Spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲУКУМАТИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ



Download 153,5 Kb.
bet3/9
Sana24.02.2022
Hajmi153,5 Kb.
#248865
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
24 09 2020 Ахборот ва мураббийлик соати материали

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲУКУМАТИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Алексей Оверчукни қабул қилди.
Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ замонавий хавф-хатарларга қарамай мамлакатларимиз ўртасидаги фаол мулоқот давом этаётгани ва кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги суръати сақлаб қолинаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ортаётгани кузатилмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга ошириляпти, қўшма корхоналар сони кўпайди.
Ўзбекистон Президенти коронавирус пандемиясига қарши курашишда яқин ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.
Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари Алексей Оверчук учрашув ўтказиш имконияти учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ҳукумати Раиси Михаил Мишустиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Иқтисодий кооперация бўйича узоқ муддатли дастур тайёрлаш, қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги амалий алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатлари кун тартибини янги мазмун билан бойитиш мақсадида ҳамкорликдаги устувор дастур ва лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва МДҲ доирасидаги яқин мулоқотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


ТОШКЕНТДА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲУКУМАТИ РАИСИНИНГ ЎРИНБОСАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

15 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашув кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида яна бир қадам бўлди - томонлар ўзаро келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар, шунингдек, қўшма ташаббус ва лойиҳалар доирасидаги кейинги амалий ҳаракатларни белгилаб олдилар.
Инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболли ўсиш динамикаси қайд этилди - фақатгина жорий йилнинг саккиз ойи давомида 209 қўшма корхона ташкил этилди ва Россия капитали иштирокидаги Ўзбекистондаги корхоналарнинг умумий сони сўнгги уч йил ичида икки бараварга кўпайиб, 2 мингтадан ошди.
Шу муносабат билан Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни келишиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Айни пайтда саноат кооперацияси соҳасида 5,8 миллиард долларлик 104 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Қўшма лойиҳалар кейинчалик учинчи мамлакат бозорларига сотилиши учун ҳар икки мамлакат ҳудудида юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган. Шунингдек, янги натижадор лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш орқали инвестициявий шерикликни янада кенгайтириш учун зарур вазифалар белгиланди.
Имзоланиши икки мамлакат ўртасида товар айланмасини ошириш учун қулай шароит шакллантиришга имкон яратадиган бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар келишувини жадаллаштириш механизмлари кўриб чиқилди.
Россия Федерациясига олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш бўйича икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича алоҳида келишувга эришилди. Шу нуқтаи назардан, бир қатор қўшма тадбирларни, жумладан, Ўзбекистон - Россия II минтақалараро ҳамкорлик форуми, ХҲЮК ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Кўргазма-маданий марказининг очилиши, Москвада “Made in Uzbekistan” Миллий кўргазмаси, Таълим форуми ва Медиафорум ташкил этилишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва бу борадаги фаол икки томонлама муносабатларни давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.
Келишилган лойиҳалар ва ташаббусларни тезкор равишда татбиқ этиш ва амалга ошириш жараёнини ҳар ойда кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доираларини инвестициявий шерикликни ошириш имкониятлари ва икки томонлама савдо ҳажмини кўпайтириш механизмлари тўғрисида хабардор қилишга келишиб олинди.
Учрашувда, шунингдек, меҳнат миграциясини тизимлаштиришнинг амалий механизмларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ватандош-мухожирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг Россия Федерациясида яшаш ва меҳнат фаолияти олиб бориш шароитларини яхшилашга қаратилган тартибга солинган тизимни жорий этиш бўйича келгусида биргаликда иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.



Download 153,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish