Бошланғич ташкилотнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта таълим мактаблари маъмурияти билан ҳамкорликда педагогик жамоа, фаол ўқувчилар, жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ўқувчилар онги ва қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдириш, уларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ва камол топтиришга қаратилган маънавий-маърифий, таълим-тарбиявий лойиҳаларни амалга ошириш.
Умумий ўрта таълим мактабидаги таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммолари, таклиф-истакларини ўрганиш ва ҳал этишда кўмаклашиш.
Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда истеъдодли ўқувчиларнинг интилиши ва қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, қобилиятларини рўёбга чиқариш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашда кўмаклашиш, улар ўртасида кўрик-танловлар, билимдонлар беллашуви, спорт мусобақлари, кўргазмалар, ижодий учрашулар ташкил этиш.
Таълим муассасаси бўйича, шунингдек, синфлар бўйича “Камолот” ва “Камалак” деворий газеталарини ташкил этиш, унда Бошланғич ташкилот етакчиси, “Камолот” ва “Камалак” сардорлари, йўналиш ва синф сардорлари фаолияти, ташаббуслари, мактабдаги фаол ўқувчилар эришаётган натижаларни ёритиб бориш, бу ишга ўқувчиларни кенг жалб этиш.
Умумий ўрта таълим мактабининг “Ички тартиб-қоидаси”га ўқувчилар ва педагог ходимларнинг тўлиқ риоя этиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
Ўқувчилар қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, паст савияли “оммавий маданият” ва миллий маънавиятимизга зид бўлган маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот ишларини олиб бориш.
Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг ҳудудга яқин жойдаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейлар, театрлар, мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ташрифларини уюштириш.
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган танловлар ўтказиш, улар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ички ишлар профилактикаси назоратида турган, тарбияси оғир ўқувчиларни тарбиялашда кўмаклашиш.
Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича умумий ўрта таълим мактабларидаги тўгарак, клуб ва секциялар, шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, “Ёшлар ижтимоий хизмат марказлари” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунарга тўғри йўналтиришга кўмаклашиш, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига ташрифларини уюштириш.
Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда таълим муассасасидаги таълим сифати, болаларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси, давомати, дарсликлар ва кутубхонадан фойдаланиш даражасини ўрганиб бориш, ўқувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш ҳамда бу борадаги муаммоларни Педагогик кенгаш кун тартибига киритиш.
Ўқувчилар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик, ОИТС, алкоголизм ва тамаки чекишга қарши тизимли тарғибот-ишларини амалга ошириш, уларни атроф-муҳит озодалигига масъуллик руҳида тарбиялаш, мавсумий ҳашарлар уюштириш, “Камолот боғи”, “Камолот гулзори” мажмуаларини яратиш, уларнинг парвариши учун синфлараро хафталик навбатчилик тартибини йўлга қўйиш, экологик маданиятни шакллантириш борасидаги ишларда фаол иштирок этиш.
Ўқувчилар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик (ўғил болалар ўртасида), тиббий профилактик (қиз болалар ўртасида) ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.
Мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда таълим муассасаларидаги кам таъминланган, етим (чин етим), якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар, тарбияси оғир болалар тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш, уларга маънавий кўмак бериш, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган ташаббуслар кўрсатиш, таълим муассасасига яқин ҳудудда истиқомат қилувчи фахрийлар, ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиш, ногирон болали оилаларга бориб, маданий-маънавий тадбирлар уюштириш, уй-рўзғор юмушларида кўмаклашиш.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва унинг қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти сафига ўқувчиларни жалб этиш бўйича Ҳаракатнинг мақсад-вазифаларини тушунтириш, тарғиб қилишга қаратилган ташвиқот ишларини олиб бориш.
Бошланғич ташкилотнинг жойлардаги Маҳалла фуқаролар йиғинлари хузуридаги Вояга етмаганлар, ёшлар, спорт ва соғломлаштириш масалалари бўйича комиссиялар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, мактаб маъмурияти билан биргаликда ўқувчиларнинг мактабдан ташқари(оила, маҳалла)даги тарбияси, одоб-ахлоқи, оилавий муҳитдаги камчиликлар тўғрисида маълумотлар йиғиш, Педагогик кенгашларда кўриб чиқиш учун тақдим этиш.
Мамлакатимизда нишонланадиган умумхалқ байрамлари, муҳим тарихий саналарни ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида муносиб нишонлаш бўйича ташаббуслар кўрсатиш. Байрам тадбирларини уюштириш, махсус деворий газеталар чиқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |