III Буюртмачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Буюртмачи Ижрочига ушбу шартномада назарда тутилган шартларни бажариш учун барча зарур меҳнат шароитларини тақдим этади.
3.2. Ижрочи томонидан кўрсатилган хизматлар учун белгиланган муддатларда ва миқдорда тўловларни амалга ошириб бориш.
3.3. Буюртмачи кўрсатилган хизматлар далолатномасини имзолаш орқали Ижрочидан кўрсатилган хизматлар натижаларини қабул қилиши ёки рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда унга имзо чекишни асосли тарзда рад этиш шарт.
3.4. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижрочидан ушбу шартнома шартларига мувофиқ хизматларни белгиланган тартибда тақдим этишни талаб қилиш;
Ижрочидан кўрсатилган хизматлар далолатномаларини тақдим этишни талаб қилиш;
Ижрочи томонидан бажарилган ишнинг бориши ва сифатини, унинг фаолиятига аралашмаган ҳолда текшириш;
ёзма ёки оғзаки сўров бўйича, қўшимча тўловсиз Ижрочидан ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш бўйича Ижрочининг фаолияти асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ҳамда ушбу актларнинг матнларини олиш.
Ижрочи томонидан бажарилган хизматларни тўлаб бериш шарти билан ушбу шартномани бажаришдан бош тортиш.
IV. Тўловларни амалга ошириш тартиби ва ҳажми
4.1. Буюртмачи Ижрочи томонидан бажарилган иш учун даромад солиғи чегириб ташлаган ҳолда ойлик 4 000 000 сўм (тўрт миллион) сўм миқдорида хақ тўлайди. Бажарилган хизматлар далолатнома билан тасдиқланади.
4.2. Ижрочи ишидаги камчиликлар ёки иш хажми мавжуд бўлмаган тақдирда тарафлар ушбу шартнома бўйича белгиланган ойлик иш ҳақини камайтиришга ёки тўламасликка рози бўладилар.
V. Хизматларни топшириш ва қабул қилиш тартиби
5.1. Кейинги ойнинг 1-кунидан кечиктирмай Ижрочи Буюртмачига кўрсатилган хизматлар ўзи томондан имзоланган далолатномасининг икки нусхасини тақдим этади.
5.2. Буюртмачи имзоланган далолатноманинг бир нусхасини далолатномаси олинган кундан кейин 5 (беш) иш куни мобайнида Ижрочига қайтариши ёки Ижрочига хизматларни қабул қилишни асослантирган ҳолда рад этиши шарт.
5.3. Агар Буюртмачи ушбу шартноманинг 5.2-бандида кўрсатилган муддат ичида кўрсатилган хизматлар имзоланган далолатномани тақдим этмаса ёки хизматларни қабул қилмаслик бўйича асосли рад жавобини бермаса, хизматлар Буюртмачи томонидан тўлиқ ва сифатли қабул қилинган ҳисобланади.
5.4. Агар буюртмачи хизматларни қабул қилишни асосли тарзда рад этган тақдирда, тарафлар камчиликларни бартараф этиш шартлари ва муддатларини кўрсатган ҳолда икки томонлама далолатнома тузадилар.
5.5. Далолатномада акс эттирилган барча камчиликларни Ижрочи томонидан бартараф этиш якунлангач, Буюртмачи ишлаб чиқилган камчиликларни ҳисобга олган ҳолда хизматларни қабул қилиши ва кўрсатилган хизматларни қабул қилиш далолатномасини имзолаши шарт.
5.6. Хизматлар Буюртмачи томонидан кўрсатилган хизматлар далолатномасини имзолаган пайтдан бошлаб ёки ушбу шартноманинг 5.3-бандида кўрсатилган ҳолатда қабул қилинган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |