ПЕДАГОГНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
2.1 Ушбу меҳнат шартномасида (контракт) да кўзда тутилган шартлар асосида эгаллаб турган лавозимига қуйиладиган малака талабларига, шунингдек харакатдаги норматив хужжатлар, университет устави ва иш берувчининг буйруқлари талабларига мувофиқ барча ишларни бажариш.
2.2 Ҳар ўқув йилида юқори малака даражасида қуйидагиларнинг бажарилишини таъминлаш
2.2.1 Ўқув ишлари;
2.2.2 Ўқув-услубий ишлар
2.2.3 Илмий-тадқиқот ишлари
2.2.4 Ташкилий-услубий ишлар
2.2.5 Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар
2.3 Ўқув машғулотларнинг ўтилмай қолишга йўл қўймаслик
2.4 Малака ошириш ва педагогик маҳоратни такомиллаштириш ҳар ўқув йилида очиқ машғулотлар ва муаммоли маърузалар ўтказиш.
2.5 Илмий тадқиқот иш мавзусини, университет асосий илмий йўналишлари бўйича амалга ошириб буйруқ билан тасдиқлатиб олиб бориш.
2.6 Илмий тадқиқот ишлари натижалари билан МДХ, Республика, вилоят ва унивеситет миқёсидаги семинар ва конференцияларда илмий маърузалар билан чиқиш, ўқув қўлланмалари, монография ва мақолаларни нашр этиш.
2.7 Талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, ҳар ўқув йилида талабаларнинг илмий конференцияларига маърузачилар тайёрлашга.
2.8 Ўқув жараёнига янгиликларни ва илғор тажрибаларни фаол тадбиқ этиш. Илмий-услубий ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, замонавий техник воситалар ва ахборот воситаларини ўқув жараёнида қўллай олиш кўникмасига эга бўлиш.
2.9 Ўқув тарбия ишини фаол бажариш. Мураббийлик билан шуғулланиш. Талабалар турар жойи ва ижарада яшовчи талабалар билан тарбиявий ишлар олиб бориш. (Ҳар ўқув йили учун 2.2-2.10 бандлар бўйича олинган мажбуриятлар ходимнинг индвидуал иш режасида аниқ кўрсатилади)
3. УМУМИЙ ШАРТЛАР
3.1 Университетда педагог учун ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ташкилий-услубий, хамда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари бўйича 36 соатлик хафталик юклама белгиланаган.
3.2 Шартнома шартларини педагог томонидан бажарилишининг бориши ҳар семестрда камида бир марта кафедра мажлисларида мухокама этилади.
3.3 Шартнома амалдаги қонунчилик асосида, шунингдек, қуйидаги холларда бекор қилиниши мумкин:
3.3.1 Педагог томонидан ушбу битимнинг 2.1 бандларида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаганида;
3.3.2 Иш берувчи томонидан 1.1-1.12 бандларида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаганида;
3.3.3 Педагог ишлаётган кафедра ўқув юкламаси қисқарган ҳолда; бу ҳолда ректорат педагогга меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақида 2 ой олдин ёзма шаклда огоҳлантирилади.
3.3.4 Томонларга боғлиқ бўлмаган сабаблар юзага келганда.
3.4 Педагог__________________________нинг ташаббуси бўйича шартнома бекор қилинганда, у ректорга меҳнат шартномасининг 2.1-2.11 бандлари бўйича мажбуриятлар бажарилишининг ахволи ҳақида хисоботни тақдим қилиши, шартномани бекор қилиниши сабабини, уни тўхтатиш муддатини кўрсатиши керак. Агар ректор шартномани бекор қилиш сабабини узрли деб хисобласа, битим бекор қилиниши шарт.
3.5 Педагог_________________________ мехнат интизомига риоя қилмаганда ректорнинг буйруғи билан мехнат шартномаси (контракт) муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин
3.6 Томонларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра; ёки иш берувчи ташаббуси билан битим тўхтатилганда ёки бекор қилинганда педагог____________________________га амалдаги қонунчиликка мувофиқ товон тўланади.
3.7 Иш берувчи танлов муддати тугагач «Педагог» эгалаб турган лавозимига танлов эълон қилишга мажбурдир, «Педагог» эса бу танловда иштирок этиш хуқуқтга эга.
3.8 Ушбу мехнат шартномаси (контракт) бўйича томонлар ўртасидаги барча хал бўлмаган ризолар амалдаги қонунларда белгиланган тартибда кўрилади.
3.9 Ушбу мехнат шартномаси (контракт) шартлари фақат томонларнинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин
3.10 Алоҳида шартлар: Танловдан ўтиб 3 йил муддатга сайланган ва бюджетдан ташқари тушумлар ҳисобидан маош олувчи профессор-ўқитувчилар билан тузилган шартнома илмий кенгаш қарори асосида қуйидаги ҳолларда иш берувчи томонидан бекор қилинади:
олиб борилаётган машғулотлари замон талабларига жавоб бермаса;
ўқув йили якунига кўра, меҳнат таътилидан олдин фанлар бўйича юкламалар камайганда ва тегишли фанлар кафедралар юкламасидан чиқарилиб, дарс соатлари қисқарганда;
университет ички тартиб қоидаларини бузса, шу лавозимда туриб ўз илмий салоҳиятини ўстиришга эришмаса;
3.11 Мехнат шартномаси (контракт) имзо қўйилган вақтдан кучга киради.
3.12 Мехнат шартномаси (контракт) икки нусхада тузилади. Бир нусха университет ходимлари бўлимида сақланади, иккинчиси педагогга топширилади.
3.13 Томонларнинг манзили:
Иш берувчи
|
Педагог
|
710000 Андижон шаҳри, Университет кўчаси,
|
_______________________________
|
129-уй, Андижон давлат университети
|
_______________________________
|
Ректор______________ А.С.Юлдашев
|
(имзо)
|
«____»__________20___йил
|
«____»___________20___йил
|
Do'stlaringiz bilan baham: |