Spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan


МАВЗУ: КИТОБХОНЛИК БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ



Download 153,5 Kb.
bet6/9
Sana24.02.2022
Hajmi153,5 Kb.
#248865
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
24 09 2020 Ахборот ва мураббийлик соати материали

МАВЗУ: КИТОБХОНЛИК БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ

Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи” деб китоб ҳақида энг юксак эътирофни келтиради. Бу бежизга эмас. Китобни қўлига олган инсон ундан илм изласа илм, ахлоқ изласа ахлоқ, фикр изласа, яхши ғоялар топади. Китоб билан дўстлашиш исонни комил шахс сифатида тарбиялайди, билмаганини ўргатади, тўғри йўлга бошлайди. Шу сабабли аждодларимиз илм ўрганиш ва китоб ўқишга ҳамиша энг муҳим вазифа сифатида қараб келишган.


Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти “Ўқи” амри бўлган. Ота-боболаримиз илм ўрганиш, китоб ёзиш ва ўқиш борасида ҳамиша бошқаларга ўрнак бўлишган. Тарихдан бизга маълумки, илгари Яссавий, Бедил, Фузулий, Махтумқули, Машраб ғазалларини ёд билмаслик ор саналган. Ўтмишда хориждан юртимизга саёҳат ёки тижорат ниятида келган машҳур шахслар бу ердаги кутубхоналар ва китоб дўконларининг кўплиги ва китобларнинг хилма-хиллигини кўриб ҳайратланганлар. Буюк Ипак йўли орқали фақатгина қимматбаҳо газламалару, қоғозлар ва чинни буюмларгина эмас, балки қоғоз ва китоблар ҳам келтирилган. Ва китоб расталари энг машҳур китоблар билан безалган. Бундан ташқари ҳар бир мусулмон одамнинг ахлоқи юксаклиги унинг қанча китоб ўқиганлиги, саводи ва маърифатпарварлиги билан ўлчанган. Тарих зарварақларини варақласангиз, юртимизда китобхонлик кенг ёйилган вақтларда фаровонлик, тараққиёт ҳам юксак бўлганига гувоҳ бўласиз. Марказий Осиёда Сомонийлар, Қораҳонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Шайбонийлар каби сулолалар ҳукмронлиги даврида кутубхоналар ва китоб дўконлари айниқса, жуда кенг тарқалган. Уларда нафақат юртимизда етилиб чиққан алломалар, балки ўз замонаси илм-фанининг етук намоёндаларининг асарлари мавжуд бўлган. Фаннинг барча соҳаларидаги асарлар ана шу китоблардан олинган мустаҳкам пойдевор асосида яратилган. Китоблар ўзининг мураккаблигига кўра турлича бўлган. Марказий Осиё китоб дўконларида хорижлик алломалар асарларининг таржималари ҳам, уларга ёзилган шарҳлар ҳам бирдек тарқалган. Жумладан, Европада “avisenna” номи билан машҳур бўлган Абу Али ибн Сино ўзи тушунолмаган юнон файласуфи Арасту (Европада Аристотел) нинг фалсафий асарини юртдошларимиз фароблик файласуф Абу Наср Фаробийнинг унга ёзган шарҳини ўқигач тушуна олган. Ибн Сино бу китобни Бухородаги китоб бозоридаги дўконларнинг биридан сотиб олган.
Китоб – туганмас хазина, ундан олган билимларни умрнинг охиригача ҳам сарфлай олмаймиз. Инсон учун у яқин ҳамроҳ, дўст, маслаҳатчи ва устоздир. Негаки, у ақлни пешловчи қайроқдир. Китоб тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлайди. Маънавий жасорат соҳиби деб ардоқланган атоқли адабиётшунос олим ва таржимон Озод Шарафиддинов дунёдаги етти мўъжизага таъриф бериб «...етти мўъжиза инсон ақлининг, тафаккурининг, қалбининг оташин мадҳияси, инсон даҳосининг улуғлигига қўйилган мангу обида бўлиб келмоқда. Бироқ, шундай бўлса-да, оламда яна бир мўъжиза борки, унинг буюклиги, муқаддаслиги етти мўъжизанинг жамики улуғворлиги, гўзаллигидан камлик қилмайди. Бу мўъжиза – китоб. Китобнинг мўъжиза, мўъжиза бўлганда ҳам биринчи мўъжиза эканлигини кўпгина буюк одамлар қайд қилган» деб ёзади.
Китобнинг биринчи мўъжиза эканига бутун вужуди билан ишонган адабиётшунос олим фикратининг теран томирлари қандай сарчашмалардан сув ичганини галдаги мулоҳазалар тасдиқлайди. Жумладан, ёзувчи ва драматург C.Цвейг “Қаердаки китоб бор экан, у ерда одам ўзи билан ўзи узлатда, ўз кўлами доирасида қолиб кетмайди, у ўтмиш ва бугунги куннинг барча оламшумул ютуқларига, бутун инсониятнинг фикр ва туйғуларига ошно бўлади”, деб ёзади. Ёзувчи ва файласуф Ж.Свифт “Китоблар ақл фарзандларидир”, деса, педагог ва ёзувчи Я. Коменский “Китоблар донишманд­ликни ёйиш қуролидир”, дейди. Кўриниб турибдики, маънавий камолотга етакловчи беминнат устоз ва битмас-туганмас маънавият махзани саналган китоб ҳақидаги фикрларни бир жойга жамласа, уларнинг ўзи бир китоб бўлиши, шубҳасиз.



Download 153,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish