Сопол ашёлар ва буюмлар Мавзуни сритиш режаси



Download 333,02 Kb.
bet12/22
Sana21.02.2022
Hajmi333,02 Kb.
#36905
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
sopol

Иссиқлик ўтказувчанлик абсолют зич сопол буюмлар учун катта - 1,16 вт/м0С. Сопол буюмлардаги ғоваклар ва бўшлиқлар зичликни ва шу билан бирга иссиқлик ўтказувчанликни анча камайтиради. Масалан: деворбоп сопол буюмларни ўртача зичлиги 1800 кг/м3 дан 700 кг/м3 гача туширилганда уларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги 0,80 дан 0,21 Вт/м0С гача камаяди. Шунга мувофиқ ташқи деворларнинг қалинлиги камаяди.
Мустаҳкамлик - сопол ашёнинг фазовий таркибига, ғоваклигига боғлиқ. Ғишт ва бошқа деворбоп ашёларнинг маркаси сиқилишдаги мустаҳкамлигини англатади, лекин шу билан бирга уларнинг эгилишдаги мустаҳкамлиги ҳам ҳисобга олинади. Ғовак деворбоп буюмларнинг маркаси 75-300 (Масалан, ғишт, сопол тошлар), зич буюмларнинг маркаси эса 400-1000 бўлиши мумкин (Масалан, йўл учун ишлатиладиган ғишт). Сопол буюм мустаҳкамлиги ва унинг зичлик коэффициенти орасида боғланиш қуйидагича ифодаланади:
, (МПа)
бунда R0 – абсолют зич буюмнинг мусатаҳкамлик чегараси, МПа; Kзич – зичлик коэффициенти. Зичлик коэффициенти қуйидагича аниқланади:
,
бунда 0,  – буюмнинг ўртача ва ҳақиқий зичлиги, г/см3
Совуққа чидамлилик. Совуққа чидамлигига кўра сопол буюмлар 15, 25, 35, 50, 75, 100 маркаларга бўлинади ва бу хосса буюмнинг тузилишига боғлиқ. Агар сопол буюмнинг тузилиши майда ёпиқ ғовакдан иборат бўлса, у совуққа чидамли бўлади, чунки булар “хавфли” ғовакларда тўпланадиган сувнинг музлаши натижасида ҳосил бўладиган кучланишларни “ўзига” ютади.
Буғ ўтказувчанлик - деворбоп сопол буюмлар бинода ҳаво алмашинуви имконини беради. Буғ ўтказувчанлиги паст бўлган девор юзалари терлайди. Буғ ўтказувчанлик буюмларнинг ғоваклигига боғлиқ: ашёнинг ғоваклиги ошган сари буғ ўтказувчанлиги ҳам ошади. Агар ташқи девор бир неча қаватдан иборат бўлиб, ашёларнинг буғ ўтказувчанлиги ҳар хил бўлса, уларнинг орасида намлик тўпланиши мумкин. Масалан, бино фасадларини сирланган пардозбоп тахтачалар билан қопланганда қоплама билан девор бир бирига тегиб турадиган қаватда намлик тўпланиши ва кейинчалик сув музлаб тахтачалар кўчиб тушиши мумкин.
Деворбоп сопол буюмлар
Деворбоп сопол буюмлар бутун деворбоп ашёларнинг 50% дан кўпини ташкил қилади.
Деворбоп сопол буюмларга оддий сопол ғишт билан бир қаторда ичи ковакли ғишт, енгил, ғовак ғишт, ичи ковакли сопол тошлар ҳамда, ғиштдан тайёрланган тайёр деворбоп панеллар киради.
Ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик хоссаларига кўра деворбоп сопол буюмлар 3 гуруҳга бўлинади (1-жадвал):

1-жадвал


Деворбоп сопол буюмларнинг самарадорлигига кўра
синфларга бўлиниши

Самарадорлик
даражаси

Ўртача зичлиги, кг/м3

ғиштлар

сопол тошлар

Оддий пишиқ ғишт

1600 дан юқори

-

Шартли-самарадор

1400-1600

1450-1600

Самарадор

140 гача

1450 гача

Самарадор сопол буюмларнинг ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги оддий пишиқ ғиштдан кичик. Уларнинг мустаҳкамлиги етарли даражада бўлиб, ўлчамлари оддий пишиқ ғиштдан катта. Самарадор сопол буюмларни ишлатиш деворбоп қурилмаларнинг қалинлиги ва массасини, сопол ашё ва қурилиш қоришмаларининг сарфини камайтириш ва қурилишни таннархини арзонлаштириш имкониятларини беради.
Деворбоп сопол буюмлар ўзининг ғоваклиги билан характерланади. Уларнинг сув шимувчанлиги буюмларнинг тури ва маркасига қараб 6-8% дан кам бўлмаслиги керак. Сув шимувчанлиги бундан паст бўлган сопол ашёларнинг ғоваклиги етарли бўлмайди, иссиқ ўтказувчанлиги катта бўлади ва у қоришма билан яхши ёпишмайди.
Деворбоп сопол ашёларнинг совуққа чидамлилиги 15 даврдан (енгил ғовак ғишт учун 10 даврдан) кам бўлмаслиги керак.



Download 333,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish