__________сонли МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
20__ йил <<____>> ___________ Зангиота тумани М.М.Хоразмий МФЙ
1.Зангиота туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 8-мактаб номидан__________________________бундан кейин <<ИШ БЕРУВЧИ>>деб номланади ва фуқаро____________________
________________________________________________ Бундан кейин <<ХОДИМ>> деб номланади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
2.ХОДИМ _________________касби бўйича _______________________лавозимига________________________ишга қабул қилинди.
3.ШАРТНОМА АСОСИЙ ИШ БЎЙИЧА ТУЗИЛГАН
4.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ_____________
ИШНИ БОШЛАШ ________________
ИШНИ ТУГАТИШ ________________
СИНОВ МУДДАТИ ________________
6.<<ХОДИМ>>нинг мажбуриятлари :
6.1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни , “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури “ талабларини, Умумий ўрта таълимнингДавлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талабларини яхши билиши ва уларга қатъий риоя қилиши;
6.2. Меҳнат ва ижрочилик интизоми (ички меҳнат тартиб қоидалари , мактаб устави ва интизом тўғрисидаги қоидалари )га риоя қилиш;
6.3. Мехнатни муҳофаза қилиш, ҳавфсизлик техникаси ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш; лавозим йўриқномаларига риоя қилиш; ягона тариф-малака тавсифномаси (ЯТМТ) ва малака тарификацияси билан назарда тутилган малака мажбуриятларига риоя қилиш;
6.4. Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар талабига риоя қилиш;
6.5. Ўқувчиларда билим олишга бўлган иштиёқни, фойдали меҳнат қилиш , ижодий ва мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, ўз фанига бўлган қизиқишни уйғотиш;
6.6. Ўқувчиларга касб-корининг юксак даражасида таълим бериш, барча ўқувчилар томонидан ўқув дастурларини ДТС талаблари даражасида ўзлаштиришини таъминлаш;
6.7. Жорий ва Оралиқ назорат жараёнида ўқув дастурларини ДТС талаби даражасида ўзлаштирмаган ўқувчилар билан билимидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш юзасидан қўшимча индивидуал машғулотлар ўтказиш;
6.8. Қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларга ДТС талабларидан юқори даражада таълим беришга йўналтирилган педагогик фаолиятни йўлга қўйиш;
6.9. Таълим беришнинг рационал усулларини, шу жумладан замонавий педагогик технологияларни ўрганиб бориш ва педагогик амалиётда фойдаланиш;
6.10. Ўқувчилар шахсини ҳурмат қилиш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат, қонунларга, ота-онага, меҳнатга, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
6.11. Педагогик этика қоидаларига қатъий риоя қилиш;
6.12. Жамият ва ҳаёт учун маъқул бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар қилишдан сақлаш;
6.13. Ўзининг касбий маҳоратини шу жумладан педагогик-психологик тажрибасини доимо такомиллаштириб бориш белгиланган муддатларда даврий малака ошириш курсларидан ўтиб бориш;
6.14. Жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш;
6.15. ХОДИМ томонидан қабул қилинадиган бошқа мажбуриятлар (ҳизмат кўрсатиш, жамоат ва бошқалар) ………………………………………………………………………………………………………………
7. ИШ БЕРУВЧИ нинг мажбуриятлари:
7.1. Ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, ходимни Меҳнат муҳофаза қилиш ва ҳавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари жамоа шартномаси ва бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш;
7.2. Меҳнат ва ижрочилик интизомини таъминлаш;
7.3. Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш;
7.4. Ҳавфсиз ва самарали меҳнат учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ходимни ўқитиш, унга меҳнатнинг ҳавфсиз шарт-шароити ҳақида йўл-йўриқ бериш;
7.5. Ходимнинг иш жойини ўқувчиларга ДТС талабларидан кам бўлмаган даражада билим бериш учун зарур бўлган ўқув-лаборатория жиҳозлари, техник воситалари билан таъминлаш;
7.6 Ходимнинг иш жойини меҳнатни муҳофаза қилиш ва ҳавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ жиҳозлаш;
7.7. Қонун ҳужжатлари ва бошқа меёрий ҳужжатга риоя қилиш;
7.8. Жамоа шартномаси шартларига риоя қилиш;
7.9. <<ИШ БЕРУВЧИ>>зиммасига қўйиладиган бошқа мажбуриятлар :…………………………………………………….…………… ……………………………………………………………………………………………………………………………………………………
8. Иш вақтининг режими ………………………………………………………………………………………
9.Ходимга қуйидагича ҳақ тўлаш белгиланади:
А) тарификациява аттестация натижалари асосида …………………………………………………………..
Б) амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномалари билан боғлиқ бўлган қўшимча ҳақ, устама, компенсация ва рағбатлантирувчи турдаги бошқа тўловлар: ……………………………………………………………………………………………………………….
В) жамоа шартномаси шартлари билан назарда тутилган, шунингдек, берилган (мавжуд) ҳуқуқлар ва маблағлар доирасида раҳбар томонидан белгиланадиган қўшимча ҳақ, устама, мукофот, тақдирлашлар варағбатлантирувчи турдаги бошқа тўловлар: ……………………………………………………………………………………………………………….
10.Ходимга давомийлиги: А) асосий меҳнат таътили ………… иш кунидан ва
Б) қўшимча таътил (номи) ………… иш кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадига йиллик таътил белгилади.
11. Меҳнат шартномасининг меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш ҳусусиятлари ижтимоий ҳимоя, интизомлар, кафолатлар ва ҳоказолар билан боғлиқ бошқашартлари ……………………………………………………………………………………………………………
Тарафлар юқорида шарт қилиб белгиланганишларни лозим (талаб) даражада бажарилиши шарт.
Мазкур шартлар (ишлар) лозим даражада бажарилмаган тақдирда:
Ўртача иш ҳақининг 30 % гача бўлган миқдорда жарима солинади;
Шартноманинг 6.8 ва 6.9 бандларида белгиланган шартлар икки ва ундан ортиқ марта бажарилмаган тақдирда малака тоифасини пасайтириш масаласи кўриб чиқилади;
Меҳнат интизоми бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181- моддасида назарда тутилган бошқа ижтимоий жазо чоралари қўлланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 100- моддаси 3-б бандига мувофиқ меҳнат шартномасини ходимнинг ўз меҳнат вазифаларни мунтазам равишда бузганлиги сабабли бекор қилиш.
12.2. ИШ БЕРУВЧИ ўз навбатида ходимга етказиладиган ҳар қандай зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки суд қарорига асосан қоплайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |