Aim.Uz
. Сопол материаллар ва буюмлар технологияси
Сопол материаллар хом ашёсининг ҳамма жойда мавжудлиги, мустахкамлиги, жонзодларга безиёнлиги, бино ва иншоотларнинг барча жойларида ишлатиш имконияти борлиги, уларнинг 1000 йиллар давомида қурилишнинг асосий материали бўлганини тақазо этган. Улар физик-механикавий хоссалари, шакли, ишлатиш соҳалари жихатидан ҳилма-ҳил бўлсада, технология жараёнлари деярли бир ҳил: созтупроқни қазиб олиш; майдалаш (кукун); лой тайёрлаш; қолиплаш; қуритиш; пишириш ва совутиш.
Деворбоп сопол материаллар
Одатда ғишт заводлари маҳаллий созтупроқ асосида ғишт, сопол блоклар ишлаб чиқаради. Ўзбекистон Республикаси ғишт заводлари 25012065 мм, 25012088 мм. ва махсус цехлар 25025050 мм. ўлчамдаги ғиштларни ишлаб чиқаради.
Сопол ғишт ГОСТ талабларига жавоб бериб, 200,150,125,100 ва 75 маркаларда (КГСсм2) ишлаб чиқарилади. /иштнинг сув шимувчанлиги камида 8%, ўртача зичлиги 1700-1900 кгм3, камида 15 цикл совуққа чидамли бўлиши керак.
Архитектура ёдгорликларини тиклашда ғиштга қўйилган талаб янада юқори бўлиши лозим. Унга физик-механикавий хоссалари бўйича талаблардан ташқари, сифати, юзаси, ранги, ёриқлар бўлмаслиги ва ш.к. талабларга ҳам жавоб бериши керак. Бу ўринда Кўктерак ғишт заводида (Тошкент вилояти) амалга оширилган ишлар ўринлидир. Бу завод ГФР "Баухаус" университети, Фульда реставрация илмий-техник маркази ва ТАқИ "қурилиш материаллари" кафедраси олимлари билан хамкорликда каолин билан бойитилган (5% атрофида) созтупроқ асосида юқори
сифатли, мустахкам (Rсиқ75 КГСсм2) бино ва иншоотларни таъмирлашда ишлатиладиган ғишт ишлаб чиқармоқда (7-расм).
Юқори сифатли ғиштни қамаши ғишт заводи ҳам ГФР инвестицияси асосида 2001 йилдан бошлаб (йилига 10 млн.дона) ишлаб чиқара бошлади. Бу заводлар ғишти Ўзбекитсон Республика бино ва иншоотларни таъмирлашда ишлатиш мақсад қилиб қўйилган ва бу тизимдан фойдаланиб "Осиё" ғиштлари, терракоталар, сирли ва сирланмаган, рангли ва ранг берилмаган сопол кошинлар, плиталар ва тошлар ишлаб чиқариш мумкин.
Кошинлаш материллари. Кошинлар мустахкам, нам ўтказмайдиган, совуққа чидамли, асосга яхши ёпишадиган, қуёш нури ва иссиққа бардошли, чиройли бўлиши ва архитектура ёдгорликларида аввал ишлатилган кошинларига мос тушиши зарур.
Бино ва иншоотларни кошинлашда кошин ғиштлари, блоклари ва плиталари ишлатилиши мумкин. Кошин ғиштлари ишлатилиши мумкин. Кошин ғиштлари ва блокларининг сирти силлиқ, тарам-тарам новли ва нақшдор бўлиши мумкин. Кошинлаш плиталари ясси, бурчакбоп ва равоқбоп қилиб ишлаб чиқарилади. Кичик ўлчамли фасад плиталарининг
сиртига-ажратилган юзаси силлиқ ёки нақшдор, рангли, сирланган ва сирланмаган деворга ёпиштириладиган томони ўйиқ-ўйиқ бўлади.
Ички пардоз сопол материаллари сув шиммайдиган, мустахкам, полбоплари эса зарбга чидамли, едирилишга бардошли бўлиши лозим.
ГОСТ бўйича 30 ҳилга яқин плиталар турли ўлчамларда, қалинлиги эса 6 мм. дан қилиб ишлаб чиқарилади.
Плитанинг юзи бир текисда сирланган, ғадир-будирлари, сир оқиб тушган жойлари, ҳаво пуфакчалари, сир юқмай қолган ва тўрсимон дарз кетган жойлари бўлмаслиги лозим. Бир партиядаги плиталарнинг рангида фарқ бўлишига йўл қўйилмайди.
Плитка юқори сифатли бўлиши учун хом ашё тоза бўлиши мухимдир. Плиткани зичлаштириш учун 14-16 МПа босимда прессланади; бу эса буюм сополининг зичлигини ҳамда буюмнинг аниқ ўлчамда ва тўғри шаклда чиқишини таъминлайди.
Полбоп сопол материаллар. Полбоп сополга-ғишт, плиталар ва кошинлар киради. Сопол плиталар 15 турда, учбурчак, тўртбурчак, олтибурчак, саккизқиррали ҳолда ишлаб чиқилади. Полга ишлатиладиган сопол плиталарнинг сув шимувчанлиги 4% (масса бўйича), ейилувчанлиги 0,1 гсм2 дан ошмаслики керак.
Сопол қувурлар. Сопол қувурлар зич, зарралари уюшиб қотган, сирти сирланган ва сирланмаган ва турли ўлчамларда (диаметри 50 дан 600мм гача) бўлиши мумкин. Сопол қувурлар хом ашёсига шамот, баъзан кварц қуми кукуни қўшилади.
қувурлар махсус прессларда зичлаштирилиб қолипланади. Уларнинг сув шимувчанлиги 9-10% атрофида. Асосий ёдгорликлари реставрациясида сопол асосий материал бўлгани учун, зарурат бўлса ГОСТда кўрсатилмаган буюм ва қисмларини махсус цехларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозимдир. Бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини ва чет эллар билан хамкорликни кучайтириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |