Суғурта товонини тўлаш тартибини Суғурталовчи билан келишиш.
8.1.8. Наф олувчининг мажбуриятлари: Мазкур шартнома шартларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш;
Суғурталанган мол-мулклар зарарланганлиги, нобуд бўлганлиги ёки йўқотилганлиги маълум бўлиши билан бу ҳақида дарҳол Суғурталовчига ёзма хабар бериш;
Юридик манзили ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда 10 (ўн) кун ичида Суғурталовчига ёзма хабар бериш.
9. СУҒУРТА ДАЪВОСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ 9.1. Ушбу Шартномага мувофиқ Суғурталовчидан суғурта товонини олиш талабига асос бўлиши мумкин бўлган воқеа рўй берганда, Суғурта қилдирувчи / Гаровга қўювчи ёки Наф олувчи)қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Суғурталовчини 72 соатдан кечиктирмасдан хабардор қилиши ва Суғурталовчига воқеа содир бўлган кундан кейин 5 (беш) банк куни ичида зарар кўрилиши сабаби ва шарт-шароити кўрсатилган ёзма аризани йўллаш;
Зарурият туғилса, мутасадди идораларга содир бўлган воқеа ҳақида хабар бериш;
Суғурталовчига зарар кўрилганлигини тасдиқлаш ҳамда воқеа юз бериши сабаби ва тафсилотларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни (режа, тасниф, юк ҳужжатлари ёки нусхаларни) тақдим этиш;
Зарурият туғилса, зарар келиб чиқиши сабаблари ваколатли давлат идораларининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқлаш.
9.2. Содир бўлган зарарларни тасдиқлаш ва Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи билдирган суғурта ҳодисаси зарарларини тан олишда, Суғурта қилдирувчи қуйидаги хужжатларни тақдим этиши шарт:
Суғурта ходисаси тўғрисида хабарнома;
9.3. Суғурта қилдирувчи (Гаровга қўювчи ёки Наф олувчи) ҳар қандай йўқотиш ва (ёки) зарар кўрганлиги ҳақида хабар берса, Суғурталовчи даъвони ва юз берган воқеанинг тури, сабаби ва тафсилотларини кўриб чиқиши учун ўз ходимини ёки бошқа шахсни юборишга ҳақли.
9.4. Ушбу воқеага тааллуқли барча тафсилотлар ўрганиб чиқилгандан кейин Суғурталовчи содир бўлган воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олиш ёки тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилади.
9.5. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш қарори барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 15 (ўн беш) кун ичида Суғурта қилдируви / Наф олувчи ёки Гаровга қўювчига тақдим этилиши ва унда рад этиш сабаблари асосланган бўлиши шарт.
9.6. Агар суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан жиноий, фуқаролик ёки маъмурий иш қўзғатилган бўлса, Суғурталовчи суғурта қопламасини тўлаш масаласини ҳал этишни ваколатли ташкилотлар тегишли қарор қабул қилгунларига қадар кечиктиришга ҳақли.
9.7. Суғурта ҳодисаси рўй берганлигини исботлаш ва кўрилган зарарларнинг миқдорини асослаб бериш Суғурта қилдирувчи (Гаровга қўювчи ёки Наф олувчи) нинг зиммасидадир.