СОТИШ (РЕАЛИЗАЦИЯ) ЖАРАЁНИНИНГ ХИСОБИ
Давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ва унинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини этиборга олган ҳолда, банк-молия тизимининг барқарорлигини таъминлаш муҳим устувор вазифа бўлиб қолмоқда” [1] деб, бу воситалардан янада яхши фойдаланиш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари тўғрисидаги ахборотни шакллантиришнинг ягона тамойилларини таъминлаш учун давлат томонидан маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларни белгилаш, даромад ва харажатларни гуруҳларга ажратиш, корхоналар фаолияти тури, мулкчилик шакли ва идоравий буйсунишидан қатъий назар уларни бухгалтерия хисобида акс эттиришнинг умумий тартиби белгиланган.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлилигини аниқлаш мақсадида улар фаолиятининг харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий натижаларини аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ҳисобланади.
Маҳсулот(иш,хизмат)ларни сотиш ҳисоби ва аудити доимо энг долзарб мавзуларидан бири бўлган ва айнан шундай бўлиб келмоқда.
Муоммони ўрганилганлик даражаси. Маҳсулот(иш,хизмат)ларни сотиш ҳисоби ва аудити доимо долзарб мавзу ҳисобланади, чунки ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси маълум бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарар экан бу борада сотиш харажатларини ҳисобини тўғри ташкил этиш муҳимдир .
Хўжалик юритувчи субъектларда маҳсулот ва уларни сотиш харажатларини ҳисоблашни назорат қилиб боришдан мақсад содир бўлган хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш ва солиққа тортишда қўлланилаётган тартибнинг Ўзбекистон Республикаси меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Шундай экан, ушбу мавзу бўйича республикамиз ва ҳорижий мутахассислар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган ва амалга оширилмоқда.
Маҳсулот(иш,хизмат)ларни сотиш ҳисоби ва аудити масалаларини ҳал қилиш борасида хорижлик иқтисодчи олимлардан В.П.Палий, Ч.Т.Хорнгрен, В.П.Суйц, А.Д.Шеремет, Я.В.Соколовларнинг илмий тадқиқотларини қайд қилиш мумкин.
Хорижий олимлардан Я.В.Союков, Б.Нидлз, Ҳандерсон, Д.Кондуэлл ва бошқалар меҳнат ҳақи ҳисоби бўйича бир қатор илмий изланишларни амалга ошириб, маълум натижаларни қўлга киритишган.
Ўзбекистонда ҳам иқтисодчи олимларда Э.А.Акрамов, Ё.Абдуллаев, Э.Ф.Гадоев, Н.Ю.Жўраев, А.М.Жуманов, Т.И.Жўраев, Қ.Қудбиев, М.Қ.Пардаев, А.Ҳ.Пардаев, А.Қ.Ибрагимов, М.М.Тўлаходжаева, ҲН.Мусаев, А.Абдуллаев, И.Қаюмов, М,Юсупова, М.Умарова, Б.А.Хасанов, Ш.У.Хайдаров ва бошқаларнинг илмий ишларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг назарий ҳамда услубий жиҳатлари ўз ифодасини топган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Битирув малакавий ишнинг асосий мақсади маҳсулот(иш,хизмат)ларни сотиш ҳисоби ва назоратини такомиллаштириш ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун илмий ишда қуйидаги вазифаларни бажариш белгилаб олинган: Бугунги кунда товар муомалаларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш ва уларнинг сотиш ҳисоби ва аудитини ташкил этишнинг муаммоларини ўрганиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |