10.12. Тўланган суғурта қопламаси миқдоридаги суғурталанган мулкнинг зарарланган қисмларига бўлган мулкдорлик ҳуқуқи Суғурталовчига ўтади.
10.13. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Суғурталовчига у тўлаган суғурта қопламаси миқдорида зарарни етказганликда жавобгар деб топилган шахсдан ушбу суммани талаб қилиш ҳуқуқи ўтади.
10.14. Барча ҳолатларда суғурта қопламаси ушбу Шартномада белгиланган суғурта пулидан ошмаслиги лозим.
11. ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ ВА ТУГАТИШ 11.1. Ушбу Шартнома муддатидан аввал Суғурталовчи, Суғурта қилдирувчи ва Наф олувчининг ёзма аризасига биноан бекор қилиниши мўлжалланган санадан камида 30 (ўттиз) кун олдин хабар бериш шарти билан бекор қилиниши мумкин.
11.2. Суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаган тақдирда Суғурта қилдирувчи ва (ёки) Наф олувчи ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилса, қолган суғурта даври учун ҳисобланган суғурта мукофоти Суғурталовчининг харажатларини чегириб қолган ҳолда қайтариб берилади.
11.3. Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи ёки Гаровга қўювчи томонидан ушбу шартнома шартларини бажармаганлиги ва (ёки) бузганлигини аниқласа, ушбу Шартномани муддатидан аввал бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда шартнома бўйича тўланган суғурта мукофоти қайтариб берилмайди.
11.4. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда ўз юридик кучини йўқотади:
Cуғурта муддати тамом бўлганда;
Суғурталовчининг Наф олувчи ёки Суғурта қилдирувчи олдидаги мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилганда;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
12. СУБРОГАЦИЯ 12.1. Суғурта қилдирувчи, Гаровга қўювчи ёки Наф олувчининг Суғурта ҳодисаси натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида Суғурталовчига ўтади. Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи Суғурта қилдирувчи, Наф олувчи ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
12.2. Суғурта қилдирувчи, Гаровга қўювчи ёки Наф олувчи, Суғурталовчига ўзига ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт.
12.3. Суғурта қилдирувчи, Гаровга қўювчи ёки Наф олувчи, Суғурталовчи томонидан қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш Суғурта қилдирувчининг айби билан мумкин бўлмаган бўлса, Суғурталовчи Суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва ортиқча тўланган Суғурта товонини қайтарилишни талаб қилишга ҳақли бўлади