III-бўлим
1. Эритмани муайян тўлқин узунликдаги оптик зичлиги А=0,562. Шу эритма ёруғлик ўтказуванлигини Т фоизда ҳисобланг.
Жавоби: 24,41% .
2. Эритмани муайян тўлқин узунликдаги нур ўказувчанлиги Т=50,85%. Эритмани оптик зичлиги хисоблансин.
Жавоби: 0,294.
3. Қуйидаги жадвалда баъзи метал катионларини органик реагентлар билан хосил қилган комплексларини тегишли максимал ютиладиган тўлқин узунликларда сўндиришни моляр коэффицентларини (метал катионига нисбатан) ва сўндиришни солиштирма коэффицентини ҳисобланг.
Катионлар
|
Органик реагент
|
λмакс, нм
|
, дм3·моль-1·см-1
|
Ag+
Co2+
Cu2+
Fe2+
Fe3+
N12+
|
Дитизон
1-нитрозо-2-нафтол
Оксихинолин
1:10 фенантролин
Оксихинолин
Диметилглиоксим
|
462
317
410
508
470
445
|
30500
26500
5200
11100
5800
15000
|
Жавоби: 2828; 4497; 818; 1988; 1039; 2556.
4. Эритмадаги ионларни қуйида келтирилган ёруғликни сўндириш солиштирма коэффицентлари асосида сўндиришни моляр коэффицентларини ҳисобланг.
Ион
|
λмах, нм
|
Е, (г/100 см3)-1·см-1
|
CrO42-
MnO4-
[AuBr4]-
|
373
528
330
|
121
202
93
|
Жавоби: 1400; 2400; 4800 дм3·моль-1·см-1.
5. Дихромат Cr2O72- анионини сувдаги кислотали эритмаси учун қуйида келтирилган моляр концентрация (с) ва оптик зичлик (А) қийматларидан ўртача моляр ва ўртача солиштирма сўндириш коэффицентини ҳисобланг. Максимал ютилган нур λ=350 нм, кювета қалинлиги 1 см. Ҳисоб натижаларини, 0,95 эхтимоллик, ишонч чегараси билан ифодаланг.
с·104, моль/дм3
|
1,5
|
2
|
2,5
|
3
|
3,5
|
4
|
А
|
0,225
|
0,298
|
0,378
|
0,447
|
0,527
|
0,598
|
Жавоби: =1498,8±9,3 дм3·моль-1·см-1; =69,4±0,4.
6. Перманганат ионини кислотали шароитдаги эритмада λ=528 нм-да солиштирма сўндириш коэффиценти Е=202. Ўша эритмадаги ва тўлқин узунликдаги калий пер-манганатнинг нурни сўндириш солиштирма ва моляр коэффицентларини ҳисобланг.
Жавоби: Е=1,52; =2400 дм3·мол-1·см-1.
7. Инъекция учун тайёрланган суюқ препарат платифилин гидротартарат эритмасини 1см3 ҳажмдаги платифилин гидротартарат 50 см3 хлороформ билан экстракциялаб хлораформли экстрактни оптик зичлиги А(Х) ўлчанади. Ўша кюветада ва ўша тўлқин узунликда платифилин гидротартарат стандарт эритмаси 50 марта суюлтирилган эритмаси А(ст) ўлчанди. А(Х) ва А(ст) оптик зичликлар нисбати А(Х)/А(ст)=0,995. Агар стандарт намуна 1 см3 да 0,0020 г платифилин гидротартарат бўлса 1 см3 суюқ пепарат таркибидаги платифилин гидротартарат миллиграм миқдорини ҳисобланг.
Жавоби: 2 мг.
8. Декларатив хужжатга мувофиқ препарат таркибида 97,0% кортизон ацетат бўлиши лозим. Препарат таркибидаги картизон ацетатни хақиқий миқдорини аниқлаш учун препаратни спиртдаги 0,001% ли эритмасини тайёрлаб, спектрофотометрнинг λ=238 нм тўлқин узунлигида А(Х) оптик зичлиги ўлчанди. Ўша кювета ва тўлқин узунликда кортизон ацетати спиртдаги аниқ 0,001% ли стандарт эритмасининг оптик зичлиги ўлчанди. Агар оптик зичликлар нисбати А(ст)/А(Х)=1,015 бўлса котризон ацетатини препаратдаги масса улушини ҳисобланг. Жавоби: 98,5%.
9. Инъекция учун ишлаб чиқарилган В12-дармондориси (ционкобаламин) эритмасини деклоратив хужжатда кўрсатилган концентрацияси 0,18 дан 0,22 мг/см3 оралиғида бўлиши кўрсатилган. Таҳлилда инъекция учун ишлатиладиган В12 дармондорисини 1 см3 ҳажмига 9 см3 сув қўшиб, хосил бўлган эритмани 1 см лик кюветада λ=361 нм даги оптик зичлиги А(х)=0,393 ўлчанди. Таҳлил учун олинган дастлабки инъекцион эритмани солиштирма сўндириш коэффиценти Е=207 унинг таркибидаги В12 дармондориси, концентрациясини мг/см3 бирликда ҳисобланг. В12 дармондорисини топилган таркиби унинг хужжатидаги чегаравий қийматлар орасига мос келадими?
Жавоби: 0,19 мг/см3.
В12 витаминни (дармондори) топилган миқдори унинг деклоратив хужжатида белги-ланган миқдорлар чегарасининг ичида.
10. Препарат таблеткасидаги левомицетин миқдорини аниқлаш учун (препаратни деклоратив хужжатига кўра битта таблеткада 0,095-0,105 г левомицин бўлмоғи керак) 0,0120 г таблетка кукунини 1000 см3 сувдаги эритмаси тайёрланди. Тайёрланган эритмани қалинлиги 1 см кюветада λ=270 нм тўлқин узунлигида оптик зичлиги А(Х) ўлчанганда унинг қиймати А(Х)=0,12 эканлиги аниқланди. Левомицетинни нур сўндириш солиштирма коэффиценти Е=298, бир дона таблетканинг массаси 0,300 г эканлигини билган холда битта таблетка таркибидаги левомицетин массасини ҳисобланг. Ҳисобланган қиймат деклоратив хужжатдаги оралиғига мос келадими?
Жавоби: Битта таблеткадаги левомицетин масаси 0,101 г деклоратив хужжатдаги қийматларга мос.
11. Препарат таблеткасидаги метилтестостерон миқдорини аниқлаш учун (деклоратив хужжатига мувофиқ битта таблеткада 0,0045-0,0055 г метилтестостерон бўлмоғи керак) препаратнинг m=0,0500 г намуна V(Х)=250 см3 колбада сипиртли эритмада эритилди ва l=1см кюветада, λ=240 нм тўлқин узунликда оптик зичлиги ўлчаниб А(Х)=0,535 солиштирма сўндириш коэффиценти Е=535. Массаси m=0,1000 г бўлган битта таблетка таркибидаи метилтестостерон миллиграмм миқдорини ҳисобланг. Топилган қиймат метилтестостеронни деклоратив миқдорига мос келадими?
Do'stlaringiz bilan baham: |