барча зарур ҳужжатларни олиб, воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олгандан сўнг ушбу Шартномада келишилган миқдор ва муддатда суғурта товонини амалга ошириш;
Суғурта қилдирувчининг сўровномасига кўра ушбу Шартнома бўйича маслаҳатлар бериш;
Суғурта қилдирувчи (Гаровга қўювчи ёки Наф олувчи)дан ушбу Шартнома амал қилиши даврида олинган ахборотни ошкор қилмаслиги, Суғурталовчи ахборотни давлат идораларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиши шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно;
Cуғурта қилдирувчини суғурта шартлари билан таништириш;
Руй берган ҳодиса суғурта ҳодисаси деб тан олинган тақдирда, суғурта шартномасида ўрнатилган тартиб ва муддатларда даъвони кўриб чиқиш ҳамда суғурта товонини тўлаб бериш;
Суғурта полисини ва (ёки) унинг дубликатини шартномада белгиланган муддатларда Суғурта қилдирувчи ёки Наф олувчига ёзиб бериш;
Юридик манзил и банк реквизитлари ўзгарган тақдирда бу ҳақида суғурта қилдирувчини 10 (ўн) кун ичида хабардор қилиш.
8.1.5. Гаровга қўювчининг ҳуқуқлари: Суғурталовчидан суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта масаласида маслахатлар олиш;
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталовчидан мазкур шартномада белгиланган тартибда суғурта товонини олиш;
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда ҳолис экспертизани ўтказишни талаб қилиш;
Суғурта шартномасига Суғурталовчи билан келишилган ҳолда қўшимча ва ўзгартишлар қилиш (қўшимча келишув имзолаган ҳолда).
8.1.6. Гаровга қўювчининг мажбуриятлари: Суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида 3 (уч) кундан кечикмай Суғурталовчига ёзма хабар қилиш;
Суғурта шартномаси тузилаётганда ўзига маълум бўлган ва суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини ҳамда унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатларни суғурталовчига хабар қилиш;
Суғурта шартномасининг амал қилиш даврида суғурта қилдирувчига маълум бўлган ҳолатлардан бошқа муҳим ўзгаришлар мавжуд бўлиб ушбу ўзгаришлар суғурта хавфи ортишига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, бу хақида суғурталовчига дарҳол хабар қилиш;
Суғурталанган мол-мулкларни зарарланиши, нобуд бўлиши ёки йўқотилишини олдини олиш учун имконият даражасида барча чораларни кўриш, Суғурталовчи томонидан берилган олдини олиш чораларини ўз ичига олувчи кўрсатмаларга амал қилиш;
Суғурталовчининг ёзма розилигисиз тўлов кафолатлари ёки мажбуриятларини ўз зиммасига олмаслик;