлитлигича қисмларга бўлган ҳолда икки хил услуб билан ўргатиш мумкин.
Яхлитлигича ўргатиш услуби ҳаракатни яхлитлигича бир неча марта қайтариш йўли билан ўрганилади ва такомиллаштирилади.
Услубни ижобий томони шундаки, ҳаракат техникаси тўла-лигича эгалланади, унинг барча қисмлари ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганилади, ҳаракат таркиби, унинг ритмига зарар етмайди.
УСЛУБНИНГ КАМЧИЛИГИ
Биринчидан, ўрганилаётган машқни тўлалигича бажарилганда мураббий спортчи йўл қўяётган хатоларнинг барчасига эътибор беролмай қолади. Шунинг учун мураббий асосий кўзга кўринган хатоларга эътибор бериб техникадаги айрим етишмовчиликларни кўрмай қолиши мумкин, уларни тузатишга эътибор бермаслиги мумкин.
Иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўлалигича (кўп марта) такрорлайвериш айниқса ўрганишнинг бошида спортчини тез чарчашига сабаб бўлиши мумкин.
Бу услуб одатда техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган ёки қисмларга бўлганда техникани қўпол равишда бузилишига олиб келувчи машқлардан фойдаланилади.
Масалан: тўп тутиш, тортилиш ва ҳ.к.
Яхлитлигича ўргатиш методи ҳаракатни мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришда айниқса яхши самара беради.
Яхлитлигича бажариш услубидан қуйидаги кўринишларда фойдаланилади.
а) ҳаракатлар қисмларини секин-аста ишлаб бориб қайта бажа-риш;
б) техника қисмларга ишлов бериш билан бажариш;
в) кўникмани мустаҳкамлаш мақсадида бажариш;
г) ўсиб борувчи кучланиш ёки тезлик билан бажариш (ҳаракат тезлигига қаршилик, уни ошириш);
д) ташқи муҳит (зал, майдон, томошабинлар, рақиблар ва ҳ.к.) ўзгарган шароитда бажариш;
е) тананинг турли хатолари бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |