СПОРТ ЎЙИНЛАРИ (ФУТБОЛ) НИ ЎЙИН ҲАМДА МАШҚЛАР ТАКТИКАСИНИ ЎРГАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ С/ЖМ 18/1 ТАЛАБАСИ ФАЙЗИЕВ Ш.Ф.
Тактикада таълим ва такомиллашиш жараёни машгулотини жуда мухим хамда мураккаб булимидир. Тактик тайёргарлик шартли равишда умумий ва махсус тайёргарликка булинади.
Шугулланувчининг умумий тактик тайёргарлиги. Бунга спорт уйинларининг умумназарий тактик асосларини билиш, улардан турли шароитларда амалий фойдалана олиш. Тактик фикрлашни тарбиялаш киради.
Махсус тактик тайёргарлик бевосита футбол материаллари асосига курилади ва тактик куникма, малака ва кобилиятларни чукурлаштириб такомиллаштиришга каратилади.
Шугулланувчиларнинг техник тайёргарлиги назарий ва амалий машгулотлар ёрдамида амалга оширилади. Тактикага дойр
назарий билимлар хажмини кенгайтириш учун адабиёт манбаъларидан
фойдаланиш, видеоматериалларни куриш, мусобака ва укув машк
машгулотларини кузатиш. уйин коидасини урганиш керак.
Тактик тайёргарлик
1. Шугулланувчиларда тактик фикрлашни. майдонда мулжалга олишни турли уйин вазиятларни хал килишда ижодий ташаббускорликни ривожлантириш
2. Шерик билан хужум чизигида хам химоя чизигида хам шахсан харакат килиш. Шугулланувчиларда куйилган вазифаларни хал килишда техник усуллар ва тактик харакатлардан алохида - алохида, самарали фойдалана билишни шакллантириш.
3. Шугулланувчиларда майдондаги уйин вазиятига караб бир жамоа харакатидан иккинчисига мойил ва тез ута билиш кобилиятини ривожлантириш.
Тактик тайёргарлик жараёнида куйидаги вазифалар хал килинади:
Футбол майдонининг улчами ва уйин коидалари
Футбол асосан очик хавода чим ёткизилган майдонда ёки усти ёпик сунъий чим ёткизилган манежларда уйналади.
Майдон улчами энига 45 м - 90 м гача узунасига 90м - 120 м гача булади.
Дарвозани улчами энига 7м 32см, баландлиги 2.44 см
Майдонда куйидаги чизиклар чизилади: майдон чегара чизиклари: майдон уртасида марказий чизик ва марказдан 9 метр радиусли айлана чизилади.
Жарима майдони дарвоза устунидан узунлиги 16,50 см, энига 16.50 см булади ва икки нукта бирлаштирилади. Дарвозабон майдончаси узунлиги 5,50 см энига 5,50 см, бунда хам икки нукта бирлаштирилади. Жарима майдонида дарвоза чизигидан 11 метр масофада 11 метрлик жарима тупи бажариладиган белги булади. Шу белгидан 9 метрлик радиусли ярим ой шаклидаги чизикни жарима майдонига чизилади. Майдоннинг туртта бурчагида 1 метрли ярим айлана чизилади, бу айлана бурчак тупини тепиш учун белгиланади. Хар бир бурчакда баландлиги 1.5 метр булган байрокчалар урнатилади.
Эркин тўп.
Тўп ракиб жамоасидан ташкарига чикиб кетганда дарвозабон майдончасидан тупни тепиб уйинга киритилади, хамда уйин вактда ракиб жамоаси уйинчиларига такикланган харакатларни кулланса яъни ракибни ушлаб колиш, туртса, итарса, чалса, беихтиёр туп жарима майдонидан ташкарида кулга тегса, химоячи атайин узатган тупни дарвозабон ушласа, эркин тўп белгиланади.
Жарима тўпи.
Майдонда ва жарима майдони олдида тўп билан ўйнаётган уйинчига нисбатан атайин такикланган харакатлар кулланса, жарима тўпи белгиланади.
Бурчак тупи ва ён чизикдан тупни уйинга киритиш.
Тўп дарвозабон ёки химоячига тегиб майдондан чикиб кетса бурчакдан тупни тепиб ўйин киритилади. Бурчак тўпи тепганда тўп дарвозага кирса гол хисобланади.
11 метрлик жарима тупи (пенальти).
Ҳимоячилар ва дарвозабон томонидан жарима майдони ичида хужумчига карши куполлик ишлатилса, химоячини кулига туп тегса, 11 метрлик жарима тупи белгиланади. 11 метрлик жарима тупи бажарилаётган вактда туп 11 метрлик нуктага куйилади жарима майдони ичида факат дарвозабон ва 11 метрлик жарима тупини тепувчи уйинчи булади, колган хамма уйинчилар жарима майдонидан ташкарида булади.
Такикланган уйин коидаларини куллаган, купол ва спортга хос булмаган харакат килиб интизомни бузган уйинчига хакам томонидан сарик карточка курсатилади. Уйин вактда шундай харакатларни такрор бажарса, хакам сарик карточка кетидан кизил карточка курсатиб уйинчини майдондан чикарибюборади.
Майдондан чикарилган уйинчи кайтиб майдонга тушмайди.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |