7.8. Суғурта мукофоти ушбу шартномада келишилган муддатда тўланган тақдирда, Суғурталовчининг жавобгарлиги ушбу шартномада белгиланган кундан кучга киради.
7.9. Суғурта мукофоти шартномада белгиланган муддатдан кейин келиб тушса, Суғурталовчининг Суғурта шартномаси бўйича жавобгарлиги Суғурта мукофоти Суғурталовчининг ҳисоб-рақамига келиб тушган кундан бошланади ҳамда суғурта полисида белгиланган санагача амалда бўлади.
7.10. Шартномада Суғурта мукофотини босқичма-босқич тўлаш кўзда тутилган тақдирда навбатдаги босқич учун суғурта мукофоти тўлаш муддати ўтказиб юборилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат ичида суғурта ҳодисаси рўй берган бўлса, бу ҳолат бўйича Суғурталовчи суғурта товонини тўлашдан озод қилинади.
8. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
8.1. Ушбу Шартнома амал қилиш даврида:
8.1.1. Суғурта қилдирувчининг ҳуқуқлари:
Суғурталовчидан Суғурта полисини олиш;
Суғурталовчидан сўровнома билан ушбу Шартнома бўйича маслаҳатлар олиш;
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталовчидан мазкур шартномада белгиланган тартибда суғурта товонини олиш;
Суғурта шартномасига Суғурталовчи билан келишилган ҳолда қўшимча ва ўзгартишлар қилиш (қўшимча келишув имзолаган ҳолда);
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда ҳолис экспертизани ўтказишни талаб қилиш;
Суғурта полиси йўқолганда унинг нусхасини олиш.
8.1.2. Суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари:
Ушбу Шартномада белгиланган тартиб ва муддатда суғурта мукофотини тўлаш;
Суғурталанган мулкни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда сақлаши, назоратчи идоралар талабларининг бажарилишини таъминлаши, бинолар, қурилмалар ва бошқа мулкдан фойдаланиш қоидаларига, шу жумладан капитал ва жорий таъмирлашнинг белгиланган меъёрларига амал қилиш;
Ишлаб чиқарувчининг суғурталанган мулкни сақлаш, ишга тушириш ва ундан фойдаланишга оид қоидаларига (қўлланмаларига, эслатмаларига) қатъий риоя этиш;
Суғурталовчига суғурталанган мол-мулк, ҳамда унинг жойи ўзгарганлиги ҳақида зудлик билан хабар бериш;
Суғурталанган мол-мулклар зарарланиши, нобуд бўлиши ёки йўқотилишини олдини олиш учун имконият даражасида барча чораларни кўриш, Суғурталовчи томонидан берилган олдини олиш чораларини ўз ичига олувчи кўрсатмаларга амал қилиш;
Мазкур шартнома шартларини келишилган муддатларда бажариш ва уларнинг бузилишини олдини олишнинг барча чораларини кўриш;
Ушбу Шартнома бўйича Суғурталовчидан суғурта товонини тўлашни талаб қилишга асос бўлиши мумкин бўлган воқеа рўй берса, Суғурталовчини уни содир бўлганлиги ҳақида ушбу Шартноманинг 9.1-бандида кўрсатилган муддатда ва услубда хабардор қилиш;
Ушбу Шартнома амал қилиши даврида Суғурталовчидан олинган ахборотни ошкор қилмаслик;
Юридик манзил ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда Суғурталовчини бу ҳақида 10 кун ичида хабардор қилиш;
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда таъмирлаш ва бошқа ишларни Суғурталовчи билан келишган ҳолда амалга ошириш;
Агар Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи) суғурта хавфини ортишига олиб келувчи ўзгариш ҳақида хабар топгани заҳоти, бу хақида Суғурталовчига дарҳол хабар қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |