11. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ 26. Буюртмачи:
шартнома кучга киргандан кейин қурилиш (таъмирлаш)нинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Пудратчи тарафидан уч ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;
ишларни тугатишнинг мазкур шартномада белгиланган муддати Пудратчининг айби билан уч ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, Пудратчи тарафидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;
Пудратчи тарафидан шартнома шартлари реконструкция (таъмир) меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномани бошқа асослар билан бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
27. Пудратчи:
ишларнинг бажарилиши Пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Буюртмачи тарафидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;
Буюртмачи тарафидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномани бошқа асослар билан бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
28. Шартнома бекор қилинганда Буюртмачи ва Пудратчининг қўшма қарорига кўра тугалланмаган реконструкция (таъмирлаш) объекти бир ой муддатда Буюртмачига топширилади, Буюртмачи бажарилган ишлар қийматини Пудратчига тўлайди.
29. Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган тараф иккинчи тарафга ёзма талабнома юборади.
30. Шартноманинг бир тарафлама бекор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки мазкур шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
12. ТАРАФЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ 31. Тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда айбдор тараф:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.
32. Мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Пеня тўланиши Буюртмачини шартнома шартлари бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашдан озод қилмайди.